ЎзМУда таҳсил олган кадр Қаҳрамон Қуронбоевга ўринбосар этиб тайинланди

Ўзбекистон Миллий университетини ҳуқуқшунос мутахассислиги

билан тамомлаган Бунёд Баҳромович Баҳромбеков Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоевга ўринбосар, янги тузилган «Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси ижрочи директори этиб тайинлангани ҳақидаги хушхабар ЎзМУ жамоасини мамнун эди, дейди Дониш домла унга омад тилаб.

Ёш прокурор Қуронбоевга ўринбосар ва бюджети 770 миллиард сўмлик янги жамғармага раҳбар бўлди

Бунёд Баҳромович Баҳромбеков Ёшлар иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоевга ўринбосар, янги тузилган «Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси ижрочи директори этиб тайинланди. Бу ҳақдаги маълумот «Kun.uz»га республика прокуратураси томонидан тақдим этилган.

«Ёшлар келажагимиз» жамғармаси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 27 июндаги фармони билан тузилган, унга бу йил учун 770 миллиард сўм маблағ ажратилган. Жамғарма маблағларидан ёшларнинг бизнес лойиҳалари учун йиллик 7 фоиз ставка билан имтиёзли кредитлар берилиши кўзда тутилган.

Айни вақтда 32 ёшда бўлган Бунёд Баҳромбеков 2009 йили Миллий университетни ҳуқуқшунос мутахассислиги билан тамомлаган. Меҳнат фаолиятини ўша йили Ҳамза (ҳозирги Яшнобод) туман прокуратурасида бошлаган. 2014 йилдан Тошкент шаҳар прокуратурасида, 2015 йилдан эса Ўзбекистон Бош прокуратурасида турли лавозимларда ишлаган.

У 2018 йилдан бошлаб Бош прокуратура Халқаро-ҳуқуқий бошқармаси бошлиғи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

https://kun.uz/50820292

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>