Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қандим газни қайта ишлаш мажмуасининг ишга туширилишига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Ҳурматли дўстлар!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қандим газни қайта ишлаш мажмуасининг ишга туширилишига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи
Хонимлар ва жаноблар!

Аввало, сизларни Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси қурилиши якунлангани ва унинг ишга туширилиши муносабати билан ўтказилаётган бугунги тантанали маросимда қутлаб, ушбу муҳим воқеа билан самимий табриклашга ижозат бергайсиз.

Биринчи навбатда Россия Федерацияси Президенти ҳурматли Владимир Владимирович Путинга Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалаларига доимо аҳамият бериб, катта эътибор қаратиб келаётгани учун миннатдорлик билдираман.

Ана шундай муҳим қўллаб-қувватлаш туфайли бундай кенг кўламли лойиҳа атиги икки йилда амалга оширилди.

Қандим мажмуасининг ишга туширилиши, ҳеч шубҳасиз, халқларимиз фаровонлигига ва Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига хизмат қилишини алоҳида таъкидлашни истардим.

Бугунги имкониятдан фойдаланиб, Россия Федерацияси Ҳукумати ва Россия Федерацияси энергетика вазири жаноб Александр Валентинович Новак, “Лукойл” компанияси бошқаруви раиси жаноб Вагит Юсуфович Алекперов, “Хундай Инжиниринг” компанияси президенти жаноб Сонг Санг Рок, Россия Федерацияси ва Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиларига ва бошқа ҳамкорларимиз, мамлакатимиз ҳамда хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларига биз учун ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган ушбу тадбирда иштирок этаётгани учун ўзимнинг ташаккуримни изҳор этаман.

Қадрли меҳмонлар!

Биз Ўзбекистонда қабул қилган Ҳаракатлар стратегиясининг самарали ва кенг миқёсда амалга оширилаётгани саноатнинг етакчи тармоқларини жадал ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Мамлакатимизга тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари оқими кўпаймоқда, хорижий шериклар билан барча тармоқлар, жумладан, ёқилғи-энергетика мажмуаси бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорлигимиз кенгаймоқда.

Ўзбекистонда инновацион иқтисодиётни шакллантириш борасида сифат жиҳатидан янги босқичда амалга оширилаётган таркибий ислоҳотлар доирасида биз нефть-газ саноатини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз.

Бугунги кунда тармоқда амалдаги активлар самарадорлигини ошириш, юқори технологияларга асосланган қудратли ишлаб чиқариш базасини яратиш, углеводород хомашёсини қазиб олиш ҳажмини кўпайтириш, уни чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматга эга бўлган янги турдаги тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг экспортини ташкил этишга қаратилган сиёсат изчил амалга оширилмоқда.

Катта ҳажмдаги инвестиция портфели ва бой хомашё базаси бизга, энг илғор билимлар ва ғоят самарали технологияларни жорий этишга алоҳида аҳамият қаратган ҳолда, соҳани комплекс ривожлантиришга ўтиш имконини берди.

Ҳурматли дўстлар!

Биз Ўзбекистонда ўзаро ишонч ва қўллаб-қувватлаш, икки томон учун ҳам фойдали ва умумий манфаатларни ҳисобга олиш тамойиллари асосида шаклланган Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини юксак баҳолаймиз ва қадрлаймиз.

Бизнинг олий даражадаги учрашувларимиз натижасида эришилган келишувлар мамлакатларимизнинг кўпқиррали амалий ҳамкорлигини янада ривожлантириш учун ғоят кенг имкониятлар яратди ва уни янги босқичга кўтарди.

Россия бизнинг савдо ва инвестиция соҳасидаги энг йирик анъанавий ҳамкоримиздир. Ҳозирги кунда ўзаро савдо ҳажми муттасил ортиб бормоқда, биргаликда устувор аҳамиятга молик инвестициявий дастур ва лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Россиянинг етакчи энергетика компаниялари ва банклари билан шерикликда ҳамкорлигимизнинг локомотивига айланган нефть-газ соҳасида йирик лойиҳаларни амалга оширмоқдамиз.

