Ёшларининг маданият ва спортга бўлган муносабати ислоҳотларимиз натижасида янги босқичга чиқади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталарига навбатдаги

Мурожаатномасида олдимизга қўйилган энг асосий мақсадимиз бу Ўзбекистонни ривожланган мамлакатга айлантириш экани қайд этилди.

Ёшларининг маданият ва спортга бўлган муносабати ислоҳотларимиз натижасида янги босқичга чиқади

Бу мақсадга илм-маърифат ва инновация билангина эришишимиз мумкин. Буунинг учун эса, ташаббускор ислоҳотчи бўлиб майдонга чиқадиган, стратегик фикр юритадиган, билимли ва малакали янги авлод кадрларини тарбиялашимиз лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Тубдан ислоҳ қилиш учун бизга нафақат ёшлар, балки бутун жамиятимиз аъзоларининг билими, савиясини ошириш учун аввало илм-маърифат, юксак маънавият зарурлиги биргина “Илм йўқ жойда қолоқлик, жаҳолат, ва, албатта, тўғри йўлдан адашиш бўлади”, деган жумла билан таъриф берилди.

2020 йилга “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб ном берилгани илм-фанни янада равнақ топтириш, ёшларимизни чуқур билим, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш мақсади мужассам.

Болаларни боғча ёшидан мактабгача таълим билан қамраб олиш, жорий йилда бунинг 60 фоизга етказилиши муҳим жараён. Ушбу мақсадларга жорий йилда бюджетдан қарийб 2 триллион сўм маблағ ажратилган.

2020 йилда бюджетдан ажратиладиган 1,7 триллион сўм маблағ ҳисобидан 36 та янги мактаб қурилиб, 216 таси капитал таъмирланади. Шунингдек, 55 та хусусий мактаб ташкил этилиб, уларнинг сони 141 тага етказилади.

Мактаб ўқув дастурлари илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштирилади. Ўқув юкламалари ва фанларни қайта кўриб чиқиб, уларни халқаро стандартларга мослаштирилади, дарслик ва адабиётлар сифати оширилади.

Олий маълумот оламан, деб ўз устида ишлаб, илмли бўламан, деган, юрагида ўти бор жўшқин ёшларимизнинг таҳсил олиши учун ҳамма қулайликлар яратилади. Шу мақсадда мактаб битирувчиларини олий таълим билан қамраб олиш даражаси 2020 йилда камида 25 фоизга ва келгусида 50-60 фоизга етказилади. Эътиборлиси, олий ўқув юртларига талабалар қабул қилиш давлат грантлари 2 баробар кўпайтиралади.

Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтириш мақсадида ҳудудларда аҳоли, айниқса, ёшларимиз учун янги оммавий спорт объектлари қурилади. Бунинг учун жорий йилда 269 та футбол, волейбол, баскетбол ва бадминтон майдонлари, 178 та бокс, кураш, фитнес ва гимнастика спорт заллари, 32 та теннис корти қуриш бўйича салкам 500 миллиард сўмлик лойиҳалар амалга оширилади.

Маданият ва санъат муассасаларига алоҳида эътибор қаратиш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чораларини кўриш учун бюджет маблағлари ҳисобидан 22 та театр ва маданият объектлари қурилади ва реконструкция қилинади. Шунингдек, давлат-хусусий шериклиги асосида 20 та маданият маркази ва истироҳат боғлари фаолияти йўлга қўйилади.

Кинематография соҳасида бадиий жиҳатдан етук асарлар яратиш, замонавий киноиндустрияни ривожлантириш, жумладан, янги кинотеатрлар қуришни таъминлаш давлат буюртмаси асосида кино маҳсулотлари ишлаб чиқаришни молиялаштириш такомиллаштирилади. Шу мақсадда кинематографияни 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси ҳамда “Кинематография тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқилади.

Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси Президентимизнинг Мурожаатномасида айтилган асосий вазифаларини белгилаб олиб давлат ва жамоат ташкилотларининг ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг маънавий ва жисмоний баркамоллигини таъминлаш, жамиятда маданиятни юксалтириш, оммавий ва профессионал спортни ривожлантириш борасидаги фаолиятини кучайтириш бўйича мақсадли тадбирларни режасини ишлаб чиқаради ва амалга татбиқ этади.

Бахтиёр Сайфуллаев,
Сенатнинг ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси.
http://uza.uz/oz/society/yeshlarining-madaniyat-va-sportga-b-lgan-munosabati-islo-otl-26-01-2020

 

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>