Ўзбек тилига кириб келаётган янги атамалар қонунчиликка жорий этилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ҳузуридаги Атамалар комиссияси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарор лойиҳаси жойлаштирилган.

Ўзбек тилига кириб келаётган янги атамалар қонунчиликка жорий этилади

Қарор лойиҳасида комиссиянинг асосий вазифалари белгиланади.Унга кўра, комиссия илмий асосланган янги сўз ва атамаларни расмий истеъмолга киритади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларидаги тушунчалар ва атамаларнинг турлича изоҳлаш эҳтимолини истисно этадиган тарзда қонун ҳужжатларида қабул қилинган маъносига мувофиқ ягона шаклда ва тўғри қўлланиши бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида адабий тил қоидалари ва нормаларига ҳамда юридик, техник ва бошқа махсус қоидаларга риоя этилиши таъминланади;

бошқа тилларнинг қоидалари туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган номувофиқликларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормаларига мувофиқ таҳрир қилинади;

ўзбек тилига кириб келаётган янги атамаларни қонунчиликка жорий этади ва амалда қўллашнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиб, ушбу соҳадаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг ривожланиш йўналишлари аниқлайди;

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларга атамашунослик масалалари бўйича маслаҳатлар беради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ҳузуридаги Атамалар комиссияси аъзоларининг рўйхати:

Шуҳрат Турсунович Ризаев — “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари, филология фанлари номзоди, комиссия раиси
Минҳожиддин Мирзажонович Ҳожиматов — Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, комиссия раиси ўринбосари

Шуҳрат Самардинович Сирожиддинов — Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори, филология фанлари доктори, профессор, комиссия раиси ўринбосари

Муртазо Маматқулович Қаршибоев — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири

Абдусамат Эрназарович Раҳимов — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош консультанти

Абдуғаппор Каримжонович Қирғизбоев — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири, тарих фанлари доктори, профессор

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидан вакил

Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимов —Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти

Сирожиддин Салохович Саидов — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири

Низомиддин Мамадалиевич Маҳмудов — ЎзРФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори, филология фанлари доктори, профессор

Азамат Ҳамидович Зиёев — ЎзРФА Тарих институти директори, тарих фанлари доктори

Нурислом Тўхлиев — Халқаро ислом академияси профессори, иқтисод фанлари доктори

Эшқобил Жўраевич Шукуров — “Маънавий ҳаёт” журнали бош муҳаррири, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир

Иброҳим Усмонович Ғафуров — Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, адиб, таржимон

Хуршид Набиевич Дўстмуҳаммадов — Филология фанлари доктори, ёзувчи

Абдуваҳоб Паттахович Мадвалиев — ЎзРФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти бўлим мудири, филология фанлари номзоди

Мирза Тўйчиевич Кенжабоев — Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, шоир

Муҳаммат-Али Аҳмедов — Ўзбекистон халқ ёзувчиси

Иномжон Мамасодиқович Азимов — Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети факультет декани, филология фанлари номзоди

Баҳодир Нурметович Каримов — Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети кафедра мудири, филология фанлари доктори, профессор

Эркин Нормаматович Аъзамов — “Тафаккур” журнали бош муҳаррири, Ўзбекистон халқ ёзувчиси

Дурдона Сиддиқовна Худойберганова — ЎзРФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти бўлим мудири, филология фанлари доктори

Нодиржон Жонузоқович Холбутаев — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари

Исажон Абдурайимович Султонов — Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, ёзувчи
Зайнобиддин Шаробиддинович Абдирашидов — Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети проректори, PhD

Тўра Мирзаев — ЎзРФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти етакчи илмий ходими, академик

Ёрқинжон Рахмоналиевич Одилов — ЎзРФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти бўлим мудири, филология фанлари доктори

Жаббор Холович Эшонқулов — Алишер Навоий номидаги Адабиёт музейи директори, филология фанлари доктори

Шуҳрат Норқизилович Кўчимов — Тошкент давлат юридик университети профессори, филология фанлари доктори

Иброҳим Жўраевич Юлдошев — Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори, филология фанлари доктори, профессор

Маъруфжон Муҳаммаджонович Юлдошев — Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти доценти, филология фанлари доктори

Бахтиёр Ражабович Менглиев — Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессори, филология фанлари доктори

Ҳамидулла Болтабоев —Ўзбекистон Миллий университети профессори, филология фанлари доктори

Қосимжон Позилович Содиқов — Тошкент давлат шарқшунослик институти профессори, филология фанлари доктори

Ҳадича Собировна Муҳитдинова — Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети профессори, педагогика фанлари доктори; филология фанлари номзоди

Ғайбулла Боллиевич Бобоёров — Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессори, тарих фанлари доктори

Омонулла Бўриев — ЎзРФА Абу Райҳон Беруний номидаги шарқшунослик институти етакчи илмий ходими, тарих фанлари доктори

Аъзам Абдулла — Физика-математика фанлари доктори, академик

Аҳмаджон Мелибоев — “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири

Равшан Жомонов —​ Хореография олий мактаби ўқитувчиси, филология фанлари номзоди

Абдусаттор Жуманазаров —​ ЎзРФА Абу Райҳон Беруний номидаги Қўлёзмалар институти катта илмий ходими, адабиётшунос

Исроил Усмонович Шамсимуҳамедов —​ Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи, филология фанлари номзоди

Комилжон Шаробитдинович Тожибоев —​ ЎзРФА Ботаника институти директори, биология фанлари доктори, академик

Шавкат Абдуллаевич Аюпов —​ ЎзРФА Математика институти директори, физика-математика фанлари доктори, академик

Шуҳрат Абдуманопович Эгамбердиев —​ ЎзРФА Астрономия институти директори, физика-математика фанлари доктори, академик

Ҳотам Бахранович Ашуров —​ ЎзРФА Ион-плазма ва лазер технологиялари институти директори, техника фанлари доктори

Бахтиёр Собиржонович Зокиров —​ ЎзРФА Умумий ва ноорганик кимё институти директори, кимё фанлари доктори

Рихси Исахўжаевич Исаев —​ Тошкент ахборот технологиялари университети профессори, техника фанлари доктори

Бахтиёржон Бакирович Акбаралиев —​ Тошкент ахборот технологиялари университети Дастурий инжинеринг факультети декани, техника фанлари номзоди

Гулшан Асадовна Асилова —​ Божхона институти профессори, филология фанлари доктори

Аббосхон Собирхонович Тўраев —​ ЎзРФА Биорганик кимё институти директори ўринбосари, кимё фанлари доктори, академик

Дониёр Султонбоевич Яхшибоев —​ Тошкент ахборот технологиялари университети Компьютер инжинеринг факультети декани, техника фанлари номзоди

Содиқжон Холиқназарович Абдуназаров —​ ЎзРФА Ботаника боғи директори, география фанлари номзоди.

http://uza.uz/oz/society/zbek-tiliga-kirib-kelayetgan-yangi-atamalar-onunchilikka-zho-21-12-2019

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>