Ҳақиқатга айланган афсоналар

Виртуал оламда дунё кафтдек намоён.

Айниқса, курраи заминимизнинг сунъий йўлдош орқали олинган тасвирларини кузатар экансан, сайёрамиз узра қанот қоқиб юргандек ҳис этасан ўзингни. Ўнлаб давлатлар қанчалик гуллаб-яшнаётганини кўриб ҳайратга тушсанг, дунёнинг бир томони тутаб ётганидан дилинг хуфтон бўлиб кетади…ona yer

Ахборот маконидаги айрим гап-сўзлар, баҳс-мунозараларни ўқиб ғалати ҳолга тушасан… Ҳаётда кўриб турганларинг ҳақидаги телба-тескари гапларга не ҳожат экан?

Ичиб турган зилол сувингни, ширмой нонингни кимдир “заҳар” деб ёзса, тоза ҳавони “пуф сассиқ” деса… Тағин, шу бўлмағур гапларга қандайдир кимсалар чапак чалгандек “олқишлаб” турса…

Мақсад не? Ёшларнинг онгини заҳарлашми? Сувни лойқалатиш ё мусаффо ҳавони чанг-тўзонга айлантиришми?

Минг афсуски, курраи заминнинг кўплаб ҳудудларида чиндан ҳам чанг-тўзон ҳали-вери босиладиганга ўхшамаяпти… Бир пайтлар улар ҳам тинч-осуда ҳаёт кечиргандир, янада яхшироқ яшашга, тараққиётга интилгандир? Шунда уларни ҳам худди шундай “ахборот хуружлари” тўғри йўлдан адаштирган бўлса ажабмас… Алал-оқибат улар шу кўйга тушгандир?.. Бузғунчи ва вайронкор ғоялар қандай оқибатларга олиб келганини тушуниб етаётгандир? Бузғунчилик жабрини чекаётганлар учун осойишта ҳаёт – қандайдир хаёлга, қўл етмас орзуга айланганини тасаввур этиш қийинмас…

Виртуал оламда ожиз ва ақли заифларгина ҳар хил гап-сўзларга алданиб қолиши мумкин.

Ўзбекистоннинг бугунги ёшлари ўзларининг мустақил фикрларига, қатъий позицияларига эга эканликларини ортиқча изоҳлашга ҳожат бўлмаса керак. Ақли расо йигит-қизлар ҳаётга жуда теран нигоҳ билан қарайдилар.

Биз юртимиз мустақиллиги йилларида боғча кўрган, мактаб, лицей ва университетда таҳсил олган, шу даврда дунёқараши шаклланган авлодмиз. Оқ билан қорани тўғри фаҳмлаш учун эшитганларимизни (жумладан виртуал оламда ўқиганларимизни) ўз кўзимиз билан кўриб турган воқеликлар билан солиштиришга ақлимиз етади. Ozbekiston yoshlari

Инсон ҳар куни умид билан уйғонар экан, кеча нимага эришдим, бугун нима қилмоқчиман, эртага-чи… дея ўзига савол бериши одатий ҳол.

Ҳар бир оила йил давомида қиладиган ишларини режалаштириб олади. Кимдир янги иморат қуради, бошқаси боғ-роғ яратади. Улар ана шу меҳнатларидан роҳатланиб яшайдилар.

Фалсафа илмида “ҳар бир оила – кичкина давлат, ҳар бир давлат – улкан оила” деган ажиб тушунча бор. Биз ҳам Ўзбекистон аталмиш улкан оиламизда амалга оширилаётган ишларга бир назар ташласак, қанчалик улуғвор натижаларга эришаётганимиganga ko`prikздан қалбимиз ғурурга тўлади.

Узоққа бормайлик, сўнгги йилларда пойтахт Тошкент шаҳримизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларининг таърифига сўз топишга қийналасан. Неча замонлардан буён нураб ётган пастқам иморатларига яраша “Эски шаҳар” деб ном олган ҳудудда ўнлаб ҳашаматли, замонавий турар-жой бинолари қад ростламоқда. Энди бу масканнинг номи ҳам қиёфасига яраша “Замонавий шаҳар” бўлди!

Пойтахт шаҳримиз йўлларини қайта қуриш, таъмирлаш, янги-янги замонавий кўприклар қуриш ишлари жадал давом этаётганини ҳам шунчаки кузатиб бўлмайди. Қудратлиprezident akademiyasi 222 машиналарнинг уззу кун тиним билмай ишлашларини кўриб ҳаяжонга тушасан. Бу улуғвор ишлар ҳам поёнига етгач, қандай ажиб манзаралар пайдо бўлишини тасаввур этишнинг ўзи мароқли. Бугун тасаввур этаётган бўлсак, эртага ўзимиз унинг роҳатини кўрамиз!

