Ўзбек олималари мақолшуносликка оид халқаро анжуманда қатнашди

Португалиянинг Тавира шаҳрида ўтказилган XIII Халқаро мақолшунослик

анжуманида Ўзбекистондан илк вакиллар сифатида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг олимаси, филология фанлари доктори Жумабоева Жамила ва унинг докторанти Абдуллаева Наргиза иштирок этишди.

Ўзбек олималари мақолшуносликка оид халқаро анжуманда қатнашди

Халқаро мақолшунослар ассоциацияси Тавира шаҳридаги нотижорат ташкилоти бўлиб, мақолларни илмий нуқтаи назардан тадқиқ қилувчи олимлар ташкилоти ҳисобланади.
Ассоциация аъзоларининг эълон қилган илмий ишлари бутун дунё паремиологлари томонидан тан олинган бўлиб, уларнинг мақолаларни қайт тиклаш ва уларни ўрганишга оид таклиф ва тавсиялари кенг тарғиб қилинмоқда.
31 та мамлакатдан келган вакиллар иштирок этган анжуманнинг очилиш маросими Тавира шаҳри ҳокимлиги биносида бўлиб ўтди. Унда нафақат шаҳар ҳокимлиги вакиллари, балки бир қатор давлатларнинг Португалиядаги элчилари, маданият ва таълим ишлари бўйича масъуллар ҳам қатнашишди.
Анжуман мақолшунослик оламидаги машҳур олим Вольфганг Мидер томонидан долзарб мавзуга бағишланган қизиқарли маъруза билан бошланди. Шунингдек, мақолларнинг изоҳли луғатларини яратишга оид ҳамда мақолларнинг кўп тилли изоҳли ва эквивалентлар луғатларини халқаро ҳамкорлик асосида яратишнинг амалий жиҳатлари ҳам муҳокама этилди.
Снимок.PNG
Ўзбек олимаси, филология фанлари доктори Жамила Жумабоеванинг “Proverbs with number components in Uzbek and English, their contextual equivalents” мавзусидаги тақдимоти ва маърузаси қатнашчиларда катта таассурот уйғотди.
Ўзбек халқининг урф-одатлари, маданияти ва тарихий воқеаларига оид сон компонентли мақолларнинг таҳлили кўплаб олимларнинг диққатини ўзига жалб этди. Нафақат ўзбек тилидаги балки инглиз тилидаги сон компонентли мақолларнинг таҳлили ҳамда уларнинг контекстуал эквивалентлари хусусидаги ўз илмий таҳлил ҳамда қарашларини олимлар эътиборига ҳавола қилди. Мазкур маъруза ва тақдимотлар иштирокчилар томонидан илиқ кутиб олинди.
Эстониялик олимлар қилинган ҳар иккала мавзу юзасидан тўлиқроқ матнини давлатларида чоп этиладиган илмий журналга нашр қилдириш учун қабул қилишга тайёр эканликларини билдиришди. Олималаримиз Халқаро Паремиология ассоциациясига аъзо этиб, рўйхатдан ўтказилди.
Сафар давомида олималаримиз Португалиянинг энг катта университети саналмиш Лиссабон Университети халқаро алоқалар бўйича проректори Луиз Феррейра билан учрашиб, Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Лиссабон Университети ўртасида ўзаро алоқалар ўрнатиш юзасидан амалий таклифларни илгари суришди.
ЎзМУ ахборот хизмати
 http://uza.uz/oz/society/zbek-olimalari-ma-olshunoslikka-oid-khal-aro-anzhumanda-atna-15-11-2019?sphrase_id=3618712

 

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>