Ўзбек олималари сиймоси

Мамлакатимизда илм-фан тараққиётида олима аёлларнинг ўрни беқиёс.

оа16

 оа1 оа2 оа3 оа4 оа5 оа6 оа7 оа8 оа9 оа10 оа11 оа12 оа13 оа14

оа15

Айни пайтда мамлакатимиз хотин-қизлари орасида 6 нафар академик, 514 нафар фан докторлари ва профессорлар, 4780 нафар фан номзодлари ҳамда доцентлар, минглаб ёш тадқиқотчилар, катта илмий изланувчи ходималар фаолият кўрсатмоқда.

Бу оқила зиёлиларнинг кашфиётлари, илмий изланишларидан тортиб иш фаолиятларигача кўпчиликни қизиқтириши табиий. Яқинда “Turon zamin ziyo” нашриёти томонидан чоп этилган “Пойтахт олима аёллари” китоби Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган бўлиб, унда 180 дан ортиқ ана шундай фидойи олималар ҳақида ҳикоя қилинади.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 2 июль куни ана шу китоб тақдимотига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.

Ўзбекистон хотин-қизлар “Олима” уюшмаси раиси, профессор Раҳбархон Муртазаева, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Фарида Абдураҳимова, академик Сайёра Рашидова ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда илм-фан ҳамда таълим соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар самараси, давлатимиз раҳбарининг хотин-қизлар, олималар фаолиятига алоҳида эътибор билан қараётгани барча зиёлиларга маънавий куч ва илҳом бахш этаётганини алоҳида таъкидладилар.

– Ҳар бир олиманинг ўзи бир олам,– дейди ЎзМУ “Олима” уюшмаси раиси Замира Ишонхўжаева.– Миллий университетимиз фан доктори ва профессорларидан 28 нафарини, фан номзодлари ва доцентлардан 150 га яқинини хотин-қизлар ташкил этади. Улар табиий ва гуманитар йўналишларда долзарб мавзуларда илмий изланишлар ҳамда тадқиқотлар олиб бормоқдалар. Албатта, илмий изланишлар амалиёт билан уйғунликда, ўқув ва маънавий-маърифий ишларга пайваста ҳолда амалга оширилмоқда. Бунда илмий тадқиқот натижалари, инновациялар бевосита ишлаб чиқаришга, яъни, таълим жараёнига татбиқ этимоқда.

Айтиш жоизки, Миллий университетда олималар, ёш тадқиқотчилар ва истеъдод соҳибалари фаолиятларига алоҳида эътибор билан қаралмоқда. Ҳар икки йилда республика миқёсида ўтказиладиган “Илм юлдузлари” интеллектуал кўрик-танловида ЎзМУ олималар юқори пағоналардан ўрин эгаллаётганлари эътиборга моликдир.

“Пойтахт олима аёллари” деб номланган салмоқли китобни варақлар экансиз, ёш истеъдод соҳибаларидан тортиб академик даражасигача эришган оқила олималар сиймоси билан танишиб, қалбингизда ғурур ва ифтихор туйғулари жўш уради.

Оққан дарё оққани мисол, заҳматкаш олималар карвони шу тариқа давом этаверади, ёш истеъдод соҳибалари уларнинг изларидан бораверадилар.

Азиза УСМОНОВА,

ЎзМУ тадқиқотчиси

You may also like...

1 Response

  1. Келгусида шундай анжуманларда бизга хам катнашиш насиб этсин. Олима бўлиш орзусида юрибман.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>