Ўзбекистон Миллий университетида анъанавий VI Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Миллий университетида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

томонидан тасдиқланган “Илмий-инновацион ишланма ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишнинг самарали механизмларини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Журналистика факультети “Аудиовизуал ва интернет журналистика” кафедрасининг “Аудиовизуал ва интернет журналистика: назария, амалиёт ва таълим жараёнида инновацион ёндашувлар” мавзусида анъанавий VI Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Миллий университетида анъанавий VI Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди

Республика миқёсида ўтказилган Илмий анжуманда ЎзМУ Журналистика факультети, бошқа олий ўқув юртлари турдош факультет ва бўлимлари профессор-ўқитувчилари, талабалар, магистрант ва докторантлар, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вакиллари ҳамда амалиётчи журналистлар иштирок этди.
Мазкур Конференцияда замонавий журналистика масалалари, таълим жараёнида жаҳон тажрибасини қўллаш, аудиовизуал ва медиа таълимнинг замонавий тенденциялари, журналист кадрлар тайёрлаш ҳамда тил ва таҳрир масалалари муҳокама қилинди.
Назокат Ражабова, ЎзА
 http://uza.uz/oz/society/zbekiston-milliy-universitetida-ananaviy-vi-respublika-ilmiy-14-04-2019

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>