Табиий газ ва нефть етказиб бериш бўйича келишувлар муваффақиятли бажарилмоқда, юқори малакали мутахассислар тайёрлаш борасида ўзаро самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Бизнинг вақт ва ҳаёт синовидан ўтган асосий, стратегик ҳамкоримиз – энергетика соҳасида дунёда етакчи ўрин тутадиган “Лукойл” компаниясидир.

Биз кўп йиллардан буён самарали ҳамкорлик қилиб келмоқдамиз. Қандим гуруҳига кирадиган конлар, Ҳавузак ва Шоди, Жануби-ғарбий Ҳисор конларини қазиш ва ўзлаштириш бўйича лойиҳаларни биргаликда амалга оширганимиз бунинг ёрқин мисолидир.

Ўтган ойда Ўзбекистонда “Лукойл” компаниясининг биринчи ёқилғи қуйиш шохобчаси ишга туширилди.

Бу бизнинг шериклигимиз самарасининг яққол мисоли бўлиб, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг муваффақиятли ривожланишига хизмат қилишини алоҳида таъкидламоқчиман.

Бизнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз авваламбор мамлакатимизнинг табиий бойликларидан оқилона ва самарали фойдаланишга, юқори технологияларга асосланган ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш корхоналарини ишга тушириш ва янги иш ўринлари яратишга қаратилган.

Ҳурматли тадбир иштирокчилари!

Бундан роппа-роса икки йил аввал, 19 апрель куни биз сиз билан ушбу объект тамал тошини қўйишга бағишланган маросимда иштирок этиб, мазкур лойиҳа қурилиши бошланишига старт берган эдик.

Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз ва мутахассисларнинг юксак маҳорати туфайли Марказий Осиёдаги энг йирик иншоотлардан бири бўлган мазкур мажмуа қисқа муддатда қуриб битказилди.

Ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 3 миллиард доллардан ошганини алоҳида қайд этмоқчиман.

Қурилиш “Хундай Инжиниринг”, “Поско” ва “Джи-Эс”, “Энтер Инжиниринг” каби дунёга машҳур компаниялар билан ҳамкорликда амалга оширилди. Бунда “БАСФ”, “Якобс”, “Ханивелл” ва бошқа кўплаб хорижий етакчи компанияларнинг илғор технологиялари, илмий ишланмалари татбиқ этилди. Мазкур қурилишга юқори малакали хорижий мутахассислар ҳам жалб қилинди.

Сизларнинг барчангизга ушбу кенг кўламли лойиҳани муваффақиятли амалга оширишга қўшган ҳиссангиз учун самимий миннатдорлик билдирмоқчиман.

Бу лойиҳанинг аҳамияти бебаҳо эканини таъкидлаш ўринлидир.

Мажмуанинг фойдаланишга топширилиши йилига 8 миллиард куб метрдан ортиқ табиий газ қазиб олиш ва уни қайта ишлаш, тозаланган товарбоп газ ҳамда 130 минг тоннадан зиёд барқарор газ конденсатини олиш имконини беради.

Энг муҳими, 2 мингдан ортиқ янги иш ўринлари, замонавий ижтимоий инфратузилма тармоқлари яратилди.

Бу борада мажмуа қурилишида иштирок этган минглаб ёш мутахассислар илғор технологик ечимлар ва юқори халқаро сифат стандартлари асосида энг йирик ишлаб чиқариш объектларини жадал қуриш бўйича замонавий усулларни ўзлаштиргани, бу ерда орттирган кўникма ва тажрибасини келгусида мамлакатимизда янги лойиҳаларни амалга оширишда қўллаш имконига эга бўлгани муҳим аҳамият касб этади.

Ҳурматли меҳмонлар ва маросим қатнашчилари!

Фурсатдан фойдаланиб, бизнинг дўстларимиз ва ҳамкорларимизга, кўп сонли мутахассислар, муҳандис ва қурувчиларга, ўзининг фидокорона меҳнати ва касб маҳорати билан ушбу замонавий саноат мажмуасини барпо этишга ҳисса қўшган барча инсонларга яна бир бор ўзимнинг самимий миннатдорлигимни изҳор этаман.

Ҳеч шубҳасиз, бугун ишга туширилаётган, ўзининг кўлами ва технологиялари бўйича ноёб бўлган Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси бизнинг тобора мустаҳкамланиб бораётган ҳамкорлигимиз ва шериклигимизнинг яна бир тимсолига айланади, мамлакатимизнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишига хизмат қилади.

