Ўзбекистон Республикаси Қонуни

“Фахрий мураббий” орденини таъсис этиш тўғрисида

ID-16940

1 (2)

1-модда. “Фахрий мураббий” ордени таъсис этилсин.

2-модда. “Фахрий мураббий” ордени тўғрисидаги низом тасдиқлансин(иловага мувофиқ).

3-модда. “Фахрий мураббий” орденининг тавсифи тасдиқлансин (иловага мувофиқ).

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрда қабул қилинган “Давлат мукофотлари тўғрисида”ги 176-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 апрелда қабул қилинган
ЎРҚ-473-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 4, 221-модда;
2019 йил, № 9, 589-модда) 8-моддасининг биринчи қисмига қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:

қуйидаги мазмундаги тўққинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Фахрий мураббий” ордени”;

тўққинчи – ўн иккинчи хатбошилари тегишинча ўнинчи – ўн учунчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                                                                               Ш. МИРЗИЁЕВ

 

“Фахрий мураббий” ордени тўғрисида

НИЗОМ

  1. “Фахрий мураббий” ордени биланёшларни она Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёш истеъдод эгаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим ва қобилиятларини янада ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшган, ўзининг чуқур билим ва бой тажрибаси билан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш борасида шахсий намуна кўрсатиб келаётган давлат ва жамият олдидаги юксак хизматлари билан алоҳида эътибор қозонганЎзбекистон Республикаси фуқаролари мукофотланади.

“Фахрий мураббий” ордени билан чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин.

  1. “Фахрий мураббий” ордени билан:

ёшларни милий қадрият ва анъаналарга, катта авлод вакилларига ҳурмат, она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ҳамда уларда илм-маърифат, маънавият ва одоб-аҳлоқ кўникмаларини шакллантириш борасидаги улкан хизматлари;

фаолияти давомида чуқур билим, юқори малака ҳамда кенг тафаккурга эга шогирдларни тарбиялаш орқали юртимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтиришга бевосита ҳисса қўшганлиги;

илм-фан соҳасида ёш олимлар ва мутахассисларни тайёрлаш, уларнинг катта муваффақиятларга эришиши учун зарур шароитларни яратиш ишларидаги алоҳида хизматлари;

“Устоз-шогирд” анъанаси асосида ёш авлодга замонавий билим ва касб-ҳунарларни ўргатиш, тадбиркорлик ва ҳунармандчиликка кенг жалб этиш, ёшлар бандлигини таъминлаш борасидаги фидойилиги;

ўзбек спортини дунёга танитиш, соҳада умидли ва иқтидорли ёшларни тарбиялаш, маҳаллаларда ва оилаларда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, оммавий спортни ривожлантириш борасида эришган юксак натижалари;

ёшлар онгига миллий ғурур, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик каби юксак фазилатларни сингдириш, уларни илм-маърифатга йўналтиришдаги хизматлари;

уюшмаган ёшларни фойдали меҳнатга жалб этиш, ёт ғоялар таъсиридан асраш, улар ўртасида турли салбий иллатларнинг олдини олиш борасидаги катта хизматлари;

ёрдамга муҳтож ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган ёшларни ўз оталиғига олиб, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг қалби ва онгида она ватанга садоқат, мардлик, ҳалоллик, адолатлилик каби эзгу фазилатларни шакллантириш, комил инсон этиб тарбиялаш ишларидаги самарали хизматлари;

ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, оилаларни мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш, шунингдек, аҳолининг кам таъминланган қатламини ижтимоий ҳимоялаш жараёнидаги фаол иштироки;

маҳаллаларда ва оилаларда меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни асраб-авайлаш ва ривожлантириш, “Соғлом оила – соғлом жамият”, “Оила – муқаддас” деган эзгу ғояларни ижтимоий ҳаётга тадбиқ этиш ишларида кўрсатган жонбозлиги ва ибратли фаолияти учун мукофотланади.

  1. “Фахрий мураббий” ордени билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан амалга оширилади. Орден билан мукофотлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
  2. “Фахрий мураббий” орденини ва мукофотлаш тўғрисидаги тегишли ҳужжатни топшириш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ёки унинг топшириғига биноан бошқа мутасадди раҳбарлар томонидан тантанали вазиятда амалга оширилади.
  3. Ўзбекистон Республикаси Президентини “Фахрий мураббий” ордени билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ташаббуси билан амалга оширилади.
  4. “Фахрий мураббий” ордени билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти ёки эсдалик совғаларини оладилар, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлардан фойдаланадилар.
  5. “Фахрий мураббий” ордени тегишли кетма-кетликка риоя этган ҳолда кўкракнинг чап томонига тақилади.

https://regulation.gov.uz/uz/document/16940

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>