Ўрнак олайлик

Журфак талабаси мулоҳазаси 

Мамлакатимизда биз ёшларга имкониятлар эшиги кенг очилган. Баркамол авлодни маънан етук, жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, давлатимизда сиёсат даражасига кўтарилгани бежиз эмас. Ёшларни малакали, кучли кадр этиб тайёрлаш йўлида ота-оналар, устозлардан ташқари ҳар бир жамият олдидаги вазифаларини тўғри англайдиган шахслар ўз касбларидан келиб чиққан ҳолда ёрдамларини аяшмаяпти. Буни университетлар ўқув жараёнида йўлга қўйилган “устоз шогирт” тизими замирида ҳам кўришимиз мумкин. Жумладан, Мирзо улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факултетида ҳам бу тизим талабаларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишида, ҳамда амалий журналистикани ўрганишида алоҳида мактаб вазифасини ўтамоқда десак сира янглишмаймиз. Шу билан бир қаторда Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси ҳамкорлигида очилган “Ёш журналистлар кулуби” талабаларнинг касб маҳоратини ошириш йўлида ҳизмат қилмоқда. Ҳар шанба кунлари ўтказиладиган бу клуб Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси Иброҳим ҳамда малакали, ўз касбининг мутахасислари билан жуда қизғин равишда олиб борилади. Талабалар маскур ўзгача таълим тизими жараёнида кўп йиллик касбий тажрибага эга бўлган мутаҳасислардан ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоб олмоқда. Жумладан, навбатдаги клубимиз меҳмони Ўзбекистон Мудофа Вазирлигига қарашли “Ватанпарвар” газетасининг бош муҳаррири Алижон Сафаров ҳамда таҳририятнинг ижодий жамоаси бўлди. Очиқ тарзда ўтган давра суҳбатимизда Алижон Сафаров ҳарбий журналистика ҳақида гап юритар экан, авваламбор унинг қийинчиликлари, соҳа сирлари билан ўртоқлашди. Шунингдек, талабаларга “Ватанпарвар” газетаси фаолияти тўғрисида маълумот берар экан, газетанинг ўтмишига бироз ачиниб, аммо бугунги куни ҳақида фахр билан гапириб берди. Аввалига бу ҳарбий журналистларнинг формаси, салобати босган бўлса, кейинчалик ўзимизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат этиб мулоқотга киришдик. Бошларини ғоз тутиб турган, кўзларидан ватанга, касбга бўлган муҳаббат яққол намоён бўлган, қайсидир маънода ҳақиқий ватанпарвар бу инсонларни кўриб биз талабаларнинг ҳам ҳарбий журналистикага бўлган қизиқишимиз ортди. Давра суҳбати сўнгида Алижон Сафаров талабаларга газета, журнал, таҳририят кутубхонасидаги китоблардан улашар экан, уларни “Ватанпарвар” газетасидаги “Маҳорат мактаби” га таклиф этди.

Бу сингари давра суҳбатларидан сўнг, қалбимизда уйғонган ҳарбий журналистикани ривожлантириш мақсадимизга ўзгача иштиёқ билан киришдик. Ўзбекистонда улғайган ҳар бир инсон жинсидан қатии назар мамлакатимга ҳизмат қилсам дейди. Бундай фидоий инсонларни кўриб ўз мақсадимизни янада тўлароқ англадик десам сира янглишмайман.

 

Елена Чўянова,

ЎзМУ Журналистика факультети талабаси

You may also like...

2 Responses

  1. Мақола мазмун жиҳатдан ҳавас қилса арзигулик. Аммо бир қатор имло хатоларига йўл қўйилгани (“устоз шогирт”, “Ёш журналистлар кулуби”, қатии назар) унинг савиясини озгина тушириб қўйган бўлиши мумкин. Умуман олганда, давра суҳбатининг қизиқарли ва ажойиб хотираларга бой бўлгани мақолада яққол акс этиб турибди. Еленахон, ижодингизга омад!

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>