Ўзбек илм-фани оғир жудоликка учради

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби, мамлакатимиз

биофизика фанига асос солган олим, академик, Беруний номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти совриндори, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети фахрий академиги Бекжон Ойбекович Тошмуҳамедов 85 ёшида оламдан ўтди.

1а

Бекжон Тошмуҳамедов 1935 йил 27 январь куни таниқли ўзбек ёзувчиси Ойбекнинг оиласида таваллуд топди. 1958 йилда Москва давлат университетини тамомлаб, МДУ биология факультетида аспирант бўлиб ишлади. 1962 йилда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. Бекжон Тошмуҳамедов 1986 йилда Ўзбекистон Фанлар Академияси Физиология институти директори этиб тайинланди.

Тошкентга қайтиб келган ёш олим Тошкент давлат университети биология ва биофизика кафедраси доценти лавозимида ишлади. У 36 ёшида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) биология ва биофизика кафедрасининг профессори бўлди.

1963 йилда Ўзбекистон Миллий университети (собиқТошДУ) биология факультети Биокимё ва биофизика кафедрасида ўзининг илмий-педагогик фаолиятини бошлаган. Ўзбекистонда Биофизика илмий мактабининг яратилиши унинг номи билан боғлиқ.

Олим умри давомида биофизика фанининг ривожланишига ҳамда юқори малакали мутахассислар етиштиришга салмоқли ҳисса қўшди.

Биофизика мактаби ташкил этилганидан бошлабоқ, у нафақат Ўзбекистон Миллий университетида, балки Ўзбекистон Фанлар Академиясида ҳам ниҳоятда кенг кўламда фундаментал тадқиқотлар олиб борилишига туртки бўлди.

1965 йилда Бекжон Тошмуҳамедов Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Ядро физикаси институтида биофизика лабораториясини ташкил этди ва уни 1965-1977 йиллар давомида бошқарди. 1977 йилда ушбу лаборатория базасида Биохимия институти қошида Биофизика бўлими ташкил этилиб, унга 1985 йилгача Бекжон Тошмуҳамедов раҳбарлик қилди. Ушбу бўлим таркибида ҳужайра биофизкаси, молекуляр биофизика ва мембраналар биофизикаси лабораториялари бўлиб, уларда биологик физика, электрофизиология, молекуляр биофизика ва биокимёнинг физиологик йўналишлари бўйича кенг кўламда тадқиқотлар олиб борилган. Кейинчалик ушбу лабораториялар ЎзФАнинг Физиология ва биофизика институти таркибига киритилиб, 1985-1992 йилларда унга ҳам олим Тошмуҳамедов бошчилик қилди. Биофизика бўлими ҳамда Физиология ва биофизика институти юқори малакали мутахассислар- биофизика соҳасида фан номзодлари ва фан докторлари тайёрлашда ниҳоятда муҳим роль ўйнади.

Ўзбекистон Миллий универститетнинг таянч илмий муассасалар билан алоқасини мустаҳкамлаш мақсадида 1988 йилда ЎзФАнинг Физиология ва биофизика институти қошида Биофизика каферасининг филиали ташкил этилди. Унда Университетимизнинг бакалаврлари, магистрлар ва аспирантлар замонавий биофизиканинг асосий методларини ўрганиб, ўз илмий ишлари устида изланишлар олиб бормоқда.

Университетда дунёга келган Биофизика мактаби фақатгина ЎзФАнинг физиология ва биофизика институтига эмас, балки бошқа илмий-тадқиқот институтларида ҳам фаолият олиб боради. Бекжон Тошмуҳамедов яратган Биофизика мактабининг дунё миқиёсидаги нуфузи баланд. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Биофизика мактабининг вакиллари дунёдаги кўпгина кўзга кўринган илм марказларида фаол меҳнат қилмоқдалар..

Бекжон Тошмуҳамедов ва у яратган илмий мактаб томонидан олиб борилган тадқиқотлар фақат бизнинг мамлакатда эмас, балки дунё илмий жамоатчилиги томонидан ҳам эътироф этилади. У Германия, Буюк Британия, АҚШ, Швеция, Франция, Швейцария, Перу, Дания, Сингапур давлатларида бўлиб ўтган халқаро конгресслар ва симпозиумларда маърузалари билан иштирок этган. Шуниингдек, Берлиндаги Гумбольт Университетида, АҚШдаги Мерилеид университетида, Перудаги Совет-Перу биология станциясида, Буюк Британиядаги Кембриж университетида, Япониядаги Оказаки Миллий физиология институтида экспериментал физиология ва биофизика соҳасида илмий тадқиқотлар олиб борган.

Бекжон Ойбекович Тошмуҳамедов принципиал ва иқтидорли тадқиқотчи, билимдон ташкилотчи ва илмни оммалаштирувчи серҳаракат фан арбоби бўлиб, Ўзбекистоннинг биофизик ва физиолог соҳасидаги йирик олимларидан эди.

ЎзМУ жамоаси Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби Бекжон Тошмуҳамедов оламдан ўтгани муносабати билан чуқур таъзия билдиради.

Унинг порлоқ хотираси илм аҳли, ЎзМУ жамоаси, ёшларимиз қалбида абадий сақланади.

 

ЎзМУ Ахборот хизмати

You may also like...

1 Response

  1. Ҳасанбой Ғойиб:

    Оллоҳ раҳмат айласин яқинларига сабр берсин омийн!

Добавить комментарий для Ҳасанбой Ғойиб Отменить ответ

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>