Ёш мутахассисларга муносиб иш ўринлари

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Ёш мутахассис – 2017” меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Меҳнат ярмаркаси очилиш маросимида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Кадрлар тайёрлаш бош бошқарма бошлиғи ўринбосари Барно Ражабов, ЎзМУ проректори Илёс Раҳматуллаев ва бошқалар мамлакатимизда Халқ билан мулоқот йилида ёш мутахассисларни иш билан таъминлаш ва уларга ҳар томонлама имкониятлар яратиш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётганини алоҳида таъкидладилар.

Сўзга чиққан мутасаддиларнинг мамлакатимизда карвонбоши университет дея эътироф этилган ЎзМУдан шу кунгача етишиб чиққан кўплаб мутахассислар ўз соҳаларида фаол меҳнат қилишаётгани, улар сафига бу йил ҳам янада етукроқ кадрлар қўшилишига умид қилаётганлари ҳақида билдирган фикрлари битирувчи курс талабаларига янада кўтаринки руҳ бағишлади.

Шундан сўнг қатор республикамизнинг вазирликлари, корхона, ташкилот, муассасалари, оммавий ахборот воситалари таҳририятлари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларидан ташриф буюрган мутасаддилар университетнинг битирувчи курс талабаларини бўш иш ўринлари, ёш мутахассисларга яратилаётган имкониятлар билан таништирдилар.

Меҳнат ярмаркасида талабалар иш берувчи корхоналар ва муассасаларнинг вакиллари билан ўз мутахассислиги бўйича мулоқот ўтказишиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларига атрофлича жавоблар олдилар.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, бу йил ЎзМУнинг Биология, Геология ва география, Журналистика, Ижтимоий фанлар, Иқтисодиёт, Кимё, Математика, Тарих, Физика, Хорижий филология факультетларининг бакалавриат босқичини 40 дан ортиқ йўналиш бўйича 1545 нафар, магистратура босқичини 70 дан ортиқ мутхассисликлар бўйича 421 нафар йигит-қизлар тамомлайдилар.

Ярмарка давомида қатор корхона вакиллари кўплаб талабалар билан меҳнат шартномаларини имзоладилар.

 

Улуғбек Усмонов,

ЎзМУ газетаси мухбири

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>