Эътиборингиз учун раҳмат.

***

Лойиҳалар ижроси танқидий таҳлил қилинди

Лойиҳалар ижроси танқидий таҳлил қилиндиПрезидент Шавкат Мирзиёев Бухорога ташрифи чоғида дастлаб вилоят ва туманлар ҳокимлари, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, мутасаддилар билан йиғилиш ўтказди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар қилди.

Йиғилишда жорий йил 16-17 февраль кунлари давлатимиз раҳбарининг вилоятга ташрифи давомида белгиланган вазифалар ижроси муҳокама қилинди.

Маълумки, ўшанда вилоят иқтисодиётини ҳар томонлама ривожлантириш, янги саноат корхоналари ва тадбиркорлик субъектлари ташкил этиш, маҳаллийлаштириш даражаси ва экспорт ҳажмини ошириш, сайёҳлар оқимини кўпайтириш, қишлоқ хўжалигини таркибий ўзгартириш, янги уй-жойлар, ижтимоий объектлар қуриш бўйича кўплаб топшириқлар берилган эди. Бунинг учун зарур маблағ ва ресурслар ажратилди.

Йиғилишда мазкур йўналишларда амалга оширилаётган ишлар кутилган даражада эмаслиги жиддий танқид қилинди. Муддатидан кечикаётган ёки бажарилмаётган лойиҳалар кўрсатиб ўтилиб, бунинг сабаблари муҳокама этилди.

Шавкат Мирзиёев белгиланган вазифаларни бажаришда сусткашликка йўл қўяётган мутасаддиларни жиддий огоҳлантирди. Барча режалар ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш, «аравасини тортолмаган» раҳбарларга нисбатан қатъий чоралар кўриш бўйича топшириқлар берди.

***

Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси очилди

Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси очилди

Бухоро вилоятида 19 апрель куни Қандим газни қайта ишлаш мажмуасининг ишга туширилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди.Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Ўзбекистон узоқ муддатли лойиҳаларни амалга ошириш имконини берадиган муҳим углеводородли салоҳиятга эга. Ҳисоб-китобларга кўра, Марказий Осиёдаги барча минерал захираларнинг учдан бир қисми Ўзбекистонда жойлашган. Мамлакатимиз газни қазиб чиқариш бўйича дунёнинг илғор йигирматалигига киради.

Бугунги кунда Ўзбекистон нефть-газ саноати нафақат ер ости бойликларини қазиб олиш, балки хомашёни қайта ишлаш ва маҳсулот ишлаб чиқарувчи мажмуалар тизимига айланди. Бу тармоқ юксак ривожланган саноат ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича қатор йирик корхоналарни бирлаштирди.

Ҳозирги босқичда тармоқнинг асосий иқтисодий йўналишларидан бири углеводород хомашёсини чуқур қайта ишлаш ва ундан қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда экспорт географиясини кенгайтириш ҳисобланади. Бу борадаги лойиҳаларни амалга ошириш учун мамлакатимизга нефть ва газни қазиб чиқаришда етакчи қатор йирик чет эл компаниялари жалб этилмоқда. Россиянинг “Лукойл” нефть компанияси билан ҳамкорликда “Қандим-Хаузак-Шоди-Кўнғирот” маҳсулот тақсимоти битими доирасида бунёд этилган Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси улардан биридир.

Таъкидлаш жоизки, Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси муддатидан 8 ой аввал қуриб битказилди. Бундан роппа-роса икки йил илгари 2016 йил 19 апрелда Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси қурилиши бошланишига бағишланган маросим бўлиб ўтган эди. Унда Шавкат Мирзиёев иштирок этган эди. Мажмуа ва инфратузилма объектларини барпо этишда 10 мингга яқин ишчи-мутахассис қатнашди. Корхона фойдаланишга топширилгач, 2 мингдан ортиқ доимий иш ўрни яратилди.

Қандим газконденсат конлари гуруҳи негизида бунёд этилган мазкур саноат корхонаси Ўзбекистон – Россия ҳамкорлигининг юксак намунасидир. Унинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 8,1 миллиард куб метр табиий газни қайта ишлашга мўлжалланган. Мажмуа тўла қувват билан ишлаганда 212 минг тонна соф олтингугурт, 134 минг тонна барқарорлаштирилган газ конденсати олинади, тозаланган табиий газ экспортга йўналтирилади.

