Ёшларнинг ҳуқуқий маданияти юксалмоқда

Ҳуқуқий маданият – инсоннинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини, қонунлар моҳиятини

ўрганишдан бошланади. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ҳуқуқий мавзуларда давра суҳбатлари, соҳа мутахассислари билан учрашувлар ўтказиб туриш ўзига хос анъанага айланган. Навбатдаги ана шундай профилактик тарғибот суҳбати мавзуси “Йўл қоидаси – умр фойдаси”, “Ёшлар орасида жиноятчиликнинг олдини олишнинг долзарб вазифалари”га бағишланди.

йй

ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Олмазор туман ҳокими Баҳодир Гаибназаров, республика Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси бўлим бошлиғи, подполковник Абдунаби Носиров, Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси бўлим бошлиғи ўринбосари, подполковник Мансур Рихсиев, Тошкент шаҳар ички ишлар Бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бўлим бошлиғи ўринбосари Саидвали Қобулов, Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи, подполковник Элдор Хайруллаев ва бошқалар юртимизда ёшларга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётгани, ҳар биримизнинг тинч ва осуда ҳаёт кечиришимиз аввало ўз саъй-ҳаракатимизга боғлиқ эканлигини алоҳида таъкидладилар.

Тадбирда “Йўл қоидаси умр фойдаси мавзуида ҳамда республика ҳудудида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар”, “Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан шаҳар ҳудудида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ходисаларни олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар”, “Ёшлар орасида жиноятчилик, диний экстремизм ва терроризмни олдини олишга қаратилган ишлар ва уларнинг бундай оқимларга қўшилмаслиги – ҳаёт зарурати”, “Тошкент шаҳри ҳудудида олиб қочилган ва ўғирланган транспорт воситалари ҳамда давлат рақами белгисини ўғирлаш жиноятларини содир этилишини олдини олиш” каби мавзуларда қилинган маърузалар талаба-ёшларда катта қизиқиш уйғотди.

Йўл транспорти оқибатларини акс эттирувчи видеолавҳалардан талабалар ўзларига тегишли хулосалар чиқардилар.

Олмазор туман ҳокими Баҳодир Гаибназаров яқинлашиб келаётган баҳор байрами – Наврўз сўлим боғларимизда катта сайл қилиб нишонланиши, унга ҳозирданоқ қизғин ҳозирлик кўрилаётгани ҳақида сўз юритар экан, “Ёшлик” шаҳарчасида ҳам бу борада амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар ҳақида сўз юритди.

Тадбир давомида талабалар бу мавзуларда ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар.

 

Улуғбек Усмонов,

ЎзМУ газетаси мухбири

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>