Ёшлар хулоса чиқарди

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Глобаллашув шароитида Ўзбекистонда юксак маънавиятли ёшларни тарбиялашнинг ижтимоий-фалсафий масалалари” мавзуида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Университет ректори А.Абдушукуров, Республика миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази раҳбари ўринбосари Ш.Тўраев ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида миллий анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлаш, ёшларни миллий ҳаёт тарзимизга ёт мафкуравий таъсирлардан ҳимоялашга қаратилган ислоҳотлар изчил амалга оширилаётганини таъкидлади.
Давлатимиз раҳбарининг 2006 йил 25 августдаги “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги, 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.
Конференцияда ёш авлодни ҳар томонлама комил шахс этиб тарбиялаш масалалари илмий жиҳатдан чуқур тадқиқ этилган, мавжуд камчиликларни бартараф этишнинг самарали механизмлари акс этган маърузалар тингланди.
– Бугун маънавиятимиз, дунёқарашимизга салбий таъсир кўрсатишга қаратилган ахборот-психологик хуружлар, таҳдидлар тобора ортиб бормоқда, – дейди Фарғона давлат университети психология кафедраси мудири, психология фанлари номзоди Муаззам Исоқова. – Интернет оламида кенг учраётган “кибержиноят”, “киберфирибгарлик”лар жабрини асосан интернетдан фойдаланиш маданиятига риоя қилмаган ёшлар тортмоқда. Шу боис кафедрамизда замонавий билимларни эгаллаган, ташаббускор ва фаол ёшларни психологик тарбиялашга қаратилган қатор илмий изланишлар олиб борилмоқда. Бу келажагимиз ворисларининг ахлоқий-руҳий ҳолати тўғрисида аниқ бир хулосаларга келиш, уларнинг мамлакатда яратилган ахборот макони ва ахборот инфратузилмалари борасидаги билим, кўникмаларини аниқлаш, интернетдан фойдаланиш маданиятини янада юксалтириш имконини бераётир.
Шўъбаларга бўлинган ҳолда ўтказилган конференцияда глобаллашув шароитида ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг маънавий-маданий хусусиятлари, маънавий-ахборот таҳдидларига қарши курашишнинг психологик асослари, келажагимиз эгаларида соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг устувор йўналишларига доир илмий хулосалар тайёрланди.

 Дилшод Каримов, ЎзА
***
Ушбу мавзуни ҳозиржавоблик билан ёритган ЎзА мухбирига самимий миннатдорчилик билдирамиз.
Қуйида ушбу анжумандан олинган суратлар эътиборингизга ҳавола этилмоқда.
ко1 ко2 ко3 ко4 ко5 ко6 ко7 ко8 ко9 ко10 ко11 ко12 ко13 ко14 ко15 ко16 ко17 ко18 ко19 ко20
ЎзМУ Ахборот хизмати

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>