Яқинда Абдулла Ниғматович Тожикистонга бориб ташрифни муҳокама қилиб келади. Биз катта-катта шартномаларга қўл қўйиб, темир йўлни ҳам очамиз, электр энергияси узатишга келишдик. Бошқа-бошқа масалалар ҳам шундай. Ҳамма ўтади бу дунёдан, аммо қўшни билан яхши бўлмаганни ҳеч ким, ҳеч қачон кечирмайди. Шуни ҳамма билиши керак. Бизга қўшниларнинг ҳаммаси яхши бўлиши керак. Бу осон эмас. Биз 20 йиллик музни эритишимиз керак.

Дунё ҳамжамияти нима дейди: сен аввал қўшнинг билан тил топишгин, биз кейин дўст бўламиз, дейди. Сен қўшнинг билан тил топишмасанг, биз билан қандай дўст бўлишинг мумкин, дейди”, — дея ташқи сиёсат масалаларига доир фикрларини билдирди Президент.