Ёшлар учун маҳаллий ижтимоий тармоқлар

Вазирлар Маҳкамаси комплекси йиғилишида ёшлар учун маҳаллий ижтимоий тармоқлар яратиш масаласи муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплексининг 2016 йил 9 ойида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда комплекс таркибига кирувчи вазирлик ва идораларда амалга оширилган ишлар натижалари ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 9 ойида комплекс бўйича жами 4,6 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, хизматлар кўрсатилди. Ўсиш суръати 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 127,6 фоизни ташкил этди. Аҳолига 2,9 триллион сўмлик (122,7 фоиз) пуллик хизматлар кўрсатилди. Инвестиция дастурига киритилган лойиҳалар бўйича 247,3 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ўзлаштирилди ёки режага нисбатан 115,5 фоизга, экспорт прогнози кўрсаткичлари ҳам ортиғи билан бажарилишига эришилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастурининг 9 ой давомидаги ижроси кўриб чиқилди.

Ёшларни театр ва музейларга кенгроқ жалб қилиш, ёшлар талабига жавоб берадиган асарлар яратиш, эстрада йўналишини тартибга солиш, бунда яратилаётган қўшиқларнинг бадиий-ғоявий савиясини ошириш, музейлар, театрлар ва кинотеатрларнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, ёшларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида ўзаро мулоқотлари учун қулай, ишончли маълумотларга бой бўлган маҳаллий ижтимоий тармоқлар яратиш каби масалалар батафсил муҳокама қилинди.

Интерактив давлат хизматларини кўрсатиш орқали кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли учун бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш, уларни ахборот билан таъминлаш тизимини ривожлантириш мақсадида амалга оширилган ишлар атрофлича кўриб чиқилди.

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>