ЎзМУ профессори — Франциянинг “Palmes Academique” ордени соҳибаси

Ўзбекистон Миллий университети профессори, филология фанлари доктори,

француз филологияси кафедраси мудири, “Ўзбекистон-Франция” дўстлик жамиятининг ижрочи директори Раҳима Ширинова француз тилини ўқитиш, тарғиб қилиш, шунингдек, француз маданиятини ривожига қўшган улкан хизматлари Франция ҳукумати томонидан юқори баҳоланиб 2019 йил 27 март куни  “Palmes Academique” ордени билан мукофотланди.

рахима

Мазкур орден Франция ҳукумати томонида фан ва таълим ривожига қўшган улка ҳиссаси учун берилади.

Франция ҳукуматининг “Palmes Academique” ордени 1808 йил 19 мартда император Напалеон I томонидан таъсиси этилган ва илк бор Париж университети академиги ҳамда профессорлари ушбу орден билан тақдирланган. Орден номзодлари  Франция таълим вазирлиги ва Пальм Академияси ордени Кенгаши билан ҳамкорликда кўриб чиқилади. Мазкур кенгаш қарори билан номзодлар рўйхати Франция Бош вазири томонидан тасдиқланади.
Раҳима Ширинова 26 йилдан буён университетда фаолият олиб бориш жараёнида француз тилини ўқитиш, француз тилини тарғиб қилиш, француз тилида дарслик, ўқув қўлланма ва луғатлар яратиш каби улкан ишлари билан ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. 120 дан ортиқ илмий мақолалари француз ва ўзбек таржимачилиги тадқиқи ҳамда бадиий таржима таҳлилига бағишланган. Охирги йилларда кетма-кет давлат грантларида ҳам французча-ўзбекча аудиовизуал ва визуал луғатлар яратиш каби инновацион лойиҳаларга раҳбарлик қилмоқда.
Айниқса, “Ўзбекистон-Франция” дўстлик жамиятининг ижрочи директори сифатида француз маданиятини Ўзбекистонда ва ўзбек маданияти ва тилини Францияда тарғиб қилишдек хайрли ишларни амалга оширмоқда. Куни-кеча Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба тил ва адабиёт йўналишидаги университетлардан бири Сорбон Нувел Париж 3 университетининг Ўзбекистон Миллий университетига ташрифи бўлиб ўтди. Мазкур ташриф доирасида  ташаббускор олима Тошкентдаги  Француз Алянси ва Халқаро иқтисодиёт ва дипломатия университетларида учрашув, семинар ва Мастер класслар ташкиллаштирди.
Ҳар бир мутахассиснинг фан ва таълимни ривожлантиришда қўшган ва қўшадиган ҳиссаси муносиб баҳоланмоқда.
Бундай ишонч мукофот соҳибасини кучига-куч, ғайратига-ғайрат қўшиши ва янги ғоялар яратишда янада фаол бўлишига ишонамиз.
Тўлқин ЭШБЕК,
ЎзМУ Ахборот хизмати раҳбари
http://uzmu.uz/uzc/press/news/events/ev-science/375

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>