ЎзМУда янги ўқув йили “Мустақиллик дарси” ҳамда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотирасига бағишланган “Хотира дарслари” билан бошланди

2 сентябрь куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети

аудиторияларида янги ўқув йили “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида “Мустақиллик дарси” ҳамда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотирасига бағишланган “Хотира дарслари” билан бошланди.

Фото Тулкина Эшбека.
Ушбу дарсларда иштирок этишган Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов ҳамда таниқли адиб ва шоирлар, олимлар талабаларга она Ватанимиз Ўзбекистоннинг йигирма олти йил муқаддам янги тарихий даврга қадам қўйиши, халқимиз учун эркин, фаровон, ҳур ва озод даврнинг бошланиши буюк давлат ва жамоат арбоби, халқимизнинг суюкли фарзанди, мард ва қатъиятли инсон, Буюк Йўлбошчимиз Ислом Каримов номи билан чамбарчас боғлиқ эканлигини алоҳида таъкидладилар. 
Фото Тулкина Эшбека.
Фото Тулкина Эшбека.

Талабалар билан самимий мулоқот тарзида ўтказилган «Мустақиллик дарс»ларида истиқлолимизнинг тарихий, маънавий асослари, бу йўлда кўрсатилган чинакам маънавий жасоратлар, она Ватанга садоқат, эл-юртга сидқидилдан хизмат қилишдек эзгу интилишлар Биринчи Президентимизнинг ибрат бўлишга арзигулик ҳаёт йўли, фаолияти мисолида баён этилди. Улуғ сиймо ҳаёти ва фаолиятига бағишланган фильмни талабалар ҳаяжон билан томоша қилдилар.
Ўнлаб академиклар етишиб чиққан университетимизнинг Миллий мақомга бўлиши ва у Мирзо Улуғбек номи билан аталишида Биринчи президентимизнинг хизматлари беқиёс.
Барчамизга маълумки, ўтган чорак асрдан кўпроқ вақт мобайнида мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий жабҳаларда беқиёс ютуқларга эришилди. Ўзбекистонни дунё тан олди, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аъзосига айланган юртимиз жаҳон харитасида муносиб ўрин эгаллади! Таълим соҳасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
– Юртимиз мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ профессор-ўқитувчиларимиз давлат мукофотларига сазовор бўлгани барчамизга ғурур бахш этган бўлса, икки нафар талабамиз август ойида Болгарияда математика фани бўйича ўтказилган халқаро фан олимпиадасида иккита олтин медални қўлга киритгани қалбларимизда ифтихор туйғусини жўш урдириб юборди,– дейди ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов.– Умид қиламизки, оққан дарёлар оққани каби, ана шундай алломаларимизнинг илм-фандаги улуғвор ишларини бугун талабалик бахтига мушарраф бўлган иқтидорли йигит-қизларимиз изчил давом эттирадилар.

ЎзМУ Ахборот хизмати

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>