Давлатимиз раҳбари мажмуанинг технологик жараёнини кўздан кечирди. Лаборатория ва марказий бошқарув пультида бўлди.

Қандим газни қайта ишлаш мажмуасига газ қазиб олиш ва йиғиш тизими, иккита газни қайта ишлаш технологик тармоғи, маҳсулотларни ортиш ва ташиш учун терминаллар, магистрал газ қувури орқали табиий газни экспорт қилиш ҳамда муҳандислик ва энергоресурслар билан таъминлаш қурилмалари киради. Бу ерга газ иккита табиий газ йиғиш пунктига бирлаштирилган 114 қудуқдан келади.

Лойиҳа доирасида Қоракўл туманининг олис чўл ҳудудида 1 минг 150 кишига мўлжалланган замонавий шаҳарча бунёд этилди. У ерда ишчиларнинг яшаши ва дам олиши учун барча шароит яратилди. Бундан ташқари, 500 километрлик технологик ва қувур тармоқлари, 280 километрдан ортиқ йўллар, 50 километрлик темир йўл, 272 километрлик электр узатиш линиялари барпо этилди.

Корхона маъмурий биносида мажмуанинг ишга туширилишига бағишланган маросим ўтказилди. Унда Россия Федерацияси энергетика вазири Александр Новак, “Лукойл” компанияси президенти Вагит Алекперов, дипломатик корпус, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, завод ишчи-муҳандислари, ёшлар, миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

a11e05b7-d9fc-5f88-e1df-638f4ab7381b.jpgДавлатимиз раҳбари Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ амалга оширилаётган ишлар саноатнинг етакчи йўналишларини изчил ривожлантиришга хизмат қилаётганини таъкидлади. Ёқилғи-энергетика тармоғига тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилаётгани, Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси Ўзбекистон билан Россия ҳамкорлиги барча соҳада жадал ривожланиб бораётганининг ёрқин намунаси эканини қайд этди.

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг табригини энергетика вазири Александр Новак ўқиб эшиттирди.

“Лукойл” компанияси президенти Вагит Алекперов, Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси муҳандиси Шаҳзод Қурбонов, нефть-газ соҳаси фахрийси Комил Фозилов ушбу сана мамлакатимиз учун тарихий кун экани, чўлдаги мўъжизага айланган ушбу мажмуа Ўзбекистонда ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантириш, инсон манфаатларини таъминлашга қаратилаётган ислоҳотларнинг натижаси эканини таъкидлади.

Шундан сўнг Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси фаолиятига старт берувчи рамзий тугма босилди…

Бухоро вилояти катта саноат, илмий-техникавий ва интеллектуал салоҳиятга эга. Бу ўз навбатида янги мажмуани самарали ишлатиш учун замин яратади. Янги корхона вилоят иқтисодиёти учун ўзига хос локомотив бўлибгина қолмасдан, бутун мамлакатимизни углеводород маҳсулотлари билан таъминлаш тизимини тубдан яхшилаш ва экспорт ҳажмини ошириш имконини беради. Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 28 сентябрдаги «2016 – 2020 йилларда углеводород хом ашёсини чуқур қайта ишлаш негизида экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида бу борадаги ишлар изчил ривожлантирилади.

Умумий қиймати 3 миллиард доллардан зиёд ушбу улкан лойиҳада Жанубий Кореянинг «Хюндай инженеринг» компанияси асосий қурувчи-пудратчилардан бўлди. Ҳеч шубҳасиз, бу янги саноат комплекси нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё минтақасидаги ноёб саноат объектларидан бирига айланди.

– Биз бугун жуда муҳим воқеага гувоҳ бўлдик, – деди Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев. – Мен икки йил аввал мана шу мажмуа пойдеворига тамал тоши қуйилган кунни мамнуният билан эслайман. Россиянинг «Лукойл» ва Кореянинг «Хюндай инженеринг» компаниялари катта қизиқиш билдирган мазкур лойиҳа ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини ривожлантиришда муҳим босқичдир. қандим лойиҳаси Ўзбекистон иқтисодиётида муҳим аҳамият касб этади. Зеро, Президент Шавкат Мирзиёев алоҳида таъкидлаганидек, Ўзбекистон фақат табиий хомашёси билан чекланмай, уни чуқур қайта ишлашда Қандим мажмуаси катта имконият яратади.

