Қудратингдан айланай, Миллий Армиям!

Миллий Армиямиз ҳақида сўз кетганда шууримда икки ҳолат жонланаверади.

Биринчиси, отам раҳматли иккинчи жаҳон урушида 4 йилча жанг қилиб, она Ватанимизни фашист газандаларидан асрашда матонат кўрсатган. Ватан ва уни турли бало-қазолардан асрагувчи Армияга бўлган меҳр менга отамдан ўтган.

армия1 армия2

Ҳар куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ҳарбий кафедраси олдидан ўтаётиб, бўлғуси офицер талабаларимизнинг шахдам қадам ташлашларини кузатиб ғурурланиб кетаман. Шу қутлуғ даргоҳда ўзим ҳам заҳирадаги офицер бўлиб етишганимдан фахрланаман.

армия3

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда ЎзМУ профессор-ўқитувчилари ҳамкорликда ҳарбий қисмларда ўтказаётган ижодий учрашувлар, очиқ мулоқотларда аскарларимизнинг Алпомишдек мағрур туришларини кўриб қалбимизда фахм-ифтихор туйғулари янада жўш уриб кетади.

армия

Иккинчиси, Армияга — Ватан мудофаасига даъват этувчи бетакрор қўшиқ ҳамиша юрагимни тўлқинлантириб юборади. Яъни, атоқли шоир Ғафур Ғуломнинг «ЙИГИТЛАРГА» шеърини буюк ҳофиз Шерали Жўраев шу қадар маромига етказиб айтганки, уни қалбдан тинглаган инсон ўзбек йигити бўлиб дунёга келганидан ғурурланиб кетади!

Сиз ҳам дилингиздан бир ҳиргойи қилиб кўринг-а.

шер1

ЙИГИТЛАРГА

 Йигитлар халқларнинг мақтови-кўрки,

Наслнинг жавҳари, давлат таянчи,

Юртнинг ободлиги, тўйлар сабаби,
Элнинг гуркираши, файзи қувончи…

Йигит омон бўлса, хавфу хатар йўқ,
Қалқон бор: қалъа бут, қўрғон саломат,
Қизлар кулгусида авжу даромад,
Чоллар уйқусида жаннат, фароғат.

Йигитлик умрининг бир кўкламига
Бир бутун замонни алишсанг арзир.
Арзир, ўз йигитнинг қадами учун
Замонлар, кўкламлар бўлса мунтазир.

Бир йигит ҳижрони баъзан отанинг
Бағрини, дўстларим, доғ-доғ ўртар…
Расо қоматингиз бизга асодир,
Уфуринг, боғимиз бўлсин муаттар.

Сиз, ахир, ўлимни юртдан қочириб,
Ҳаётни пойидор қилган аскарсиз.
Сиз, ахир, улуғ юрт иқболи учун
Жон тиккан эрларсиз, зотсиз, нафарсиз.

Лаънати галалар ердан суприлди,
Муқаддас ва ҳалол қонингиз билан.
Янги жаҳон учун асос қўйдингиз,
Ўлимни билмаган жонингиз билан.

Атомлар қуввати пок қалбингизда
Ва сиздан кутади тақдирин жаҳон:
Жаҳон, замон, халқлар, Ватан ва давлат
Сизга таянади, сиздир посбон.

 ***

Қалбингизда жўш урган туйғулар билан энди қуйидаги хушхабарни ўқинг. Ўзбекистон дунёнинг энг қудратли армиялари рўйхатида 39-ўринни эгаллабди! Бу муваффақият барчамизга муборак бўлсин.
Тўлқин ЭШБЕК,
заҳирадаги капитан, ЎзМУ доценти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси
***

Ўзбекистон дунёнинг энг қудратли армиялари рўйхатида 39-ўринда

Дунёнинг энг қудратли армиялари рейтингида Ўзбекистон 136 мамлакат орасидан 39-ўринни эгаллади. Ўзбекистон Беларусь (41), Қозоғистон (50), Озарбойжон (53), Туркманистон (80), Грузия (82), Арманистон (84), Қирғизистон (91), Литва (95), Тожикистон (96), Латвия (105) ва Эстония (108) каби мамлакатларни ортда қолдирди.

Global Fire Power Рейтингнинг илк уч поғонаси АҚШ, Россия ва Хитой томонидан банд қилинган. Шунингдек Ҳиндистон, Франция, Буюк Британия, Жанубий Корея, Япония, Туркия ва Германия ҳам ўнталикдан ўрин олган.

Энг охирги ўринларда Суринам, Либерия ва Бутан армиялари қайд этилган.

https://kun.uz/news/2018/11/23/uzbekiston-dunening-eng-kudratli-armialari-rujhatida-39-urinda

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>