Ўзбекистон Президенти Туркманистонга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 17 сентябрь куни Туркманистонга келди.

Ўзбекистон Президенти Туркманистонга келди

Ашхобод, 17 сентябрь. ЎзА махсус мухбири Абу Бакир Ўрозов хабар қилади.

Ашхобод халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Туркманистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Есинмират Оразгелдиев кутиб олди.

Шу ерда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг учрашуви бўлиб ўтди. Самимий руҳда ўтган мулоқотда сўнгги пайтларда мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар барча соҳаларда жадал ривожланиб бораётгани қайд этилди. Бунда икки давлат раҳбарлари ўртасида қарор топган яқин дўстлик, ишонч ва самимият муҳим аҳамият касб этмоқда.

Олий даражадаги мулоқотлар мунтазамлик касб этгани давлатлараро муносабатлар юксак даражада эканидан далолатдир.

Президентимиз Ашхободда Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларига кўрилган тайёргарлик ишларига юксак баҳо берди.

Туркманистон Президенти Осиё ўйинларида ўзбекистонлик спортчиларга омад тилади.

Расмий кутиб олиш маросимидан сўнг Ўзбекистон делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди.

Давлатимиз раҳбари 17 сентябрь куни Ашхобод шаҳрида ўтаётган Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади.

Ташриф доирасида Президентимиз қатор давлатлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши кутилмоқда.

 Ёлқин Шамсиддинов (сурат), ЎзА

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>