ЎзМУ Ректори ташаббуси билан ажойиб танлов!

Ўзбекистон Миллий университети талабалари диққатига!

2

Шошилинг! Сиз учун умидбахш имконият!

Бу танловга уйингизда туриб бемалол иштирок этишингиз мумкин!
Ижтимоий тармоқларда босилган лайклар орқали Сиз соврин эгасига айланишингиз мумкин!

✅ Ўз ижод намунангизга бошқаларни ҳам қизиқтира оласизми?
✅Истеъдодлимисиз?
✅Балки, эркин ва таъсирчан шеър ёки монолог ўқирсиз? ‍♂️ (Ўзингизнинг муаллифлигингизда бўлса, нур устига аъло нур!)

Унда вақтни беҳуда ўтказманг! ⏰ Уйда тайёрлаган позитив экспромтингиз парчасини ижтимоий тармоққа (аудио ёки видео шаклда) жойланг ва лайк йиғинг!

Ижодий ишлар ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларининг бирида ихтиёрий равишда тақдим этилиши мумкин.
Етарлича лайк жамлаб қўйган ижодий намунангизни телеграм манзилимизга юборинг @ravshan7277

❗️Ижодий ишлар «Мен …… (исм-фамилия), Ўзбекистон Миллий университети … (факультет номи) факультети талабасиман. Сизларга (ижодий иш номи) … ни тақдим этаман» тарзида бошланиши сўралади.

Танловга ишлар жорий йилнинг 20 апрелига қадар қабул қилинади.
Ғолиблар йиғилган лайклар сонига нисбатан танланади ва пул мукофотлари билан тақдирланади.

ўринга 3️⃣ миллион сўм (5 нафар иштирокчи)
ўринга 2️⃣ миллион сўм (10 нафар иштирокчи)
ўринга 1️⃣ миллион сўм (10 нафар иштирокчи)

Жами 25 нафар ғолиблар аниқланади.

Энг сара асарлар тўплам ҳолида нашр этилади.

Ҳаммасини уддалаш мумкин! Дилда иштиёқ бўлса, бас!

Уйингизда ўтириб буюк тарихимиз, бой маданиятимиз, миллий қадриятларимиз, янгиланаётган  Ўзбекистонни тараннум этувчи сермазмун шеърлар битиб, долзарб мавзуларда мақолалар ёзиб, уларни ижтимоий тармоқлара жойланг! Шунга яраша лайк йиғинг ва пул мукофоти соҳибига айланинг!

ЎзМУ Ахборот хизмати

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>