«Қоғозбозликни йўқ кўргани кўзим»

Қайси бир педагогик журналнинг охирги бетида кўзим тушганди.

Бу кимнинг шеъри экан десам, бундан 40 йил олдин ёзилган, 30 йил олдин босилиб чиққан, раҳматлик Турсуной Содиқова дард билан ёзган шеър экан. Шунга эътибор қаратиш учун 30 йил керак бўлибди, 30 йил!
Бу камчиликни тузатиш учун қанча вақт керак бўларкин?

ТСодикова

«Қоғозбозликни йўқ кўргани кўзим»,
Дея ўтди-кетди кўз юмиб шоир.
Бугун тоқатимда қолмайин тўзим,
Сўзлайман худди шу хусусга доир.

Менинг юмуш жойим қутлуғ бир даргоҳ,
Касбим ҳам ҳурматли — устоз, муаллим.
Илму гўзалликдан айлабон огоҳ,
Покдил болаларга сўйлайман таълим.

Ишимиз хўп ажиб серзавқ, серзаҳмат,
Ишлаган сари дил ишга ошиқар.
Бир ён болалардан ёғилар раҳмат,
Бир ёнда шод эди биздан бошлиқлар.

Ҳар куни янги бир юмушни бошлаб,
Ташаббус кўрсатиб, этдик жонбозлик,
Аммо қай кунидир кўнгилни ғашлаб,
Орага суқилди шум қоғозбозлик!

Таъблар хираланди мисли ойнакдай,
Ғайратларга соя тушди шу лаҳза.
Ишонч, фаолият, юрак — пойгакда,
Тўрда — қоғозбозлик, қўллари пахса!

Кетма-кет келувчи текширувчисин
Ора кунда олти десам ҳам оздир.
Ҳар бир муаллимнинг чиқариб мисин,
Суриштирар турли-туман қоғозни:

Олти хил конспект, беш хил маъруза,
Устига беш бойлам ёзма иш ҳам бор.
Яна ўн мажлисга ҳужжатлар тузаш —
Бари бир ҳафтада бўлмоғи даркор!

Роман ўқидингми, исботни ростла,
Мазмунни ғинг демай, қайта кўчир, ёз!
Кўрган киноингни тушир қоғозга,
Йўқса, текширувчи асло кечирмас!

Сиёсий ҳаётда кунда юз хабар,
Барисин ўқиб чиқ ҳам айла рўйхат.
Зўр олим ёзибди тўрт янги асар —
Ўқиб чиққаним рост, дея бер тилхат!

Аллаким бошлиқни, бошлиқ-чи бизни
Тинмай қистов килар: бўлдир, ҳа бўлдир!
Келганлар сўрамас иш-пишингизни,
Аввал бу лаънати қоғозни тўлдир!

…Бир эмас, тўрт болам бор қанотимда,
Уйим-рўзғорим бор азиздан-азиз.
Ахир улар учун қачон ортинай,
Ҳурматини қачон этолгум жоиз!

Ишлар ўлда-жўлда, қўллар қоғозда,
Кўзларим дарвоза олдида кезар.
Пичирлаш қаёқда, баланд овоз-ла
Одил текширувчин кутгум интизор.
Келақол, кутганим, қоғоздан тезроқ

Ишчан кўлларимни айлагин халос.

Ахир ишларим кўп бундан тиғизроқ,
Қоғозлар ичида ғижимландим — рост!

Жамики зарурроқ вазифаларнинг

Зарури эмасми касбим, юмушим?

Ахир эртамизнинг онгли одамин
Тайёрлаб беришлик менинг-ку ишим!

Юрак қилмас экан уришни канда,
Ҳалол меҳнат билан бергумдир овоз:
– Келажак қуришдай юмуш турганда,
«Қуриб кетмайдими ҳар қандай қоғоз!»

Турсуной СОДИҚОВА

***

Турсуной Содиқова (1944-2017)

Шоира Турсуной Содиқова 1944 йили Андижон шаҳрида туғилган. Тошкент давлат университетини тамомлаган. Ўрта мактабда муаллим, ёшлар ташкилотларида, кейинчалик Андижон Давлат тиллар институтида, Республика «Маънавият ва маърифат» марказида ишлаган. Филология фанлари номзоди, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими.

Турсуной Содиқованинг илк шеърий тўплами «Куй» номи билан 1976 йилда чоп этилган. Шундан бери «Гул фасли» (1981), «Иқбол» (1984), «Дил гавҳари» (1985), «Излай-излай топганим» (1988), «Гиря» (1994) каби ўнга яқин шеърий гулдасталар яратиб, ўз ўқувчиларига тақцим этди. Шунингдек, одоб-ахлоқ мавзуларида битилган мақолаларини «Андиша» (1988), «Меҳригиё» (1989), «Бахтли бўлинг» (1989), «Бахт нима?» (1994), «Ўзбек шеъриятида анъана ва ўзига хослик» каби номлар билан тўплам ва қўлланмалар тарзида нашр эттирган.

2017 йил 14 январь куни вафот этган.

You may also like...

2 Responses

  1. Assalomu aleykum! Rahmatli Tursunoy opa Sodiqovaning ushbu she‘rini avval o‘qimagan ekanman. Xalq dardlarini oqqa ko‘chirishni ham uncha — muncha shoira ayollarimiz eplay olmaydilar. Hozirgi davrga ham to‘g‘ri keladigan she‘r ekan. Vaqt o‘tdi, ammo ushbu she‘rning ahamiyati zarracha o‘zgarmagandek. Tursunoy opa Sodiqova rahmatli bobomlarni kursdoshlari bo‘lgan ekanlar. Shu sabab, bobom ushbu inson haqida ko‘p gapirardilar. Afsuski, bugun ular oramizda yo‘q. Lekin sizdek ustozlarimiz bor, ular yozgan mana shunday ajoyib ijod namunalrinii biz o‘quvchilarga yetkazganingiz uhun tashakkur!

  2. Assalomu aleykom.
    Tursunoy Sodiqovaning ijodlariga judayam xurmatim baland.U kishining bu sherlarini xaqiqat deb bilaman.Buni barchamiz bilamiz.Lekin hozirgi kunda u kishidek dard bilan yozadigan xalq dardini o’zining dardi deb biladigan shoira va yozuvchilar ijod olamida sanoqlidir.
    Men xohlardimki shunday shoiralar yanada ko’payishini.

Добавить комментарий для O‘ktam Yangiboyev Отменить ответ

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>