Ўзбек тилшунослиги: тараққиёти ва истиқболи

Устозни қадрлаш, уни ота каби ҳурматлаш халқимизга хос бўлган бебаҳо қадриятлардан биридир.

Ушбу анъанага содиқ қолган ўзбек илм-фанининг фидойилари шу кунларда яна бир хайрли ишга қўл урдилар.

2016 йил 11 май куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ўзбек филологияси факультети “Ўзбек тилшунослиги” кафедраси томонидан Республика миқёсида профессор Карим Назаров хотирасига бағишланган “Ўзбек тилшунослиги: тараққиёти ва истиқболи” мавзусидаги Республика илмий-амалий анжумани ўтказилди. Унда ўзбек тилшунослигига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган олим Карим Назаровнинг қилган ишлари, инсоний фазилатлари ҳамкасблари, шогирдлари, маҳалладошлари ва яқинлари томонидан хотирланди. Анжуманнинг Хотира ва қадрлаш байрами кунларига тўғри келгани ҳам иштирокчиларга ўзгача руҳ бағишлади.

ф2 ф3 ф4

Конференция соат 09.30 да ЎзМУ Ахборот-ресурс марказининг катта залида ялпи мажлис билан бошланди.

Анжуманни университет ректори Шуҳрат Сирожиддинов кириш сўзи билан очиб берди. Анжуманни Ўзбек филологияси факультети декани, филология фанлари доктори, профессор Нурбой Жабборов олиб борди.

Ялпи мажлисда ЎзРФА ТАИ директори, филология фанлари доктори, профессор Низомиддин Маҳмудов “Ўзбек тилшунослигининг бугунги муаммолари”, Самарқанд давлат университети профессори Ибодулло Мирзаев “Соссюр ва ӯзбек ти”шунослиги», Андижон давлат университети профессори Абдулхай Собиров “Узлуксиз таълим тизимида она тили ўқитишнинг муаммолари ва ечимлари”, Суюн Каримов “Фонология ва фоностилистика”, ЎзМУ ўзбек тилшунослиги кафедраси мудири, филология фанлари доктори, профессор Муҳаббат Қурбонова, “Матн таърифи ва унинг категориал белгилари”, ЎзМУ профессори Толиб Эназаров “Профессор Карим Назаров – тил илмининг фидойиси”мавзуларида қизиқарли маъруза қилдилар.

Анжуманда Тошкент давлат педагогика университети, Андижон давлат университети, Самарқанд давлат университети, Қарши давлат университети, Навоий давлат педагогика университети, Термиз давлат университети, Тошкент давлат шарқшунослик институти , Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети, ЎзРФА Тил ва адабиёт институти, Урганч давлат университети, Нукус давлат педагогика университетининг профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирок этдилар. Конференцияда 140 га яқин мақола муаллифлари ўз ишлари билан қатнашдилар.

Анжуманнинг асосий мақсади истиқлол даври ўзбек тилшунослигининг умумий тараққиёт даражаси, устивор йўналишлари, истиқболдаги вазифаларини аниқлаш, ўзбек тили ва тилшунослигига оид таҳлил усуллари ва тамойилларини белгилаш бўлиб, ялпи мажлисдан кейин анжуман 4 та шўьбага бўлиниб, уларда лексикология, матн ва дискурс, грамматика, она тили ўқитиш методикаси каби масалалар муҳокама қилинди.

Конференцияга Ўзбекистон Телерадиокомпанияси ходимлари ташриф буюрдилар. Конференция ҳақида “Ўзбекистон” радиоканалида “Бедорлик” эшиттириши эфирга узатилди. Шунингдек, бошқа оммавий ахборот воситаларида ҳам конференция юзасидан суҳбатлар, интервьюлар берилди.

Ҳар қандай ўтказиладиган тадбирдан, албатта, бир эзгу мақсад кўзланган бўлади. Профессор Карим Назаров хотирасига бағишланган бу анжумандан талаба-ёшлар ўзлари учун зарур ахборот ва қизиқарли маълумотларни олган бўлсалар, турли ҳудудлардан келган илм аҳли ўзаро фикр алмашиб, ўзбек тилшунослиги тараққиётининг муҳим масалалари юзасидан хулосалар чиқаришди. Хуллас, ЎзМУда ўтказилган яна бир анжуман ўз ишини муваффақиятли якунлади.

 

Маҳфузахон Ҳомидова

Ўзбек тилшунослиги кафедраси магистранти

You may also like...

1 Response

  1. Tilga e’tibor, elga e’tibor
    Har bir millat òz tilini imkon qadar yuksaltirishga, uni jahonga tanitishga harakat qiladi. Tilning buyukligi, muqaddasligi tòg’risida, kòplab ibratli sòzlar, maqollar va asarlar bor.
    Ammo, tilimizga bòlgan e’tiborsizlik, befarqlikka guvoh bólib qolamiz ba’zida. Bu kabi xunuk holatlarga ilmsizlik, ma’naviy buzuqlik va ongi pastlik sabab bòlmoqda.
    Tilimizga hurmatni har bir fuqaro qalbida uchqinlantirish uchun targ’ibot va tashviqotlarni yanada kuchaytirishimiz lozim. Kerak bòlsa, tilga hurmatsizlik uchun qonunlar bilan chora kòrish kerak.
    Shu òrinda taniqli adibimiz Abdulla Qahhorning » Yòl harakatini buzgan haydovchiga militsiya xodimi xushtak chaladi-yu, tilimizni buzganlarga hech kim xushtak chalmaydi»-degan gaplari yodimga tushdi.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>