Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси танлов эълон қилади

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ўз Уставининг 45- ва

49-бандларига биноан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолигига (академикликка) қуйидаги фан соҳалари бўйича танлов эълон қилади:


ФАН СОҲАСИ                                    ЎРИНЛАР СОНИ

Физика-математика фанлари               5

Кимё фанлари                                       4

Биология фанлари                                2

Геология-минералогия фанлари         1

Техника фанлари                                  5

Қишлоқ ҳўжалиги фанлари                2

Тарих фанлари                                     2

Иқтисодиёт фанлари                           1

Философия фанлари                           1

Филология фанлари                            3

География фанлари                             1

Юридик фанлар                                  1

Педагогика фанлари                           1

Тиббиёт фанлари                                 5

Фармацевтика фанлари                       1

Ветеринария фанлари                         1

Санъатшунослик                                 1

Жами:                                                 37

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Устави ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳақиқий аъзолари (академиклари)ни танлов асосида саралаш ва тасдиқлаш тартиби ҳақида Низом”га асосан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолигига (академикликка) номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши ва камида сўнгги беш йил давомида Ўзбекистон Республикасида доимий ишлаган бўлиши;

фан доктори илмий даражаси ва профессор илмий унвонига эга бўлиши;

илм-фаннинг муайян соҳасида илмий жамоатчилик томонидан тан олинган, фанни шахсан ўзи ёки илмий ва илмий-техник муаммолар бўйича жамоа бўлиб ишлашда фаол иштирок этиш асосида эришган шахсий ютуқлари ҳамда салмоқли илмий натижалари билан бойитган олим бўлиши;

ўз йўналишида янги илмий мактаб ташкилотчиси ва раҳбари ёки мавжуд илмий мактабнинг ривожида бевосита иштирок этган бўлиши ва бу унинг фан номзодлари ёки фалсафа докторлари ҳамда камида икки фан доктори (тиббиёт фанлари учун – камида уч фан доктори) тайёрлаши билан тасдиқланган бўлиши;

жорий этилган ишланмаларга эгалиги ёки у раҳбарлик қилаётган ходимлар жамоаси эришган фан ютуқлари ишлаб чиқаришга жорий этилишида ҳамда амалиётда фойдаланилишида бевосита иштирок этган бўлиши;

фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларнинг илмий раҳбари эканлиги ёки сўнгги йилларда шу йўналишдаги илмий лойиҳаларга раҳбарликни амалга оширган бўлиши;

халқаро илмий ҳамкорликдаги халқаро илмий лойиҳаларда илмий раҳбар бўлиши ёки уларнинг бажарилишида иштирок этиши.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Уставининг 51-бандига биноан Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодларни илгари суриш ҳуқуқи Фанлар академияси ҳақиқий аъзолари (академиклари)га уларнинг илмий мутахассисликларига тегишли ихтисосликлар бўйича, шунингдек, илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг илмий-техник кенгашларига берилади.

Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодларни дастлабки саралаш илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари томонидан тегишли илмий ёки илмий-техник кенгашлар йиғилишларида очиқ овоз бериш йўли билан амалга оширилади. Ваколатга эга кворум – тегишли кенгаш рўйхатга кирган аъзолари таркибининг мажлисда иштирок этаётган камида 75 фоизи мавжуд бўлганда овоз беришда иштирок этган илмий ёки илмий-техник кенгаш аъзолари камида учдан икки қисмининг овозини тўплаган талабгорлар Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодлар ҳисобланадилар.

Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодлар кўрсатган илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари танлов ўтказилиши ҳақида эълон берилган кундан бошлаб кечи билан 30 кун мобайнида Фанлар академиясига Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодларнинг илмий ва илмий-ташкилий фаолиятини тавсифловчи ҳужжатларни рўйхатга олиш учун тақдим этадилар.

Илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари раҳбарлари Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодлар кўрсатиш жараёнининг холислиги ва тақдим этилаётган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги учун шахсан жавобгардирлар.

Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзод кўрсатиш учун тақдимномага қуйидагилар (2 нусхада) илова қилинади:

илмий ташкилотнинг номзоднинг танлов талаблари ва мезонларига жавоб бериши ҳақидаги асосланган хулосаси, очиқ овоз бериш натижалари ҳамда танлов мезонларининг қоғоз ва электрон шаклда тўлдирилган ва тасдиқланган шакли (танлов мезонлари шакли Фанлар академиясининг веб-сайтида жойлаштирилади);

Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзоднинг таржимаи ҳоли;

ходимларни ҳисобга олиш бўйича сурати ёпиштирилган шахсий варақа ҳамда маълумотнома-объективка;

иш жойидан тасдиқланган меҳнат дафтарчасининг нусхаси ёки Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзоднинг камида сўнгги беш йил мобайнида Ўзбекистон Республикасидаги меҳнат фаолиятини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;

фан доктори дипломи ва профессор аттестати нусхалари;

илмий ишлар рўйхати (конференция тезислари бу ҳисобга кирмайди) ва нолга тенг бўлмаган импакт-факторли («Webof Science» халқаро маълумотлар базасига мувофиқ) хорижий нашрлардаги мақолаларнинг нусхаси;

хорижий патентларнинг нусхалари (агар мавжуд бўлса);

Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзод томонидан тайёрланган фан номзодлари ва фалсафа докторлари рўйхати (авторефератларни илова қилган ҳолда);

Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзод томонидан тайёрланган фан докторлари рўйхати (авторефератларни илова қилган ҳолда);

юқорида келтирилган талабларга мувофиқ, Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзод томонидан фаннинг муайян соҳаси ривожига қўшилган ҳисса, фанни шахсий илмий ютуқлар ва халқаро аҳамиятга молик натижалар билан бойитилганлиги, шунингдек, унинг илмий-ташкилий фаолияти ҳақидаги давлат ва рус тилларидаги қисқача маълумотнома (кўпи билан 1 бет, сатр баландлиги 12 пт, Times New Roman шрифтида);

паспорт нусхаси ва 4х6 см ўлчамдаги 8 та фотосурат.

Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолигига (академик) номзоднинг ҳар бир нусха ҳужжатлари алоҳида жилдга жойланади. Жилднинг муқовасида номзоднинг фамилияси ва исми-шарифи, номзод илгари сурилаётган фан соҳаси ҳамда уни илгари сураётган илмий-тадқиқот ёки олий таълим муассасасининг тўлиқ номи ёки тавсия этаётган академикнинг исми-шарифи ва ихтисослиги кўрсатилади.

Номзоднинг ҳужжатлари қуйидаги манзилга юборилади:


100047, Тошкент шаҳри, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Я.Ғуломов кўчаси,70, 322-хона, тел. (371) 233-59-46.

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>