Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонаси ўз ишини бошлади

Бу саъй-ҳаракат назарий жиҳатдан: Жамоатчилик билан алоқаларнинг энг олий наъмунаси сифатида баҳоланади, дейди Дониш домла.

Сизда ҳал этилмаган масалалар/муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифлар борми? Ўзбекистон Республикаси Бош вазири қабулхонаси тест режимида виртуал фаолиятини ишга туширди. Виртуал қабулхона манзили — pm.gov.uz.

Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ва шикоятларини қабул қилади.

Веб-сайт фойдаланувчилари юқоридаги манзилга кириб, махсус шаклини тўлдириш орқали ўз аризалари, шикоятлари ва таклифларини қолдиришлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ариза, таклиф ва шикоятларни (0 800) 210-0000 ёки «1000» қисқа рақамларига қўнғироқ қилган ҳолда юборишингиз мумкин (қўнғироқ республика бўйича бепул бўлиб, ундан фақатгина стационар телефонга қўнғироқ қилиш нархи бўйича ҳақ олинади).

Шунингдек жисмоний ва юридик шахслар ариза, шикоят ва таклифлар бўйича ЎзЛиДеПнинг ҳудудий кенгашларига ҳам мурожаат қилишлари мумкин.

***

БАРЧАНИНГ ДИҚҚАТИГА! БОШ ВАЗИРГА МУРОЖААТ ҚИЛИШ ЯНАДА ОСОНЛАШДИ!

Жорий йилнинг 25 сентябрь кунидан Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг виртуал қабулхонаси ишга тушди.

Мазкур қабулхона орқали фуқаролар тўғридан-тўғри Бош Вазирга 3 хил усулда:

1) интернет портал орқали (http://pm.gov.uz/);
2) қўнғироқ қилиш (210-0000 ёки 1000);
3) “O‘zLiDeP” ҳудудий партия ташкилоти Кенгашига ташриф буюриш орқали мурожаатларини юборишлари мумкин.

Эътиборли жиҳати, портал орқали мурожаат юборилганда электрон рақамли имзо талаб қилинмайди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ариза, таклиф ва шикоятларни (0 800) 210-0000 ёки «1000» қисқа рақамларига қўнғироқ қилган ҳолда юбориш мумкин (қўнғироқ республика бўйича бепул бўлиб, ундан фақатгина стационар телефонга қўнғироқ қилиш нарҳи бўйича ҳақ олинади).

Виртуал қабулхонадан кўзланган асосий мақсад мутасадди вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимият раҳбарлари томонидан фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни ҳал этишда юзага келаётган норозигарчилик ва сансоларликларни кескин камайтириш, ўз вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашган ҳамда юқоридаги ҳолатларни сунъий яратилишига сабабчи бўлган раҳбарларга таъсирчан чораларни белгилашдир.

Шу сабабли тизимнинг самарали фаолият юритиши, келиб тушаётган мурожаатларни тез, атрофлича ва холисона кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида барча вазирлик, идора ва ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, қуйидаги ташкилотлар вакилларидан иборат доимий ишчи гуруҳи тузилди:

Адлия вазирлиги;
Ички ишлар вазирлиги;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
Меҳнат вазирлиги;
Халқ таълими вазирлиги;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;
Солиқ қўмитаси;
Давлат мулк қўмитаси;
Давлат кадастр қўмитаси;
Марказий банк;
Касаба уюшмалари федерацияси;
Савдо-саноат палатаси;
Дин ишлари бўйича қўмита;
“Ўзавтосаноат”.

Ҳуқуқшунос  Xushnudbek Xudayberdiyevнинг хабар беришича, 23 сентябрь куни барча вазирлик, идора ва ташкилотларнинг масъул вакиллари иштирокида катта йиғилиш бўлиб ўтди. Унда айнан мана шу тизим бўйича семинар ўтказилган. Унда, келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида ва атрофлича кўриб чиқмаган ёки шунчак қўл учида ўрганиб, расмиятчилик учун жавоб берадиган, «менга тааллуқли эмас бу, фалон жойга боринг» деб «отписка» қиладиган ташкилот раҳбарлари тегишли тартибда жазоланиши эслатилди.

You may also like...

