Қалбларга муҳрланган “Хотира дарси”

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига бағишланган дарслар қалбларга муҳрланиб қолмоқда.

ОпийИК1 ОпиИК2

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Тармоқ марказида 4 сентябрь куни ўтказилган “Хотира дарси” ҳам тингловчиларда чуқур таассурот қолдирди.

Дарс аввалида тингловчилар бир дақиқа сукут сақлаб, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасини ёдга олдилар.

Тармоқ (минтақавий) маркази директори Баҳодир Холбоев, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, профессор Уйғун Валиев, доцентлар Раҳима Ширинова, Музаффар Ортиқов ва бошқалар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов фаолияти давомида амалга оширган доно сиёсати, беқиёс эзгу ишлари, айниқса, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури ва унинг малака ошириш тизимини мустақкамлаш борасидаги улуғвор саъй-ҳаракатларини алоҳида таъкидладилар.

– Шу кунгача давлатимиз раҳбари сифатида фаолият кўрсатган Ислом Каримов таълим соҳасига, айниқса, Миллий университетимизга алоҳида эътибор билан қарарди,– деди Тармоқ (минтақавий) маркази директори Баҳодир Холбоев.– 1995 йил 14 сентябрь куни Тошкент Давлат университетига Мирзо Улуғбек номи ва 2000 йил 28 январда “Ўзбекистон Миллий унверситети” мақоми берилиши тарих зарварақларига зарҳал ҳарфлар билан битилгандир. Президентимизнинг 2008 йил 9 апрелдаги “Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 90 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Қарорига биноан бу ўқув даргоҳининг юбилейи катта тантаналар билан нишонланганини ҳамиша ғурур ва ифтихор билан эслаймиз. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 11 май куни қабул қилинган “Ўзбекистон Миллий университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида олий таълим ривожининг жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда юқори малакали мутахассислар тайёрлаш даражаси ва сифатини тубдан ошириш, Миллий университетнинг илмий салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, ўқув жараёнининг илмий-тадқиқот фаолияти билан узвий алоқасини кучайтириш, профессор-ўқитувчилар ва талабаларни фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказишга кенг жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Бу вазифаларни шараф билан адо этамиз албатта.

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 24 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонини барча зиёлилари қатори Миллий университетимиз жамоаси ҳам чексиз қувонч ва ҳаяжон билан кутиб олдилар,– деди ЎзМУнинг “Фотоника” кафедраси профессори Уйғун Валиев.– Ушбу Фармонга биноан, Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий ғояни ривожлантириш, маънавиятимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш йўлида катта ҳисса қўшган, ёрқин истеъдоди ва ижоди, илмий фаолияти, ҳалол хизмати, ёшларни она юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун деган илҳомбахш сўзлар билан менга ҳам “Ўзбекистон Республикаси фан арбоби” унвони берилгани ҳаётимдаги энг ёрқин саҳифа бўлиб қолади. Шу билан бир қаторда Ўзбекистон Миллий университети ректори Абдураҳим Абдушукуров, Тарих факультети профессори Раҳбархон Муртазаева, Ижтимоий фанлар факультети профессори Маърифат Ғаниева, Хорижий филология факультети кафедра мудири Раҳима Ширинова, Биология факультети доценти Боқижон Мўминов, Геология ва география факультети доценти Мирали Миракмалов, Математика факультети катта ўқитувчиси Абдуғафур Жамирзаев, Ижтимоий фанлар факультети кафедра мудири Баҳодир Ҳусанов, Тарих факультети катта ўқитувчиси, ЎзМУ Мураббийлар кенгаши раиси Аброр Хидиров, Физика факультети лаФизика факультети лаборатория мудири Шарифа Ўтамуродова каби фидойи ҳамкасбларимизнинг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишони билан тақдирлангани ҳам барчамизнинг қалбимизда фахр ва ифтихор туйғуларини жўш урдирган эди. Миллий университетимизга кўрсатилган бу шарафли ва ғоят юксак эҳтиромни барчамиз янада фаол меҳнат қилиш, муносиб кадрлар тайёрлаш билан оқлайверамиз.

Тингловчилар ва бошқа сўзга чиққанлар Ислом Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, юртимизни собиқ мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, уни замонавий асосда тараққий эттириш стратегиясини, бутун жаҳонда “ўзбек модели” деган ном билан тан олинган ривожланиш йўлини ишлаб чиққан, жаҳон миқёсида катта обрў-эътибор қозонган буюк давлат ва сиёсат арбоби сифатида Ватанимиз тарихида мангу қолаётганини эслаб ўтдилар.

 Тўлқин ЭШБЕК,

ЎзМУ Ахборот хизмати раҳбари

You may also like...

1 Response

  1. Сўнгги пайтларда марказимизда ишлар нақадар жонланиб кетди. Раҳбаримиз Баҳодир Муродович Холбоев ҳар бир ишни режали асосда амалга оширмоқда. Натижада тингловчиларимиз билим ва малакаларини юксак савияда оширмоқдалар. Биз бу ишларга камарбастамиз!

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>