Ёшлар – мустаҳкам жамият яратувчиси

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва пойтахтимиздаги “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ҳокимлиги ҳамкорлигида “Ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда 2016 йил 15 сентябрдан кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, фаоллигини ошириш, ижодий ва интеллектуал салоҳиятини юзага чиқариш, мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетини мустаҳкамлаш, бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни янада кучайтирди.
– Талабалар шаҳарчасининг майдони 658 гектардан иборат бўлиб, 9 маҳалладан ташкил топган, – дейди “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси етакчилар кенгаши раиси Фаёз Қўшоқов. – Шаҳарча ҳудудида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университети, Тошкент тиббиёт академияси, Тошкентдаги Турин политехника университети ҳузуридаги академик лицей каби 20 та таълим муассасаси жойлашган. Шаҳарчамиз ҳудудидаги таълим муассасаларида 40 мингдан зиёд талаба-ўқувчи таълим олади.
Давра суҳбатида соғлом турмуш тарзини ривожлантириш, спортни янада оммавийлаштириш, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, баркамол авлодни ҳар жиҳатдан соғлом қилиб тарбиялаш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир доирасида шаҳарча ҳокими Қ.Шоназаров билан ёшларнинг учрашуви ташкил этилди.

 Азима Қиёсова, ЎзА

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>