Эркатойнинг севгиси (Ҳазил)

Отангга ҳаётни ўргатма, у сени дунёга келтириб, ҳаёт бахш этган (Нақл)

Тулкинжон

 Севгини ҳам эплолмай,

Хуноб бўлган Эркатой,

Жиғи-бийрон бўлганча,

Ўч олмоқчи ҳойна-ҳой.

Отаси не бепарво?

Ўғли билан иши йўқ?!

Шундан хуноб Эркатой,

Онасига урди дўқ:

“Қойилмасман дадамга,–

дебди сочиб заҳрини.–

Тушунмаскан севгини?

Шундан билинг қаҳрини…

Эрка ўғлим, деса-да,

Лек сўрамас дардини.

Биладими заррача,

Чин севгининг қадрини?!”

Беорларча айтилган,

Гапдан титрар онаси.

Қай тил билан айтсин у,

Гар келса-да хонаси.

Индамабди ўғлига,

Сипо тутиб ўзини.

Хотиралар жонланиб,

Ерга тикар кўзини.

. . . . . . . . . . . . . . . . . .

Мажнун эди мисоли,

Тентирарди эрта-кеч.

Ётоқхона олдидан,

Нари кетмас эди ҳеч.

Талабадек ўқийлик,

дея куюб-пишса қиз.

Қулоғи том битганча,

Юраверган изма-из.

Ўйиб ёзган исмини,

Қанча дарахт бағрига.

Дарсни бузиб устознинг,

Учрар эди қаҳрига.

Кўча-кўйда йигитлар,

Қараб қўйса ҳоли вой.

Кўкартириб кўзини,

Бермас эди ҳеч сир бой.

Ойни олиб бер, деса,

Тирмашарди кўкка ҳам.

Ишқ йўлида ўзини,

Урар эди чўққа ҳам.

Юборишдан илгари,

Совчиларга қўйган шарт:

“Гар қизини бермаса,

Ўз бошига бўлар дард!

Тезроқ рози бўлмаса,

Кейин кўрсин ўзидан!

Олиб қочиб кетаман,

Айрилади қизидан!!”

Афсонавий ошиқлар,

Қолиб кетган йўлида.

Охир ўзи асира,

Бўлган эди қўлида…

. . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

Ёдга тушиб барчаси,

Она бироз олди тин.

Ҳайрон боқарўғлига,

Урди уни нима жин?!

Эркатойга қилди сўнг,

Секингина насиҳат:

– Яратганнинг ўзидан,

Сўраймиз-да сенга бахт.

Ўйламасдан гапириб,

Озор берма онангга.

Фақат севги нелигин,

Ўргатмагил отангга…

 5

Тўлқин ЭШБЕК

You may also like...

23 Responses

  1. Бир адиб Чин севги эришилмаган севгидир, деган экан. Ҳақиқатда, инсон эришган нарсасини қадрига етмайди. Шу қатори муҳаббатда ҳам. Назаримда, шундай.

  2. Barno Umarova:

    Men bu fikrga qarshiman. Hayotda hamma narsa nisbiylikdan iborat. Hech bir narsaga absolyut fikr bilan xulosa chiqarish mumkin emas. Axir xamma sevishganlar to’ydan keyin sevgilisini unutib boshqasini sevib qolmaydiku. Aks xolda hayotda Shox jaxonni Mumtoz mahal begimga qurdirgan Toj mahaldek mo’jizaviy maqbarasi bunyod bo’lmasdi. Bu birgina barchamizga ma’lum bo’lgan sevgi qissasi. Yana qancha biz bilmagan bunday otashin muxabbat soxibu soxibalari bor xali…

  3. Chin sevgi -oliy tuyg’u unga hech kim baho bera olmaydi.

  4. haqiqiy sevishganlar bu dunyoda bir birlariga yetisha olishmaganlaridan boqiy dunyoda erishar ekanlar.

  5. Shahnoza Abdukarimova:

    Муҳаббат бизга яшашни ўргатади! Аввал хато қиламиз, кейин ўша хатоларимиздан хулоса чиқарамиз. Ҳаёт — кўзгу, унда ҳар ким ўз аксини кўради. Самимий муҳаббат ҳаммамизга насиб этсин!

    • Шаҳноза, биласизми, баъзида ўша хатони қилмаслигимиз ҳам мумкин бўлади. Биздан кўпроқ кўйлак йиртганлар ҳаётда ёки бизни пешонамизни деворга урилишини истамаган инсонлар буни тушунтиришга уринадилар. Аммо «мени»мизнинг буни тан олмаслиги оқибатида хатолар қиламиз. Назаримда, хато — инсонга хос одат. Назаримда, бу одатнинг камайиши учун катталарнинг айтганларидан ҳикмат топа олишимиз зарур!

  6. Muhabbat-eng samimiy tuyg`udir

  7. Ajoyib she’r gap yo’q. Ijodlarizga rivoj.

  8. Sevinch Norqobilova:

    Muhabbatsiz kishi odam emasdur,
    Gar odamsen muhabbat ixtiyor et…
    Muhabbat borki biz yashaymiz… U ilohiy tuyg’u. U qalblarni yangilaydi, yashashga undaydi…

  9. Zeh:

    Juda yaxshi chiqibdi.

  10. Farruxbek Abduhamidov:

    Ba’zida ota -onalar o’z shaxsiy yaqinliklarini deb xatoq yo’l qo’ymoqdalar, Afsuski bunday holatlarni bugungi kunda ko’plab kuzatish mumkin.

  11. Dunyoda yaxshilar bog qilib ketar
    Bog` qilsa dimog`in chog` qilib ketar.
    Gapirmang yomonning yuzi qursin
    Besh kunlik umrin dog` qilib ketar,
    .Albatta bu sheriy misralar yomon insonlarga atalgan.
    `

  12. Muallifga ijodiy omadlar tilab qolaman.

  13. She’r juda ham ajoyib. Bu misralarda menimcha siz o’z yoshligingizni ta’riflagandeksiz.

  14. Ota — onalar hech qachon farzanlariga yomonlikni ravo ko’rishmaydi. Ularning duolarini olib baxtga erishishga nima yetsin. «Ota-ona rozi, xudo rozi» deb bejizga aytishmagan-ku axir.

  15. Зокирова Мадина:

    Муҳаббатдан муҳаббат бўлди пайдо, муҳаббатсиз кишидандан қоч Ҳувайдо! ҳа.. муҳаббат инсонни не кўйларга солмайди дейсиз шунда ҳам мухаббатсиз яшашимиз қийин.
    Домла, шеърингиз инсонга ажойиб кайфият бағишлар экан.

  16. Sitora Samadjonova:

    Haqiqiy muhabbat mangu va abadiy yashar.Ustoz ijodingizga yuksak zafarlar tilab qolaman.

  17. Sher juda yaxshi yozilibdi. Chin sevgi bu oliy tuyg’udir. Lekin hozirgi kunda ba’zi yoshlarimiz orasida sevgi bu o’yinchoqdek bir tuyg’uga aylanib qolgan. Chin sevgiga yetishish barchamizga nasib qilsin..!

  18. Sevgi shundayin buyuk tuyğuki uni sõz bilan ifodalab bõlmaydi .

  19. Sevgi insonni yashashga undaydi.

Добавить комментарий для Pokiza Turdaliyeva Отменить ответ

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>