“Минтақавий ҳамкорлик — Марказий Осиёдаги барқарорлик кафолоти”

Инсоният тараққиётининг барча даврларида дастлаб қабилалар,

кейин катта шаҳарлар ва давлатлар бир-бири билан яқин қўшничилик алоқаларини ривожлантирган. Шу нуқтаи назардан 2017 йил Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан тинчлик, иқтисодий, ижтимоий ҳамкорлик муносабатлари янги босқичга кўтарилди.

нигина1 нигина2

Шу ижтимоий ҳамкорликнинг таркибий қисми сифатида 2018 йил 5-6 июн кунлари Қозоғистоннинг Астана шаҳрида “Астана-тинчлик шаҳри” мавзусида ва 6 июнда Қозоғистонда Ўзбекистон йилига бағишланган “Минтақавий ҳамкорлик — Марказий Осиёдаги барқарорлик кафолоти” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Конференциянинг биринчи куни ялпи мажлисида “Астана — тинчлик шаҳри” мавзусига бағишланиб, унда Марказий Осиё бўйича Европа иттифоқининг махсус вакили Питер Буриан, БМТ Бош секретарининг ўринбосари Рамзи Еззельдин Рамзи, АҚШ глобал хавфсизлик маркази директори Ариель Коен, ОБСЕ тадқиқотлар марказининг директори Франк Эверс, СВМДА секриариатининг директори Гун Нзяньвэй иштирок этди. Ўзбекистон республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик тадқиқотлар институти директори, Президент ҳузуридаги хавфсизлик Кенгашининг раиси ўринбосари Владимир Имомович Норовнинг “Астана – халқаро хамкорлик шаҳри” мавзусидаги маърузасини иштирокчилар мазмуни мантиқий изчиллиги учун мамнуният билан қабул қилдилар.

Қозоғистонда Ўзбекистон йилига бағишланган конференциянинг 2 куни ялпи мажлисида Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги мухтор элчиси Саидкарим Ниёзхўжаев ва Ўзбекистон Миллий университети профессори,  фалсафа фанлари доктори Нигинахон Шермухамедова маъруза қилди.

Маърузаларда таъкидланганидек, халқлар дўстлигини давлат чегаралари ҳам турли даражадаги сиёсий вазиятлар ҳам тўхтата олмагани, эндиликда олимлар аҳоли онгининг турли қатламларига дунёда тинчликни сақлашнинг бош омили ҳамкорлик эканлигини тушунтиришдан иборат эканлигига эътибор қаратиш зарур. Шунингдек, конференцияда Қозоғистонда фаолият олиб бораётган турли давлатларнинг мухтор элчилари, Грузия, Азарбайжан, Қирғизистон, Тожикистон, Ҳиндистон, Россия, Хитой, Финландия, Германия, Польша, Туркия, Венгрия каби мамлакатларнинг олимлари иштирок этди.

“Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигининг тарихий илдизлари ва ҳозирги давр” мавзусидаги маърузада ўзбек-қозоқ халқларининг ҳамкорлиги ҳақидаги фикрлар анжуман иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

ЎзМУ Ахборот хизмати

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>