Электрон таълим тизими самараси

Электрон таълим тизими ўзига хос ижтимоий воқеликка айланган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2013 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, Вазирлар Махкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳузуридаги “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ҳамда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази фаолиятини ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш марказини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорлари мамлакатимизда ўқув жараёнида электрон таълимни жорий қилишда муҳим омил бўлмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш маркази томонидан “Таълим” ахборот тизими ишлаб чиқилмоқда ва барча олий таълим муассасаларига жорий этилмоқда.

Бугунги кунда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ҳар бир педагог-ходим кундалик фаолиятини ЭТТда қайд этилган режасига қараб бошлайди.  Талабалар давоматини ҳозиржавоблик билан “Электрон журнал”га киритади. Жорий, оралиқ ва бошқа назорат баллари ҳам белгиланган муддатларда қайд этилмоқда.

э4

Талабалар ҳам қанчадан балл тўплаётганларини ЭТТ орқали (оддий мобиль телефонида ҳам!) кузатиб бориш имконига эга.

этт1

Ўқув йили бошида ота-оналарга талаба ўғил-қизларининг ЎзМУ электрон таълим тизимидаги логин ва пароллари тақдим этилган. Эндиликда улар мамлакатимизнинг турли шаҳару қишлоқларидан туриб фарзандларининг ҳар куни дарсларга қай даражада қатнашаётганларини, баҳоларини муттасил кузатиб бормоқдалар.

э3

Айтиш жоизки, мазкур ўқув йилида бундай замонавий усулда ўқитиш тизими ўз самарасини кўрсатмоқда. Биринчидан, талабаларнинг дарсларга ўз вақтида келиши, машғулотлар сифати ва мазмундорлиги, баҳолаш жараёнида анчагина ижобий натижаларга эришилмоқда.

э1

Ижтимоий фанлар факультетида ЭТТдан самарали фойдаланиш учун янада кўпроқ қулайликлар яратилди. Яъни, махсус хонага 12 та компьютер ўрнатилиб, университет локал тармоғига уланди!

Айни пайтда факультет педагог-ходимлари ва талабалари бу замонавий коммуникация воситаларидан самарали фойдаланган ҳолда таълим жараёнини янада такомиллаштиришга муваффақ бўлмоқдалар.

Галдаги вазифа – университетнинг барча факультетларида ана шундай қулайликлар яратишдир.

 Ботир Элов,

ЎзМУ Электрон таълим тизими ишчи гуруҳи раҳбари

You may also like...

2 Responses

  1. Sevinch Norqobilova:

    Bu bilan nafaqat o’qishda, balki davomat masalasida ham katta yutuqlarga erishish mumkin. Universitetdagi jamiki imkoniyat — talabalar uchun! Buni qadrlash, qadriga yetish lozim…

  2. Sevinchning fikrlari har doim sevinchli

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>