ЎзМУ талабаси ғолиблик шоҳсупасида!

Самарқанд давлат чет тиллари институтида “Француз тили ва адабиёти” фанидан

республика фан олимпиадаси II-босқичи ўтказилди. Унда ЎзМУ, ЎзДЖТУ, ҚарДУ, АнДУ, ФарДУ, УрДУ, БухДУ иқтидорли талабалари ўзаро беллашдилар. Нуфузли ҳайъат қарорига кўра Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети талабаси Нафиса Мирзабекова фахрли 3-ўринни эгаллади. 1- ва 2-ўринларга Самарқанд давлат чет тиллари университети талабаси Александра Куртова ва Ўзбекистон жаҳон тиллари университети талабаси Феруза Шодмонова муносиб кўрилди.

1 2 3

– Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Мамлакатимизда иқтидорли ёшларни аниқлаш ва малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қароридан жуда руҳланган эдик,– дейди ғолиб талаба Нафиса Мирзабекова.– Бу мамлакатимизда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг илмий-тадқиқотлари ва инновацион фаолиятини самарали йўлга қўйиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш борасида муҳим қадамдир. Шуни айтиш жоизки, мазкур олимпиада юксак даражада ташкил этилган. Унда қатнашувчи талабалар ва ўқитувчилар муносиб тарзда кутиб олиниши, яратилган шарт-шароитлар янада илҳомлантирди.

Ташкилотчилар томонидан олимпиадага келган талабаларнинг раҳбарлари учун француз тилида семинар ташкил этилгани айни муддао бўлди. Хорижлик мутахассис Мари Редарес хоним ўқитувчиларга бир кунлик “Француз тилини чет тили сифатида ўқитиш дидактикаси” мавзуида семинар-тренинг ўтказди. Олимпиада якунида университет раҳбарияти семинар қатнашчиларини малакасини оширганлиги тўғрисида махсус сертификат билан тақдирлади.

 

Раҳима Ширинова,

ЎзМУ Француз филологияси кафедраси мудири, профессор

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>