7 Responses

  1. Мен Худойбердиева Орзигул Хамроевна 1984 йил 26 мартда тугулган мен Бухоро шахар Когон тумани Бухоро шох кучаси 25а уй 6 хонада руйхатда тураман малумотим урта 2003 йил декабрь ойида турмушга чикганман.Турмушимдан бир нафар фарзандим 2005 йил апрель ойида тугулган Атоева Азиза кизим бор.Кизим хозирда 14 ёшда турмушимда келишмовчиликлар сабабли 2006 йилда ажрашганмиз ажрашган кунимдан хозирги кунга кадар кизим билан ижорада яшаб келамиз шароитим жуда огир кам таьмиланган ёлгиз оналар руйхатида тураман кизимни таьминоти учун алиментга берганман.Турмуш уртогим Хожиев Бобир Атоевич 1980 йил Бухоро шахар Сафедмуй кишлоги 5 бригада 17 хонада истикомат килади.Турмуш уртогим Хожиев Бобир Атоевич кизимнинг таьминоти учун алимент пулларини бермай келаётганлигини 2014 йулдан буён бирор сум бермаётганлини хозирги кунда мажбурий ижрога ижрочи ларига мурожаат килганман ижрочи турмуш уртогим Хожиев Бобирга 2014 йилдан шу йилга кадар 2019 алимент пулларини хисоблаб берган лекин хар куним мажбурий ижро идорасига бораман кизимни таьминоти учун Алимент пулларимни ололмай келябман хар кун бир хил гап ижрочи эртага келинг хафта охирига келинг деб мени овора килиб келишябди сиздан илтимосим шуки юкордагиларни инобатга олган холда мени кизимнинг таьминоти учун 2014 йилдан ва 2019 йилгача булган алимент пулларини олиб беришингизни сурайман деб хурмат билан Худойбердиева Орзигул Хамроевна.

    • Узр, биз бу масалалар билан шуғулланмаймиз. Сиз бу масалада судга мурожаат қилинг.

      • Хурматли Тулкин Эшбек сиз менга шу жавобни ёзган экансин катта рахман Оллох сиздан рози булсин.Суд мени гапларимни инобатга олармиди хозир судга адвакатсиз кириб булмай мен судга хам мурожаат килганман аризамни кузим олдида ташлаб юборган бор адвакатни тилидан менга ариза олиб кел деб дук килган энди узиз айтинг кизим билан ижораларга яшаб келаётган булсам шароитим жуда огирлиги сабабли хам ёзгандим мени тушунганиз учун хам котта рахмат хурмат билан Худойбердиева.О.

  2. Ассалому алайкум Мени 3 нафар фарзандларим бор 5 ойдан буён бола пулига ариза ташлайман хар сафар рад жавоби келади. Мен хам ишга чикиб кетдим рузглоимизга етказа ололмаяммиз ойлигимиз кам турмиш уртогим хам ишлайдилар давлат ишига бир ойга 1200000 ойлик оламиза бизга 3 оёкли матаролимиз бор автомшинангиз бор диб рад жавоби келабди. автомашина эмас матарол десак хам рад этабди. шаройитимиз огир амалий ёрдам килишингизни сиздан илтимос киламан диб муминова холиса 91 3203874

  3. Мен Муминова Холиса Учкуновна Кашкадарё Вилояти Китоб тумани Ибн Сино Кучаси 315 уйда турмиш уртогим 3 нафар фарзандларим билан яшаймиз . Болаларим хали ёш мактабга борадилар чакалогим бор 5 ойда мен декабр ойдан бола пулига ариза ташлаямман рад жавоби келабди. турмиш уртогим хам мен хам давлат ишига ишлаймиз иккаламизни ойлигимиз 1200000 иш хакимиз . ойлигимиз кам етказа ололмаяммиз . бизни хисобимизга 3 оёкли матаролимиз бор шуни асос килиб рад этабди илтимос менга амалий ёрдам килишизни илтимос киламан у матарол 4 аёкли мошин эмаску ёки карорга 3 оёкли матарол курсатилмаганку диб хам айтамман хисобга олмаяпди .Сиздан илтимос амалий ёрдам килишизни илтимос киламан. Жавоб учун олдиндан котта рахмат диб Муминова Холиса .91 320 38 74

  4. Meн Даминов Акмал 1983 йил Кумкургон тумани Нвбахор махалласида тугулган ман маьлумотим олий 2010 йил Тош.Давлат .техника Унверситетиниг энергетика факултетини тамомлаганман 2012 йилдан 2017 йилгача Кумкургон туман электр тармокларида ишладим .2018 йилдан 2020 йилгача Кумкургон туман мажбурий ижро буюросида мутахасис булиб ишладим 2021 йил Кумкургон туман газ таминоти кархонасида 6 ой ишладим кискариш келганлиги учун ишсиз колдим 1 йилдан биён ишсизман илтимос сохта буйича Сурхондарё ОАЖ худудий электр тармокларида ишга жойлашишимга амалий ёрдам беришингизни илтимос килиб сурайман.3 нафар фарзандим бор кийналиб колдик .Этибор учун рахмат.тел нумирим 91 906 92 11

Добавить комментарий для Орзигул Отменить ответ

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>