ЎзМУ шаҳар ташқарисига кўчирилмайди!

Баъзи ижтимоий тармоқларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий

университети ҳамда Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетларининг шаҳар ташқарисига кўчирилиши мумкин, деган хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бу гап-сўзлар асоссиз эканини маълум қилди! Яшасин пойтахт шаҳримизнинг одил ҳокими, дейди Дониш домла. Бамисоли жаннатга айлантирилаётган Талабалар шаҳарчаси ҳам ўзимизга — улуғ устозлар-у умидли ёшларимизга буюради! Улар шунга яраша илму маърифатни давом эттириб, то абад она Ватанимизнинг юксалиши, тараққий этиши йўлида курашаверадилар!

«Бу шунчаки хушхабар эмас, бу бахтиёрлик, чунки бундай тарихий дорилфунунларни шаҳар чеккасига чикарилиши, чўпни ташқарига ташлаш  билан тенгдир! Шаҳар ҳокимимиз ўта маданиятли ва донишманд инсондир! Оллоҳим улардан рози бўлсин!- деб ёзади телеграм каналларида азиз Устозимиз, таниқли файласуф олима, профессор Жамила Шермуҳамамедова.- Энг муҳими, ҳар иккала масканда қанчадан-қанча буюк инсонларнинг илм ва Маьрифат излари бор, бу изларни йўққаа чиқариш , менимча гунохдир! Асло! Мен ҳақиқат ва адолат пешвосиман! Ҳар иккала Дорилфунни тарих саҳифасида колдирган ва тарбия қилган мутахассисларнинг интеллекти билан тараққиёт мустаҳкамланмоқда ва янги Ўзбекистон ўз изида давом этмоқда, ҳам табиий, ҳам гуманитар фанлар арбобларининг механизми билан, худди шундай техник фанларнинг ҳам! Бу ҳақиқат, чунки бу иккала Дорилфунунни бутун дунё олимлари тан олади, ҳатто андоза ҳам! Бу менинг қатъий фикрим!»

Бу мавзудаги асосли гаплар ва пойтахт шаҳримизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари ҳақида ЎзАда ёритилган қуйидаги мақолани завқ-шавқ, кўтаринки руҳ билан ўқишга таклиф этамиз.

ау

Тошкент шаҳар ҳокимлигида ўтказилган очиқ мулоқотда Жаҳонгир Ортиқхўжаев миш-мишларга ойдинлик киритди

​Тошкент шаҳар ҳокимлигида ўтказилган очиқ мулоқотда Жаҳонгир Ортиқхўжаев миш-мишларга ойдинлик киритди