– Мазкур улкан саноат корхонаси Ўзбекистон, Россия ва Корея Республикаси муваффақиятли ҳамкорлигининг намунавий лойиҳасидир, – деди Корея Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Ёнг У. – Қандим мажмуаси Ўзбекистонда газдан унумли фойдаланиш, уни экспорт қилиш кўрсаткичлари ошишига салмоқли ҳисса қўшади. Ўйлайманки, муваффақиятли амалга ошган ушбу лойиҳа бошқа соҳаларни модернизация қилиш ва ривожлантириш жараёнида кореялик инвесторларнинг иштироки ошишига катта туртки беради.

Хулоса қилиб айтганда, Қандим газни қайта ишлаш мажмуасининг ишга туширилиши Ўзбекистонда газ конларини ўзлаштиришда янги босқични бошлаб берди. Ўзбекистон иқтисодиётининг етакчи тармоқларидан бири бўлган нефть-газ соҳаси ривожи мамлакатимиз иқтисодий юксалиши ва халқимиз фаровонлиги янада ошишида муҳим омил бўлади.

Матназар Элмуродов, ЎзА

***

Иқтисодиётни инновацион ривожлантириш жадал тараққиётга хизмат қилади

Иқтисодиётни инновацион ривожлантириш жадал тараққиётга хизмат қиладиБухоро вилоятида 19 апрель куни Қандим газни қайта ишлаш мажмуасининг ишга туширилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон узоқ муддатли лойиҳаларни амалга ошириш имконини берадиган бой углеводород захираларига эга. Ҳисоб-китобларга кўра, Марказий Осиёдаги барча минерал захираларнинг учдан бир қисми Ўзбекистон ҳудудида жойлашган. Мамлакатимиз газ қазиб чиқариш бўйича дунёнинг дастлабки йигирматалигига киради.

10.JPG

Бугунги кунда Ўзбекистон нефть-газ саноати нафақат ерости бойликларини қазиб олиш, балки қайта ишлаш ва маҳсулот ишлаб чиқарувчи мажмуалар тизимига айланди. Бу тармоқда саноат юксак даражада ривожланиб, ички ва ташқи бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича қатор йирик корхоналарни бирлаштирди.Ҳозирги босқичда тармоқнинг асосий иқтисодий йўналишларидан бири углеводород хомашёсини чуқур қайта ишлаш ва ундан қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда экспорт географиясини кенгайтириш ҳисобланади. Бу борадаги лойиҳаларни амалга ошириш учун мамлакатимизга нефть ва газ қазиб чиқаришда етакчи бўлган қатор йирик чет эл компаниялари жалб этилмоқда. Россиянинг “Лукойл” нефть компанияси билан ҳамкорликда “Қандим – Хаузак – Шоди – Кўнғирот” маҳсулот тақсимоти битими доирасида бунёд этилган Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси улардан биридир.

5.JPG

Таъкидлаш жоизки, Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси муддатидан 8 ой аввал қуриб битказилди. Бундан роппа-роса икки йил илгари 2016 йил 19 апрелда Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси қурилиши бошланишига бағишланган маросим бўлиб ўтган эди. Мажмуа ва инфратузилма объектларини барпо этишда 10 мингга яқин ишчи-мутахассис қатнашди. Корхона фойдаланишга топширилиши билан 2 мингдан ортиқ доимий иш ўрни яратилди.Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси таркибига газ қазиб олиш ва йиғиш тизими, иккита газни қайта ишлаш технологик тармоғи, маҳсулотларни ортиш ва ташиш учун терминаллар, магистрал газ қувури орқали табиий газни экспорт қилиш ҳамда муҳандислик ва энергоресурслар билан таъминлаш қурилмалари киради. Бу ерга газ иккита табиий газ йиғиш пунктига бирлаштирилган 114 қудуқдан келади.

