Қаҳрамон Қуранбоев Президентнинг Давлат маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди

Шу вақтга қадар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи

ўринбосари лавозимида ишлаб келган Қуранбоев Қаҳрамон Қўчқорович Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ташкилий-кадрлар масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди.

  • Автор   Чоршанба, 18 Январь 2017 10:16

  Маълумот учун. Қаҳрамон Қуронбоев 1970 йилда Хоразмда туғилган. 2001-2006 йилларда «Камолот» ЁИҲ Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида, 2009-2012 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори, 2012-2013 йилларда Президент ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси проректори, 2013-2016 йилларда Вазирлар Маҳкамасида ёшлар сиёсати масалалари комплекси сектор мудири, 2016 йилдан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият олиб борган.

***

Қаҳрамон Қуранбоев Президент Давлат маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди

Қаҳрамон Қуранбоев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташкилий масалалар ва кадрлар бўйича Давлат маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунгача у 2016 йилнинг августидан буён Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётганди.

Қаҳрамон Қўчқорович Қуранбоев 1992 йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети)ни, 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган, сиёсатшунослик фанлари доктори.

Қаҳрамон Қуранбоев 2015 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментининг Ёшлар сиёсати ва маънавий ривожланиш шўъбаси мудири лавозимида фаолият кўрсатган.

1997—2008 йилларда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

2009—2012 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори бўлган.

2012—2013 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори, 2013—2015 йилларда Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари лавозимларида ишлаган.

Қуранбоев изланувчан олим сифатида 250дан ортиқ илмий мақола, 8та монография ва 9та ўқув қўлланма муаллифи бўлган, «Маънавият», «Маданият ва санъат», «Тарбия» каби луғат ва қўлланмаларни тайёрлашда фаол иштирок этган.

http://kun.uz/

***

ЎзМУ жамоаси 2009-2012 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори лавозимида ишлаган Қаҳрамон Қуронбоевнинг соҳа ривожига қўшган улкан ҳиссасисини фахр билан эслаб, иш тажрибаларини ўрганган ҳолда уларни изчил давом эттирар экан, Устознинг бугунги масъулиятли лавозимдаги фаолиятига омадлар тилаб қолади.

ЎзМУ Ахборот хизмати

You may also like...

1 Response

  1. Muhammadali MAMADALIYEV:

    Hukumatimizga tajribasi bor, o’z ishlarini qog’ozdamas amalda ko’rsata oladigan rahbarlarning kelishi xalq uchun muhim yangilik va kuchiga quvvat bag’ishlovchi kayfiyat beradi. Bunday rahbarlarga birinchi prezidentimiz Islom Karimov aytganlariday «qadami qutlug'» bo’lsin deymiz.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>