Қани менинг олтинларим?..

Олтин васвасасига тушган бир банданинг образини Эркин Воҳидов «Олтин девор»

асарида қанчалик қиёмига етказиб ёзган бўлса, уни буюк санъаткор Ғани Аъзамов ниҳоятда маромига етказиб ижро этган. Бундай воқеа-ҳодисалар онда-сонда бўлса-да учраб туришига шубҳа қилмасдик. Бугун ҳаётимизда юз бераётган талон-тарожликлар олдида Игор Буничнинг Озод Шарофиддинов таржимасида чоп этилган «Партиянинг олтинлари» асаридаги воқеалар ҳам чепуха бўлиб қолади-ку?! Бутун мамлакатимиз, халқимиз ва қолаверса келажак авлодларимизнинг ҳам насибаси ҳисобланган ерости бойлигимиз — олтинларимизни наҳот бир ҳовуч ўғри-муттаҳамлар каламушдек талаб ётган бўлса?! Атоқли шоиримиз Абдулла Орипов ибораси билан айтганда: нима бўлса асли наслида бўлган, деган таъна ҳам камлик қилади бу кўзингни тупроқ тўйдиргурларга, дейди жаҳлини боса олмай Дониш домла. Қуйидаги нохуш хабарни ўқисангиз сиз ҳам жаа ошиворманг, дейди у яна вазмин бўлишга ҳаракат қилиб…

ГаниАзам

Ўзбекистонда ноқонуний равишда йилига қанча олтин қазиб олинаётгани айтилди

Бугун Навоий, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида ноқонуний равишда қимматбаҳо металларни қазиб олиш тизимли тус олган бўлиб, уларнинг яширинча айланиши ва чет элларга олиб чиқиб кетилиш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда, деб ёзади «Халқ сўзи online» Бош прокуратура ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа марказига асосан.

Масалан, 2015 йилдан 2018 йилнинг ўтган 10 ойи давомида олтин ва бошқа қазилма бойликларни ноқонуний қазиб олиш бўйича 547 нафар кишига нисбатан 214 та жиноят иши қўзғатилган.

“Ноқонунийлик натижасида йилига ўртача 1 тоннага яқин олтин қазиб олиняпти. Айни мавсум паллада 10 минг одам шу иш билан шуғулланмоқда. Бу эса давлатнинг иқтисодиётига жиддий зиён етказмоқда, — дейди Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси бошқарма бошлиғи Ҳайитбой Омонов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинганди.

Қарор билан 2019 йилнинг 1 мартидан бошлаб қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини тадбиркорлик таваккалчилиги асосида амалга оширишга рухсат бериладиган бўлди.

https://kun.uz/news/2018/11/30/uzbekistonda-nokonunij-ravisda-jiliga-kanca-oltin-kazib-olinaetgani-ajtildi

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>