ЎзМУ кадрлари масъул лавозимларга тайинланди!

Оққан дарё оққани мисол юзлаб буюк алломалар, давлат ва жамоат

арбобларини камолга етказган отахон дорилфунунимиз — Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида таҳсил олган мутахассислар бугунги кунда ҳам масъул лавозимларга тайинланганлари ҳақидаги хушхабарларни ўқиганда фарзандининг бахту-иқболидан қувонган ота-она каби бошимиз осмонга етади, дейди Дониш домла ўзи ҳам фаолият кўрсатаётган Журналистика факультети билан фахрланиб.  Шираева Эътибор Рустамовнанинг магистрлик диссертацияси Журфакда юқори баҳоланган ва Ахборот хизмати соҳасига муносиб кадрга оқ йўл тилаган эдик.  ЎзАда ёритилган хабарни ўқиб, Сиз ҳам қувончимизга шерик бўласиз, деган умиддамиз.

13

Тошкент шаҳар ИИББда ТАЙИНЛОВЛАР амалга оширилди

Тошкент шаҳар ИИББда ТАЙИНЛОВЛАР амалга оширилди

Тошкент шаҳар ИИББда Ахборот мультимедиа маркази бошлиғи ҳамда унинг ўринбосари лавозимларига тайинлов амалга оширилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

Капитан Сайфутдинова Ирина Владимировна

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мультимедиа маркази бошлиғи — бош бошқарма бошлиғининг матбуот котиби лавозимига

1974 йил Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида туғилган. Олий маълумотли. 1997 йил Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган. Фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг “Ватанпарвар” газетасида мухбир, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бирлашган таҳририятида бўлим мудири, Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мультимедиа маркази бошлиғининг ўринбосари — бош муҳаррир лавозимларида меҳнат қилган.

Катта сержант Шираева Эътибор Рустамовна

Ахборот мультимедиа маркази бошлиғининг ўринбосари — бош муҳаррири вазифасини бажарувчи лавозимига

1985 йил Хоразм вилояти Хива шаҳрида туғилган. Олий маълумотли. 2004 йил Хива шаҳар педагогика касб-ҳунар коллежини ҳуқуқшунос-иқтисодчи мутахассислиги бўйича ҳамда 2010 йил Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг (ҳ.в. ЎзДЖТСУ) бакалавриат ва 2012 йил Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетининг журналистика мутахассислиги бўйича магистратура таълим йўналишларини тамомлаган.

http://uza.uz/oz/society/toshkent-sha-ar-iibbda-tayinlovlar-amalga-oshirildi-08-07-2019

 

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>