Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди

Бу — журналистларимизнинг халқаро мавзуда кўпроқ ёзишлари учун кенгроқ имконият яратади, дейди Дониш домла сиёсий шарҳловчи Шарофиддин Тўлаганов ва унинг издошларига ишора қилиб қўяркан.

шароф1

Ўзбекистон 19:31 / 03.02.2018
                                                                                       Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасининг сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Ҳужжат билан 2018 йилнинг 10 февралидан Исроил, Индонезия, Корея Республикаси, Малайзия, Сингапур, Туркия ва Япония фуқаролари, шунингдек, Ўзбекистонга мунтазам авиарейсларни амалга оширувчи ҳаво кемалари экипажлари аъзоларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш санасидан бошлаб 30 кунлик муддатга визасиз режим жорий этилади.

Қуйида Ўзбекистон қайси давлатлар билан визасиз режимга эга экани ва буни жорий этишни режалаштираётгани ҳақида маълумот тақдим этилади.

Визасиз режим жорий этиладиган давлатларнинг умумий сони 16 тага етади (+7).

—————————————————

Ўзбекистон 39 давлат фуқароларига туристик виза расмийлаштирувини соддалаштирмоқда

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасининг сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолади.

2018 йилнинг 10 февралидан туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилувчи мамлакатлар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқланди. Бунда Ташқи ишлар вазирлигига туристик ваучер ёки Ўзбекистон Республикасидаги таклиф этаётган юридик ёки жисмоний шахс мурожаатномасининг тақдим этилиши ва визани икки иш кунида расмийлаштириш бўйича талаб бекор қилинади.

Фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштириладиган давлатлар рўйхати

  1. Австралия
  2. Албания
  3. Андорра
  4. Болгария
  5. Босния ва Герцеговина
  6. Ватикан
  7. Венгрия
  8. Греция
  9. Дания
  10. Ҳиндистон
  11. Ирландия Республикаси
  12. Исландия
  13. Кувайт
  14. Канада
  15. Литва
  16. Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан ХХРнинг Ҳонгконг Махсус маъмурий тумани
  17. Лихтенштейн
  18. Люксембург
  19. Македония
  20. Мальта
  21. Монако Князлиги
  22. Нидерландия
  23. Янги Зеландия
  24. Норвегия
  25. Бирлашган Араб Амирликлари
  26. Уммон
  27. Португалия
  28. Руминия
  29. Сан-Марино
  30. Саудия Арабистони
  31. Сербия
  32. Словакия
  33. Словения
  34. Америка Қўшма Штатлари
  35. Финляндия
  36. Хорватия
  37. Черногория
  38. Швеция
  39. Эстония

http://kun.uz

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>