Ўзбекистон ва Туркия 1 млрд доллардан ортиқ ҳужжатлар тўпламини имзолади

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Рустам Азимов раҳбарлигидаги делегация 2017 йил 26 февралидан 2 март кунигача Туркияга ишчи сафарини амалга оширган эди.

Ўзбекистон 08 Март 2017 25083

Улар Ўзбекистон ва Туркия давлат раҳбарларининг олий даражадаги учрашувида эришилган келишувларни қайта ишлаш ва ҳаётга татбиқ этиш доирасида туркиялик ҳамкорлар билан учрашув ўтказишди.

Ўзбекистон делегациясини Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Бош вазири Бинали Йилдирим қабул қилди. Туркия раҳбарлари Ўзбекистон билан муносабатлар ривожланиши ҳамда унинг савдо-иқтисодий соҳада ортиб бораётган салоҳиятини юқори баҳолашган.

Жаҳон ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ўзбекистон делегацияси Туркия бош вазири ўринбосари, ўзбек-турк савдо-иқтисодий ҳамкорлиги бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг ҳамраиси Туғрул Туркеш, иқтисодиёт вазири Ниҳат Зейбекчи, маданият ва туризм вазири Наби Авжи ҳамда йирик холдинглар, компаниялар ва хусусий сектор вакиллари билан учрашув ўтказган.

Шулар қаторида Ўзбек-Турк бизнес-форуми, «давра суҳбатлари», Истанбул ва Анқарада амалий учрашувлар ташкил этилди. Уларда икки томондан соҳа маъмуриятлари ва компаниялар вакиллари иштирок этишди. Мазкур учрашувлар натижасида 1 млрд АҚШ долларидан зиёд ҳужжатлар тўплами имзоланди.

Томонлар иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш йўналишларини ҳам аниқлаб олишди. Бунинг учун Ўзбекистонда ташкил этилаётган ЭИЗларда улкан имкониятлар мавжуд экани таъкидланди.

Шу билан бирга, Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Транспорт коммуникациялари соҳасида ўзаро ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Қайд этилишича, Боку-Ахалкалаки-Карс темир йўл линияси икки мамлакатни бевосита боғлайдиган транспорт йўлагини барпо этишдек стратегик масалани ҳал этишга ва савдо-иқтисодий алоқалар ривожига хизмат қилади.

Турли қўшма анжуманлар иштирокчилари Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш икки халқ манфаатларига жавоб бериши борасида якдил фикр билдиришди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йил ноябрь ойида Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан Самарқандда музокаралар ўтказган эди. Эрдўған ўшанда республиканинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтириш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган эди. Ўша учрашувда Туркия Ўзбекистон билан муносабатларни ривожлантиришга муҳим аҳамият бериши таъкидланган эди.

***

Рустам Азимов Эрдўған билан учрашди

Ўзбекистон 27 Февраль 2017 33332

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Рустам Азимовни қабул қилди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда.

Учрашув Истанбулдаги «Бейларбейи» саройида кечди ва оммавий ахборот воситаларидан ёпиқ ҳолатда бир соат давом этди.

Учрашувда, шунингдек, Туркия бош вазири ўринбосари Туғрул Туркеш, иқтисодиёт вазири Ниҳат Зейбекчи ва миллий мудофаа вазири Фикри Ишиқ қатнашди.

Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги йиллик савдо айланмаси ҳажми 1,2 миллиард долларни ташкил этади.

***

Рустам Азимов Ўзбекистон Туркия билан қайси соҳаларда ҳамкорлик бошлаши мумкинлиги ҳақида гапирди

Ўзбекистон 28 Февраль 2017 41222
Фото: Anadolu

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 27 февраль, душанба куни Истанбулда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Рустам Азимов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Туркия раҳбари сайтида ҳам маълум қилинган. Хабарда учрашув тафсилотлари келтирилмаган.

Маҳаллий нашрларда ёзилишича, Туркия бош вазири ўринбосари Туғрул Туркеш, иқтисодиёт вазири Ниҳат Зейбекчи ва миллий мудофаа вазири Фикри Ишиқ қатнашган учрашув 1 соат вақт давом этган.

Ўзбекистон делегацияси Истанбулда ўзбек-турк бизнес-форумида иштирок этган, унинг якунида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган келишувлар имзоланган.

Anadolu агентлиги маълумотига кўра, томонлар қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик саноати, электроника, кимё саноати, туризм ва логистика соҳаларини ўз ичига олувчи 10та муҳим секторни белгилаб олишган.

Форумда чиқиш қилган Туркия иқтисодиёт вазири Ниҳат Зейбекчи ўтган йилда икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси ҳажми 1,2 млрд долларни ташкил этганини қайд этган, шу билан бирга бу кўрсаткич имкониятлар даражасидан паст этгани таъкидланган. У икки давлат ўртасида 1995 йилда имзоланган инвестициялар бўйича келишувни ҳамда эркин савдо ҳақидаги шартномани қайта кўриб чиқишга чақирган.

Туркия томони статистик маълумотига кўра, 2016 йилда Туркиядан Ўзбекистонга экспорт ҳажми 488,5 млн доллардан 533,3 млн долларга ўсган, Ўзбекистондан импорт ҳажми эса 711,5 млн доллардан 709,2 млн долларга пасайган.

Рустам Азимов ўз чиқишида, Ўзбекистон Туркия билан нефткимё соҳасида ҳамкорлик қилиш ниятида эканини айтиб ўтган. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда 2та нефтни қайта ишлаш заводи фаолият кўрсатмоқда ва учинчисини қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистондаги нефтни қайта ишловчи икки заводдан бири Бухорода, иккинчиси эса Фарғонада жойлашган.

«Биз Ўзбекистонда олтин, кумуш ва уран каби фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасида ҳамкорлик қилишимиз мумкин», — дея иқтибос келтиради Anadolu бош вазир ўринбосари сўзларидан.

Темир ва автомобиль йўллари қурилиши лойиҳалари ҳам ҳамкорликнинг яна бир йўналиши бўлиши мумкин, дея қўшимча қилди у.

Рустам Азимов Туркия Ўзбекистон мустақиллигини тан олган биринчи мамлакат бўлганини эслаб ўтган ва деган: «Ўзбекистон халқи буни ҳеч қачон унутмайди».

http://kun.uz

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>