Бугун Тошкент шаҳар ҳокимлигида пойтахт туманлари ҳокимлари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари ва журналистлар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Унда 2019 йилда амалга оширилиши кутилаётган режалар ҳақида батафсил маълумот берилди.
– Тошкент шаҳрида жорий йилда 32 триллион сўмлик инвестиция дастури амалга оширилади. Шундан 2 миллиард 700 миллион доллар маблағ тўғридан-тўғри инвестициялар орқали жалб қилиниши режалаштирилган, – деди Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Шерзод Хаджизодаев. – Пойтахтнинг ялпи ички маҳсулоти 2018 йилда 53 триллион сўмни ташкил этди. 2019 йилда бу кўрсаткич 62 триллион сўмга етказилиши кутилмоқда. Хусусий секторда ўтган йили 12 мингта янги корхона ташкил қилинган бўлса, жорий йилда 25 мингдан кўпроқ хусусий корхоналар ташкил этилиши режалаштирилган. Тошкент шаҳрида инвестицияларни жалб қилиш натижасида 110 мингта янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.
Таъкидланишича, ўтган йили Тошкент шаҳрида 3200 та бўш турган бино аниқланди. Бугунги кундан шундан 2 мингдан ортиғида мулк эгалари иш бошлаган. Шаҳарнинг аҳолиси зич яшаётган Шайхонтоҳур, Олмазор туманларида янги ишлаб чиқариш корхоналарини яратиш учун жой масаласи энг долзарб масала ҳисобланади. Шунинг учун, Президентимиз ташаббуси билан Тошкент вилоятининг пойтахтга туташ қисмидан 40 гектар ер майдони технопаркларни барпо этиш мақсадида ажратилган. Жорий йилда 19 триллион 800 миллиард сўм маблағ давлат бюжетига туширилади. Тошкент шаҳрининг ички йўлларида йиллар давомида носозликлар бор эди. Ўтган йили шаҳардаги ички йўлларни таъмирлашга 50 миллиард сўм маблағ сарфланган бўлса, жорий йилда 150 миллард сўм ажратилади.
– 2017 йили Тошкент шаҳрида 7 минг 976 та хонадон ўз эгаларига топширилган эди, – дейди Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Даврон Ҳидоятов. – 2018 йилда эса пойтахтда 11 минг 400 хонадонли уйлар қурилган. Дастлабки ҳисобга кўра, бугун пойтахтда 750 мингта оила яшайди. Улардан 150 мингтасининг уйга эҳтиёжи бор. Буни ҳисобга олиб жорий йилда 20 мингта хонадон қурилади. Бундан ташқари, айни пайтда Олмазор тумани Ёшлик шаҳарчасида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ишчилар уч сменада ишламоқда. Қурилиш ишлари тез кунларда якунланади.
Хабарингиз бор, оммавий ахборот воситаларида Тошкент шаҳридаги иккита олий таълим муассасаси шаҳар ташқарисига кўчирилиши мумкин, деган хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетларининг шаҳардан ташқарига кўчирилиши ҳақида оммавий ахборот воситаларида тарқатилган маълумотлар орқали хабар топганини, бу гап-сўзлар асоссиз эканини маълум қилди.
Очиқ мулоқотда шаҳар ҳокими фаолиятидаги энг катта муаммони айтди.
– Уйлари бузилиш режасига тушган аҳолининг 60 фоизи берилган компенсацияни олиб, бошқа жойга кўчиб кетишга рози, бироқ қолганлари ўз уйидан кўчиб кетишни истамайди, – деди Жаҳонгир Ортиқхўжаев. – Ваҳоланки, биз уларнинг ҳар бирига ҳозирги яшаб турган жойидан ҳам яхшироқ жойни таклиф қилиб чиқаяпмиз. Мақсадимиз аҳолини рози қилиш. Фуқароларимиз пойтахтимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни тўғри тушунишини истардик.
Очиқ мулоқотда журналистлар саволларига тегишли тартибда жавоб берилди.
Хуршид Қодиров, ЎзА
http://uza.uz/oz/society/toshkent-sha-ar-okimligida-tkazilgan-ochi-mulo-otda-zha-ongi-16-02-2019
***
Мана ўша асоссиз миш-мишга сабаб бўлган хабар:

Ўзбекистоннинг машҳур университетлари шаҳар ташқарисига кўчирилиши мумкин

16:23 15 Февраль 2019 Жамият

Архив фото

Ўзбекистонинг энг машҳур олийгоҳларидан бири саналган Ўзбекистон Миллий университети шаҳар ташқарисига кўчирилиши мумкин. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори ўринбосари​ Турсун Аҳмедов 15 февраль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани вақтида маълум қилди.

“Халқ сўзи“ мухбирининг маълум қилишича, Аҳмедов, шунингдек, Миллий университет ёнида жойлашган Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника университети ҳам шаҳар ташқарисига кўчирилиши мумкинлигини билдирган.

“Ҳозирда шаҳар меъморчилиги бўйича жаҳон тажрибасини ўрганяпмиз. Мақсадимиз – йирик шаҳарларда олий ўқув юртлари ва илмий тадқиқот муассасалари жойлашувини тўғри ташкил этиш. Ўрганишларимиздан маълум бўлишича, дунёнинг ривожланган мамлакатларида университетлар ва илмий институтлар одатда шаҳар ташқарисида ёки атрофида жойлаштирилган.

Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат техника университети ҳам, балки 5 йил, балки 10 йилдан кейиндир, шаҳар ташқарисига кўчирилиши мумкин.

Талабалар шаҳарчаси яқинда обод қилинди, бу албатта қувонарли ҳол. Лекин мазкур ҳудуд обод қилинди дегани университетлар кўчирилмайди дегани эмас“, деган Аҳмедов “Халқ сўзи“ мухбири билан суҳбатда.

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>