Бундай бунёдкорлик ишлари биргина пойтахт шаҳримизда эмас, балки, бутун мамлакатимиз узра кенг қулоч ёйган. Андижон, Фарғона, Намангандан тортиб Нукус-у Урганчгача, Термиз ва Қаршидан тортиб Бухоро-ю Навоийгача, Самарқанд, Жиззах, Гулистон шаҳарларидан туман марказларигача қад ростлаётган янги-янги бинолар, иншоотлар хаёлингизни шоширади.

Қадимий обидалар қатори Имом ал Бухорий, Ҳаким ат-Термизий, Баҳовуддин Нақшбанд, Зангиота каби ўнлаб зиёратгоҳларнинг қайта чирой очганига мафтун бўлмаган инсон топилмаса керак. Айниқса, чет элдан ташриф буюраётган сайёҳларнинг бу борадаги таассуротларини тинглаб, қалбингда ўзгача ифтихор туйғуси жўш уриб кетади.Zamonaviy shaxar

Қишлоқларимизда амалга оширилаётган ишлар кўлами бундан-да кенгроқ. Биргина 2015 йилда намунавий лойиҳалар асосида 12 мингта замонавий уй-жойлар, қарийб 170 та инфратузилма объекти барпо этилган!

2016 йилда умумий қиймати 5 миллиард 500 миллион доллар бўлган 164 та йирик ишлаб чиқариш объектида қурилиш ишлари якунига етказилиб, фойдаланишга топширилмоқда.

Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов таъкидлаганидек, ўтган 5 йил давомида иқтисодиётимизга жами бўлиб қарийб 67 миллиард доллар инвестиция йўналтирилди, унинг 21 фоиздан ортиғи хорижий инвестициялардир. Бунинг натижасида мамлакатимиз, шаҳар ва қишлоқланамунавий уйларримиз қиёфаси таниб бўлмас даражада ўзгариб бормоқда, ишлаб чиқариш ва саноат жадал суръатлар билан ривожланмоқда, унинг таркиби тубдан янгиланмоқда, юқори технологияларга асосланган замонавий корхоналар ишга туширилиб, ишлаб чиқариш модернизация ва диверсификация қилинмоқда, иқтисодиётимизнинг рақобатдошлиги ошмоқда.

Дунёдаги саноқли давлатлар қаторида Ўзбекистонда мустақил тараққиёт йилларида иқтисодиёт қарийб 6 баробар, аҳоли жон бошига тўғри келадиган реал даромадлар 9 баробардан зиёд ўсди.

2016 йилда иқтисодиётимизнинг ўсиш суръатлари 7,8 фоизга, аҳолининг жон бошига тўғри келадиган реал даромадлари 9,5 фоизга ошаётгани бизнинг мустақиллик йилларида қандай улкан марраларни қўлга киритганимизни кўрсатади.

Бу рақамларни шунчаки санаб ўтиш камлик қилади. Аввало, ўша замонавий – ҳашаматли иморатларга ким ҳавас билан қарамайди! 12 мингта янги уйда шунча оила бахтли-саодатли турмуш кечиришларини тасаввур қиляпсизми!

Энди шунча замонавий уй-жойлар, иншоотлар бунёд этиш учун қанча маблағ ва меҳнат талаб қилинишини бир таҳлил қилиб кўринг…

Демак, ҳолва деган билан оғиз чучимайди. Бахтга ҳам осонликча эришилмайди. Бугун юртимизда шунчалик улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётган экан, уларнинг барчаси тинчлик-осойишталик неъмати, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз. suzish basseyn

Бугунги кунда барча вилоят, шаҳар ва қишлоқларимизда 1 минг 700 дан зиёд замонавий спорт иншоотлари ўғил-қизлар ихтиёрида! Шу масканларда улар жисмонан соғлом бўлиб улғаймоқдалар.

Турли таълим муассасаларида таълим-тарбия олишаётган йигит-қизлар учун “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва Универсиада каби спорт ўйинлари энг унутилмас воқеликларга айланиб қолмоқда. Ана шу имкониятлар майдонида ўзлигини намоён қилишаётган эпчил ва чаққон спортчи ёшлар жаҳон майдонларида ҳам Ўзбекистон байроғини баланд кўтараётганлари кимнинг қалбини тўлқинлантирмайди!

