ЎзМУ ректорига Исроилда доктор унвони берилди

Ушбу хушхабарни ҳозиржавоблик билан ёритган ЎзА жамоасига самимий

миннатдорчилик билдирамиз, дейилади ЎзМУ Ахборот хизмати баённомасида.

ЎзМУ ректорига Исроилда доктор унвони берилди

Аввалроқ, Президент қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон Миллий университети ректори бошчилигидаги делегация Исроилда бўлиб тургани ҳақида маълум қилган эдик.
Бугун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори профессор Аваз Марахимовга Исроил давлати Холон технологиялар институти фахрий доктори унвони берилди.
Шунингдек, икки таълим даргоҳининг ривожланишига қўшган ҳиссаси учун сертификат билан ҳам тақдирланди.

ЎзА

http://uza.uz/oz/education/zmu-rektoriga-isroilda-doktor-unvoni-berildi-04-07-2019?sphrase_id=34402

***

Ўзбек олимлари Президент қарори ижроси юзасидан Исроилда бўлишди

Ўзбек олимлари Президент қарори ижроси юзасидан Исроилда бўлишди

Хабарингиз бор, шу йилнинг 18 июнь куни “2019-2023 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида талаб юқори бўлган малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори чиққан эди.
Ушбу қарор ижроси бўйича 1-4 июль кунлари Ўзбекистон Миллий университети ректори бошчилигидаги делегация Исроилда бўлиб турибди.
Делегация ташрифидан кўзланган мақсад Миллий университет ва Холон институти доирасида стратегик ҳамкорлик дастурини муҳокама қилиш ва келишувга эришишдир.
Исроиллик ҳамкорларимиз ҳам Президентимиз томонидан имзоланган қарор билан яқиндан таниш эканлигини ушбу қарорнинг русча ва яҳудий тилига ўгирилган варианти уларда бор эканлиги билан изоҳлаш мумкин.
photo6116231436542519665.jpg
– Сизларга ҳавасим келади. Президентингиз университетингизга келиб, илм аҳли учун ижобий ишларни амалга ошириш юзасидан қарор имзолади. Ўйлашимча, бу – жуда катта тарихий воқеа, – дейди Холон институти директори Эдуард Якубов.
 
Ўзаро ҳамкорлиги доирасида:
– ЎзМУ факультетларида сифатли кадрлар тайёрлайдиган хорижлик ва ўзбек олимларидан иборат жамоа шакллантириш;
 
– университет факультетларини давлат иқтисодиётида муҳим роль ўйнайдиган объектга айлантириш;
 
– Ўзбек-Исриол ишлаб чиқариш объектларини университетга жалб этиш, маблағларни давлат гранти проектларидан эмас, балки ишлаб чиқаришдан олиш;
 
photo6113652480479963252.jpg
 
Халқаро алоқаларни йўлга қўйиш, тизимли равишда Ўзбекистоннинг ҳамма ҳудудларида мутахассисликлар бўйича халқаро конференциялар ўтказиш,
 
– Халқаро аренада ўзбек олимларининг обрўсини ошириш ва илмий платформаларда халқаро журналларнинг форматига мос равишда илмий лойиҳаларини тақдим қилиш бўйича тажриба алмашишга имкон яратиш; 
 
– талабаларнинг кичик лойиҳаларини тўлиқ ишлаб чиқаришга йўналтириш;
 
– илмий лабораторияларни такомиллаштириш, “сунъий онг” лабораторияларини ташкил этиш ва уларни ишлаб чиқаришга кенг жалб этишдан иборат.
Халқ билимини ошириб бориш лойиҳалари имзоланди. Бу лойиҳада катта ёшли инсонларни қисқа вақт ичида курсларда бошқа касбга йўналтириш, пировард натижада уларни жамиятдан четда қолмасликларига ёрдам бериш, замонавий технологияларга яқинлаштиришдан ташкил топади.
photo6116231436542519663.jpg
Бундан асосий мақсад университетни халқ билан, максимал даражада ишлаб чиқариш билан яқинлаштириш ва интеллектуал мулкни маблағга айлантиришдир.
Бугун Ўзбек-Исроил қўшма факультетига қабул жараёни давом этмоқда. Ташриф доирасида қабул ва имтиҳон жараёнлари, қабул квотаси, таълим сифати масалалари бўйича ҳам музокаралар олиб бориляпти.
ЎзА
  http://uza.uz/oz/education/zbek-olimlari-prezident-arori-izhrosi-yuzasidan-isroilda-b-l-03-07-2019?sphrase_id=34402

 

***

Табриклаймиз!

Мирзо Улугбек номидаги Узбекистон Миллий университети ректори профессор Аваз Марахимовга Исроил давлати Холон технологиялар институти фахрий доктори унвони берилди. Шунингдек, икки таьлим даргохининг ривожланишига кушган хиссаси учун сертификат билан  такдирланди.

Авазжон Мараҳимовни юксак мукофот билан табриклаймиз!
                         ЎзМУ Ахборот хизмати.

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>