11.jpg

Мажмуанинг ишга туширилишига бағишланган маросимда Россия Федерацияси энергетика вазири Александр Новак, “Лукойл” компанияси президенти Вагит Алекперов, дипломатик корпус, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, завод ишчи-муҳандислари, ёшлар, миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

14.jpg

Давлатимиз раҳбари Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ амалга оширилаётган ишлар саноатнинг етакчи йўналишларини изчил ривожлантиришга хизмат қилаётгани самарасида ёқилғи-энергетика тармоғига тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар фаол жалб этилаётганини таъкидлади. Хусусан, Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси Ўзбекистон билан Россия ҳамкорлиги барча соҳаларда жадал ривожланиб бораётганининг ёрқин намунаси эканини қайд этди.Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг табригини ушбу мамлакатнинг энергетика вазири Александр Новак ўқиб эшиттирди.

12.JPG

“Лукойл” компанияси президенти Вагит Алекперов, Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси муҳандиси Шаҳзод Қурбонов, нефть-газ соҳаси фахрийси Комил Фозилов ушбу сана мамлакатимиз учун тарихий кун экани, чўлдаги мўъжизага айланган мазкур мажмуа Ўзбекистонда ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини юксалтиришга қаратилаётган ислоҳотларнинг натижаси эканини таъкидлади.Шундан сўнг Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси фаолиятига старт берувчи рамзий тугма босилди.

– Биз бугун жуда муҳим воқеа гувоҳи бўлдик, – деди Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев. – Мен икки йил аввал мана шу мажмуа пойдеворига тамал тоши қуйилган кунни мамнуният билан эслайман. Қандим лойиҳаси Ўзбекистон иқтисодиётида алоҳида ўрин тутади. Зеро, Президент Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, Қандим мажмуаси Ўзбекистонга фақат табиий хомашё билан чекланиб қолмай, уни чуқур қайта ишлаш борасида ҳам катта имконият яратади.

– Мазкур улкан саноат корхонаси Ўзбекистон, Россия ва Корея Республикаси муваффақиятли ҳамкорлигининг ёрқин намунасидир, – деди Корея Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Ёнг У. – Қандим мажмуаси Ўзбекистонда газдан унумли фойдаланиш, уни экспорт қилиш кўрсаткичларини оширишга салмоқли ҳисса қўшади. Ўйлайманки, муваффақиятли амалга оширилган ушбу лойиҳа бошқа соҳаларни модернизация қилиш ва ривожлантириш жараёнида кореялик инвесторларнинг иштироки ортишига катта туртки беради.1.JPG

Хулоса қилиб айтганда, Қандим газни қайта ишлаш мажмуасининг ишга туширилиши Ўзбекистонда газ конларини ўзлаштиришда янги босқични бошлаб берди. Ўзбекистон иқтисодиётининг етакчи тармоқларидан бири бўлган нефть-газ соҳаси ривожи мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги янада ошишида муҳим омил бўлади.Давлатимиз раҳбари мажмуанинг технологик жараёнини кўздан кечирди. Лаборатория ва марказий бошқарув пультида бўлди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Бухорога ташрифи давомида вилоят ва туманлар ҳокимлари, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, мутасаддилар билан йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда давлатимиз раҳбарининг жорий йил 16-17 февраль кунлари вилоятга ташрифи асносида белгиланган вазифалар ижроси муҳокама қилинди.

* * *

Шу куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбари дастлаб вилоятдаги тўрт сектор раҳбарлари, ташкилот ва идоралар масъуллари билан мулоқот қилди. Унда Президентимизнинг жорий йил 2 март куни вилоятга ташрифи чоғида белгиланган вазифалар ижросининг бориши кўриб чиқилди. Вилоят ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган вазифалар белгилаб олинди.

Шавкат Мирзиёев «Навоийазот» акциядорлик жамияти фаолияти билан танишди.