Ота-оналаримиз ёшлик йиллари ҳақида сўзлаганларида шаҳардан ўз қишлоқларига бориб-келиш қанчалик машаққат бўлганини, ҳафта-ўн кун илгари чипта олиб қўймаса автобус ё поездга чиқолмаганларини эслаб туришади. Бугун мамлакатимизнинг исталган бурчагига энг замонавий машиналаримизда бамисоли афсонавий учар гиламда бориб-келаётганларини таъриbolalar sportфлашга тил ожиз. Пойтахт шаҳримиздан кўҳна ва навқирон Самарқандга “Афросиёб” поездида қарийб 2 соатда етиб борилаётганини тасаввур этишнинг ўзи мароқли.

Юқори тезликда ҳаракат қиладиган «Тальго-250» йўловчи поезди ўтган йили Тошкентдан – Қаршигача 3 соатда бораётган бўлса, бу йил фусункор Бухорога ҳам шундай қутлуғ қадамлар билан борамиз!

Айни пайтда Қамчиқ довонини кесиб ўтадиган 19 километрлик туннель қурилиши ҳам поёнига етгани ҳақидаги хушхабардан барча бирдек ҳаяжонда! Энди Фарғона водийсига ҳам замонавий поездларда бориш бахтини бирга баҳам кўрамиз!

Энг замонавий енгил машиналар ўз юртимизда ишлаб чиқарилади. Машинасозлик саноати ривож топаётган Асака ва Тошкеsportнт шаҳарлари қаторидан Хоразм ҳам ўрин олган. Бу ерда “Дамас” ва “Орландо” енгил автомобиллари ишлаб чиқарилмоқда.

“Женерал моторс – Ўзбекистон” акциядорлик жамиятида деярли ҳар йили янги-янги моделлардаги енгил автомобиллар ишлаб чиқарилиши ғурур ва фахрланишга арзигулик қутлуғ қадамлар, деса бўлади, албатта.

Енгил машиналар билан бир қаторда Самарқанд вилоятида юк автомобиллари ва автобуслар ишлаб чиқарадиган янги комплекс ташкил этилгани, Япониянинг “Исузу” компанияси билан биргаликда автобуслар йўловчилар манзилини яқин қилаётганидан кимнинг қалби фахр ва ифтихор туйғуси билан жўш урмайди!

Эртак, достон ва афсоналаримизда барча қаҳрамонлар бунёдкор, саховатли инсонлар сифатида тасвирланади. Бизнинг замонамизда ана шу қаҳрамонлар реалликка айланган, деган гапнинг лоф-қофи йўқ. Бугун Ўзбекистон – бунёдкорлар мамлакатига айланган.

Эътибор беринг, юртимиз мустақилликка эришганидан буён қанча маҳсулот турлари ишлаб чиқилмоқда. Юқорида қайд этилган енгил машиналардан ташқари замонавий тракторлар, янги русумдаги мобиль телефонлар, планшет компьютерлари, ноутбуклар, телевизор ва холодильниклар, кондиционерлар ҳамда бошқа маиший электр техника буюмлари, турфа дори-дармон воситалари… Бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин.

Миллий қадриятларимиз чинакам қадр топаётгани, маданиятимиз, санъат ва адабиёт маънавий ҳаётимизга қанчалик файз киритаётгани ҳақида сўзлашнинг ўзи мароқли!

Спортчиларимиз қўлга киритишаётган тенгchevrolet-malibuсиз ғалабалар, кунда-кунора дунёнинг турли бурчакларида Ўзбекистонимиз мадҳияси янграб, байроғи баланд кўтарилаётгани ҳам бугунги кунимизнинг асл воқеликларига айланиб қолган.

Баъзи давраларда ўқишни тамомлаганлар ҳақида сўз кетганда “Мустақил ҳаётга қадам қўйди!” дея олқишлайдилар. Бугун ана шундай бахтга эришган ёшлар мустақил юртимиз инъом этган жаннатмакон ҳаётга қутлуғ қадамлари билан кириб келаётганини фахр-ифтихор ила таърифласак арзийди.

Шундай экан, кўриб турган файзли кунингни, еб турган ширмой нонингни, ичиб турган зилол сувингни қандайдир каслар виртуал олам орқали чиппакка чиқаришларига бефарқ қараш мумкинми? Асло!

Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаётни биз фарзандларига инъом этган азиз ота-оналаримизнинг улуғвор ишларини изчил давом эттириш, Ўзбекистон аталмиш бебаҳо юртимизни кўз қорачиғидек асраш ва ўз навбатида уни келгуси авлодларимизга безавол етказиш муқаддас бурчимиздир.

Улуғбек УСМОНОВ,

журналист

http://ijod.uz

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>