ЎзМУга Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчиси ташриф буюрди

14 январь куни Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчиси  жаноб Кан Чжэ

Квон ЎзМУга ташриф буюрди. Олий мартабали меҳмонни университет ректори Авазжон Мараҳимов кутиб олди. Учрашув давомида ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов университет профессор-ўқитувчиларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан илгари сурилган «Янги Ўзбекистон» лойиҳасини амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳақида батафсил сўзлаб берди. Ректор Авазжон Мараҳимов олий мартабали меҳмонга университет фаолияти, ўқув, илмий-тадқиқот лойиҳалари ва халқаро алоқалар тўғрисида маълумот берди.

Хусусан, ректор Авазжон Мараҳимов жаноб Элчига 3 та янги — фундаментал тиббиёт, сунъий интеллект ва интеллектуал технологиялар, шунингдек муҳандислик тадқиқотлари факультетларининг очилишига оид лойиҳалар ҳақида маълумот берди. ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов ўз чиқишида  Жанубий Кореядаги университетлар ва тадқиқот марказлари билан ҳамкорлик алоқалари йилдан-йилга кенгайиб бораётганини таъкидлади. Ҳозирги вақтда ЎзМУ Жанубий Кореянинг 15 та университети ва компаниялари билан ҳамкорлик қилади. Бугунги кунда KOICA лойиҳаси доирасида университетда Жанубий Кореядан 2 нафар профессор ишламоқда ва 3 нафар  талаба таҳсил олмоқда. 2019 йилда икки томонлама меморандум ва келишувлар доирасида университетнинг 10 дан ортиқ олим ва ёш тадқиқотчилари Жанубий Кореядаги университетларда стажировка ва илмий таққиқотларини амалга ошириб қайтишди.

Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Кан Чжэ Квон ўз нутқида қалбан ва маънан яқин икки халқнинг стратегик шериклигининг юқори ўсиш суръатларини алоҳида таъкидлаб ўтди. Тарихан, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар 1400 йилдан ошди, таълим соҳасида эса 600 йилдан зиёд. Элчи жаноблари таълим, тиббиёт ва маданият соҳасидаги қўшма лойиҳаларнинг амалга оширилиш жараёнига юқори баҳо берди. Жаноб Кан Чжэ Квоннинг аниқ таърифига кўра, Жанубий Кореядаги ўқитувчи мамлакатдаги қирол ва оиладаги ота каби юқори ижтимоий мавқега эга. Шунинг учун ҳам, қисқа вақт ичида мамлакатда таълим тизимидаги ислоҳотлар муҳим натижалар бермоқда.

Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчиси ўқитувчилар, ёш тадқиқотчилар алмашинувини кенгайтириш ва талабалар академик ҳаракатчанлигини ошириш учун барча имкониятларни ишга солишга тайёрлигини билдирди. Бундан ташқари, Жанубий Кореяда ўзбек ва рус тиллари ўқитувчиларига талаб юқори. Қолаверса, жаноб Кан Чжэ Квон учрашувда Жанубий Кореядан ЎзМУ учун муҳим бўлган соҳалар ва йўналишлар бўйича етакчи мутахассис ва маслаҳатчиларни таклиф қилишга тайёрлигини маълум қилди.

ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов магистратура ва бакалавриат йўналишлари бўйича қўшма ўқув дастурларини амалга ошириш, шунингдек, Жанубий Корея талабалари учун ёзги мактабларни ташкил этишга қизиқиш билдирди.

Ўзаро тушуниш муҳитида ўтган учрашувда ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов ва Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Кан Чжэ Квон таълим ва фан соҳасидаги ҳамкорлик икки мамлакатда ҳам инновацион янгиликларга йўл очувчи ва ушбу жараённи тезлаштирувчи юқори малакали мутахассисларнинг янги авлодини тайёрлашга кучли туртки бўлишини таъкидлади.

ЎзМУ халқаро бўлими

https://nuu.uz/uzc/press/news/events/ad-international/1080

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>