Яхшидан боғ қолади

Халқимизда, яхшидан боғ қолади, деган ажиб ҳикмат бор.

Бу ҳикмат Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети талабаларининг ташаббускорона ишларига жуда пайваста, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Оролбўйи ҳудудида ЎзМУнинг ўқув-илмий полигони ташкил этилади, бу ерда мўъжаз боғ яратилади ва илмий-тадқиқот ишлари олиб борилади. Бўлғуси биологлар Оролбўйи тупроқлари, ўсимликлари, сувлари, уларнинг таркиби ҳамда хусусиятларини илмий жиҳатдан чуқур ўрганадилар.
– Юртимизда яшил ҳудудларнинг кўпайиши атроф-муҳит экологияси барқарорлигини сақлаш, таъминлашда муҳим аҳамият касб этади, – деди жамоага раҳбарлик қилаётган ЎзМУ ўқув ишлари бўйича биринчи проректори Давлатбой Жумабоев.– Халқимизнинг “Яхшидан боғ қолади”, “Кўчат экиб, боғ ярат”, “Бирни кессанг – ўнни эк” каби ҳикматлари замирида олам-олам маъно мужассам. Талабаларимиз бу заминда боғ яратиш учун турли мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўзлари билан олиб келдилар.
Кўзларида ёшлик шижоати, куч-ғайрат акс этиб турган экспедиция аъзолари Қорақалпоғистон Давлат университетида таҳсил олаётган тенгдош-дўстлари билан ҳамкорликда Мўйноқ туманидаги Бўзатов овул фуқаролар йиғини Шағрли овули ҳудудидаги 2 гектар ерда Ўзбекистон Миллий университетининг ўқув-илмий майдончасини ташкил этишни мақсад қилган.
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, ушбу экспедиция талабалар учун ўзига хос амалиёт вазифасини ҳам ўтайди. Негаки, мазкур талабаларнинг илмий-тадқиқот ишлари предмети айнан Орол муаммоси, Оролбўйи тупроғи, ўсимликлари, сувлари, уларнинг таркиби ҳамда хусусиятларини тадқиқ этишдир.
Талабалар сафар давомида – поездда ҳам турли хил викторина ўйинлари, қувноқ шартлар, давра суҳбатлари, савол-жавоблар, мунозаралар билан вақтларини мазмунли ўтказди.
Шунингдек, экспедиция давомида амалга ошириладиган ишлар яна бир бор режалаштириб олинди, вазифалар тақсимланди.
Экспедиция иштирокчиларини Қўнғирот шаҳар вокзалида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Абат Данияров, Қўнғирот тумани ҳокими Бердах Сапаров, Ажиниёз номидаги Нукус Давлат педагогика институти ректори Байрам Утемуратов, Ёшлар иттифоқи Мўйноқ туман Кенгаши раиси Абат Мамутовлар, шунингдек, таниқли санъат ва маданият вакиллари қорақалпоқ нони, ҳолва ҳамда турли хил ширинликлар билан кутиб олдилар. Улар учун махсус тантанали маросим ташкил этилди. Унда нутқ сўзлаганлар бу хайрли ишга бел боғлаган талабаларни олқишлаб, ишларига муваффақиятлар тилади.
Маросимда икки қардош халқнинг миллий ашула ва рақслари ижро этилди.
Тадбир якунлангач, талабалар Мўйноқ туманидаги меҳмонхонага кузатиб қўйилди.
 Сайфулла АШИРОВ,
ЎзМУ Матбуот котиби
http://uzmu.uz

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>