21.JPG

“Навоийазот” акциядорлик жамияти 1964 йилда ишга туширилган. Корхонада қишлоқ хўжалиги, нефть-газ тармоғи, энергетика ва тоғ-кон саноати эҳтиёжи учун 70 дан ортиқ турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилади. Вақт ўтиши билан технологик ускуна ҳамда қурилмалар жисмонан ва маънан эскирди. Кўп миқдорда электр энергияси ва бошқа табиий ресурсларни сарф қилиш эвазига маҳсулот ишлаб чиқара бошлади. Яъни фойдали иш коэффиценти бугунги даврга умуман мос келмай қолди. Бу жиҳатлар эътиборга олиниб, корхонада босқичма-босқич модернизация ишлари амалга оширилмоқда.Хусусан, жамият ҳудудида учта йирик инвестицион лойиҳа – Поливинилхлорид (ПВХ), каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш, Аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш ҳамда Азот кислотаси ишлаб чиқариш корхоналари қурилиши қизғин давом этмоқда. Ушбу корхоналарга замонавий, тежамкор технологик ускуналар ўрнатилади.

22.JPG

Президентимиз янги объектлардаги бунёдкорлик ишлари билан танишди, қурувчилар, хорижлик инвесторлар билан мулоқот қилди.Поливинилхлорид (ПВХ), каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш лойиҳасининг умумий қиймати 500 миллион АҚШ долларидан ошади. Қурилиш ишларини Хитойнинг “China CAMC Engineering CO. LTD” ва «HQC (Shanghai)» компаниялари консорсиуми ҳамда юртимиз мутахассислари амалга оширмоқда.

25.JPG

Корхона фойдаланишга топширилгач, йилига импорт ўрнини босувчи 100 минг тонна поливинилхлорид, 75 минг тонна каустик сода, 300 минг тонна метанол тайёрланади. 900 дан ортиқ иш ўрни яратилади. Маҳсулотнинг 50 фоиздан зиёдини экспорт қилиш кўзда тутилган.Қурилиш ишларида 197 замонавий техника, 1280 ишчи меҳнат қилмоқда. Корхонани малакали ходимлар билан таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётир. Бу ерга ўрнатиладиган замонавий ускуналарни бошқариш учун мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларида муҳандис-технолог, механик, энергетик, иқтисодчи ва дастурчилар тайёрланяпти. Ишчиларнинг асосий қисми Навоий шаҳридаги касб-ҳунар коллежларида тайёрланади.

26.JPG

Давлатимиз раҳбари бу каби йирик ишлаб чиқариш корхоналарининг мамлакатимиз иқтисодиётидаги ўрни ҳақида тўхталиб, қурилиш ишларини тез ва сифатли якунлаш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.“Навоийазот” акциядорлик жамиятининг мавжуд энергия сарфи юқори бўлган аммиак ишлаб чиқариш 1-2 навбатларини эксплуатациядан чиқариш кўзда тутилган. Хусусан, Аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш бўйича умумий қиймати 985 миллион доллар бўлган лойиҳа амалга оширилмоқда. Қурилиш ишлари якунлангач, бу ерда йилига 660 минг тонна аммиак, шунингдек, 577,5 минг тонна карбамид олиш, улардан тайёрланадиган минерал ўғитлар турини ошириш имконияти пайдо бўлади. 500 га яқин иш ўрни яратилади.

17.JPG

Япониялик ҳамкорлар (“Mitsubishi Heavy Industries, Ltd”, “Mitsubishi Corporation” компаниялари) билан биргаликда барпо этилаётган мажмуани 2020 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.Акциядорлик жамиятининг азот ишлаб чиқариш бўйича эски 1-2 навбатлари ҳам эксплуатациядан чиқарилмоқда. Яъни келаси йили яна бир лойиҳа – Азот кислотаси ишлаб чиқариш мажмуаси қурилишини ниҳоясига етказиш режалаштирилган. Техник иқтисодий асосларга мувофиқ умумий қиймати 216,6 миллион долларга тенг ушбу ишлаб чиқариш объекти Швейцариянинг “CASALE SA” компанияси томонидан бунёд этилмоқда. Бу ерда йилига 500 минг тонна маҳсулот тайёрлаш мумкин бўлади, 122 та иш ўрни яратилади.

Бу каби йирик ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат қиладиган тажрибали муҳандис ва ишчи-ходимларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Керак бўлса, уларни хориждаги корхоналарга жўнатиб, тажриба алмашиш ва малака оширишини йўлга қўйишимиз лозим, деди Шавкат Мирзиёев.

Матназар Элмуродов, Зиёдулла Жонибеков, Аъло Абдуллаев (сурат), Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>