ЎзМУга тажовуз қилинмасин!

Яқиндагина Президентимиз Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон

Миллий университетига ташриф буюриб, бир гуруҳ академиклар, илм аҳли билан суҳбат қилганидан, ЎзМУ истиқболи йўлида беқиёс ишлар бошланганидан бошимиз кўкка етиб турган бир пайтда баъзи ижтимоий тармоқларда пайдо бўлаётган иғвогарона гаплардан дилимиз ранжимоқда, дейди Дониш домла. Ўша ижтимоий тармоқлардаги иғволарга «Халқ сўзи» газетаси сайти — xs.uz да холисона фикрлар ёритилган, яъни, бу бетайин гаплардан пойтахт шаҳримиз ҳокими бехабар! Ахир, катта ишлар катта идораларда аниқ режалар асосида лойиҳалаштирилиши ва амалга оширили мумкинлиги кундай равшан-ку. Янги университет ташкил этаётган улуғ ишбилармон ва фидойилар ўзларига яраша замонавий бинолар қуришни ҳам яхши биладилар! Улар ҳеч қачон юз йилдан бери гуллаб турган илм боғига чанг солмайдилар! Бунақа иғвони тарқатаётганлар — ўша янги университетни ҳозирданоқ йўққа чиқаришга унга қарши отахон университет жамоасини қайрашга чиранаётгани сезилиб турибди. Халқ мақолида жуда оқилона айтилганидек, ЎзМУ карвони гулдурос солиб ўтаверади, акиллашдан бошқасига ярамайдиганлар акиллаб қолаверади.

Қуйидаги мақолага бир кўз ташлаб қўйинг:

ЎзМУ кўчирилиб ўрнига Акфа университети иш бошлаши ростми?

10:48 28 Май 2019 Жамият
Шу кунларда Ўзбекистон миллий университети бошқа жойга кўчирилиб ўрнига Акфа университети жойлаштирилиши ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлмоқда, деб ёзади Минбар нашри.

Тасдиқланмаган хабарларга қараганда Акфа университети таркибида тиббиёт йўналиши мавжуд бўлиб, ушбу йўналиш ичида клиника ташкил қилинади. Клиника шаҳарга қулай жойда бўлиши учун ҳам Акфа университети ЎзМУ ҳудудига кўчирилиши мумкин.

Агар бу хабар чин бўлса, Ўзбекистондаги (бутун Марказий Осиёдаги) биринчи университет ҳудудига биринчи хусусий университет жойлашади.

Ҳозирча ушбу маълумот расмийлар томонидан тасдиқланмади.

Бундан аввал ҳам бу гап кўтарилган бўлиб, феврал ойида Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори ўринбосари Турсун Аҳмедов шаҳардаги Ўзбекистон миллий университети ва Тошкент давлат техника университети шаҳар ташқарисига кўчирилиши мумкинлигини айтганди.

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев эса ўшанда ҳокимият ЎзМУ ва Тошкент давлат техника университетининг шаҳардан ташқарига кўчирилишидан бехабарлигини билдирган.

Акфа университети Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ташкил этилган бўлиб унда фундаментал, тиббиёт, аниқ ва гуманитар фанлар соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрланади.

Университет масъулияти чекланган жамият шаклидаги нодавлат олий таълим муассасаси ҳисобланади. Таълим етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда инглиз тилида берилади.

Абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш тартиби ва қоидалари хорижий ҳамкорлар билан келишилган ҳолда белгиланади. Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул квоталари университет томонидан белгиланади.

Университетда таълим олиш тўлов-контракт асосида кундузги шаклда амалга оширилади. Битирувчиларга Ўзбекистонда эътироф этиладиган диплом берилади.

http://xs.uz/uzkr/post/ozmu-kochirilib-orniga-akfa-universiteti-ish-boshlashi-rostmi

You may also like...

7 Responses

  1. «Айрим»лар билиб билмай бўлмағур хабар тарқатиши барчани жазавага солади! Тўғри айтасиз Домла улар ҳеч қачон юз йилдан бери гуллаб турган илм боғига чанг солишмаслиги билиб олишсин!

  2. Otaxon universitetimiz o’z istiqboliga erishayotgan bir paytda, ba’zi bir saytlarda har xil ig’volarni paydo bo’lishi, albatta dilimizni og’ritadi. Ustoz keltirib o’tgan fikrlaringizga qo’shilaman.

  3. Sitora Samadjonova:

    Bularning barchasi bo’lmagan gap.Davlatimiz rahbarining tashabbuslari bilan bizning Milliy Universitetimiz gullab-yashnamoqda.Bundan keyin ham bu ilm maskani «Otaxon Universitet»ligini hech qachon yo’qotmaydi.

  4. Qadimdan ota bobolarimizdan qolgan bir naql bor:» It hurar, karvon o‘tar». Shuning uchun qadrli maskanimiz ravnaqiga chang solguchi har bir gap yonib bo‘lgan kul kabidir. Bir kuni shamol uchiradi, ketadi.

  5. Raqiblar buhtoni otilgan onda,
    Haqiqat mayog‘in yoqib, tutamiz.
    Hurlikka yuz burgan bunday zamonda,
    Buyuklik madhini kuylab o‘tamiz…
    Ramazoniy✍

  6. Bu umuman bo’lmagan gap. O’zining nomiga, obro’yiga, shon-shuhratiga ega bo’lgan Universitetimizning o’rniga boshqa yangi nom bilan universitet tashkil etilishi mumkin emas. Universitetimiz allaqachon ildiz otib, o’zidan yangi nihollar chiqarib bo’lgan. Shunday ekan, oramizdagi ba’zi «saviyasi past» insonlarning gapiga ishonmasligimiz kerak. Nasib qilsa, Universitetimiz yillar va asrlar davomida o’z mavqeyini saqlab qoladi va yanada rivojlanadi.

  7. Õzbekiston milliy Unversitetimizning nafaqat õzbekistonda balki õrta osiyoda xam obrõyi juda baland. Shunday ekan bu unversitetni nomini õzgartirish emas balki yanada rivojlantirib. Dunyoning eng kuchli 100 tali unversitetlar qatoriga kiritishimiz kerak.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>