Қозоғистонда Алишер Навоий номидаги ўзбек адабиёти ва маданияти маркази очилади

Қозоғистон Республикасида 2018 йил Ўзбекистон йили, деб эълон қилиниши

муносабати билан Қозоғистон Евроосиё миллий университети Остона шаҳрида Алишер Навоий номидаги ўзбек адабиёти ва маданияти марказини ташкил этиш таклифини билдирди.
Ушбу гуманитар тадбир доирасида Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Л.Тангриев бошчилигидаги делегация аъзолари Остона шаҳрида хизмат сафарида бўлди.

Ўзбекистон делегацияси Қозоғистон Республикаси парламенти депутати Фахриддин Қаратаев, Қозоғистон ўзбекларининг “Дўстлик” миллий-маданий маркази раҳбари Икром Ҳошимжонов, Остона шаҳар ўзбек этномаданий маркази раиси Шерзод Пўлатов билан биргаликда Алишер Навоий номидаги ўзбек адабиёти ва маданияти марказини очиш учун таклиф этилган ҳудудларда бўлди. Муҳокамалардан сўнг марказ ташкил этиш учун Қозоғистон Евроосиё миллий университети биноси танланди.

Айни пайтда ушбу марказни ташкил этиш ҳамда фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ ташкилий-ҳуқуқий ишлар амалга оширилмоқда.

Алишер Навоий номидаги ўзбек адабиёти ва маданияти маркази мазкур университетнинг Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти аудиторияси, ЮНЕСКО кафедраси, Қозоғистон халқлари ассамблеяси билан бир қаторда жойлашади.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги
Ахборот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди.
http://uza.uz

 

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>