Ҳукумат таркибида ўзгаришлар

Халқ — ўз ҳукумати билан ҳамиша бирга, ҳамнафас, ҳамқадамдир, дейди Дониш домла маърифий сабоқ ўрнида.

***

Закиров Ботир Иркинович – Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди

15.12.2016

2016 йил 14 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4877-сон фармонига мувофиқ Закиров Ботир Иркинович Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси – Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси раҳбари лавозимидан озод этилди.

Азимов Рустам Содиқович – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш комплексининг раҳбари лавозимига тасдиқланди

15.12.2016

2016 йил 14 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4876-сон фармонига мувофиқ Азимов Рустам Содиқович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш комплексининг раҳбари лавозимига тасдиқланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Молия вазири — Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, таълим ва илм-фан масалалари комплекси раҳбари лавозимидан озод этилди.

Мирзаев Зойир Тоирович — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири — Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари комплексининг раҳбари лавозимига тасдиқланди

15.12.2016

2016 йил 14 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4875-сон фармонига мувофиқ Мирзаев Зойир Тоирович — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири — Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари комплексининг раҳбари лавозимига тасдиқланди, шу муносабат билан Самарқанд вилоят ҳокими лавозимидан озод этилди.

Розукулов Улуғбек Убайдуллаевич — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси бошқаруви раиси — Экспорт салоҳиятини ва машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплексининг раҳбари лавозимига тасдиқланди

15.12.2016

2016 йил 14 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4874-сон фармонига мувофиқ Розукулов Улуғбек Убайдуллаевич — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси бошқаруви раиси — Экспорт салоҳиятини ва машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплексининг раҳбари лавозимига тасдиқланди,  шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси бошқаруви раиси — Машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси раҳбари лавозимидан озод этилди.

Нарбаева Танзила Камаловна – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг раиси лавозимига тасдиқланди

15.12.2016

2016 йил 14 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4873-сон фармонига мувофиқ Нарбаева Танзила Камаловна Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг раиси лавозимига тасдиқланди.

Шаропов Анвар Курбонович — Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди

15.12.2016

2016 йил 14 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4872-сон фармонига мувофиқ Шаропов Анвар Қурбонович — Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси ўринбосари — Ташкилий-кадрлар хизмати раҳбари лавозимидан озод этилди.

Ходжаев Ботир Асадиллаевич — Ўзбекистон Республикаси Молия вазири лавозимига тасдиқланди

15.12.2016

2016 йил 14 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4870-сон фармонига мувофиқ Ходжаев Ботир Асадиллаевич — Ўзбекистон Республикаси Молия вазири лавозимига тасдиқланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Раматов Ачилбай Жуманиязович — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси — Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплексининг раҳбари лавозимига тасдиқланди

15.12.2016

2016 йил 14 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4869-сон фармонига мувофиқ Раматов Ачилбай Жуманиязович — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси — Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплексининг раҳбари лавозимига тасдиқланди.

Тешаев Шуҳрат Жўрақулович — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири лавозимидан озод этилди

15.12.2016

2016 йил 14 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4867-сон фармонига мувофиқ Тешаев Шуҳрат Жўрақулович бошқа ишга ўтиши муносабати билан  Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири лавозимидан озод этилди.

Икрамов Адхам Ильхамович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тасдиқланди

13.12.2016

2016 йил 12 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4865-сон фармонига мувофиқ Икрамов Адхам Ильхамович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тасдиқланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари лавозимидан озод этилди.

Эльмира Иркиновна Баситханова Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг раиси лавозимидан озод этилди

13.12.2016

2016 йил 12 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4864-сон фармонига мувофиқ Эльмира Иркиновна Баситханова бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг раиси лавозимидан озод этилди.

Анвар Валиевич Алимов Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан озод этилди

13.12.2016

2016 йил 12 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4863-сон фармонига мувофиқ Анвар Валиевич Алимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан озод этилди.

https://www.gov.uz

You may also like...

3 Responses

  1. Bu xabarni o’qib hukumat tarkibidagi o’zgarishlardan xabardor bo’ldim. Buni eng sara yangiliklar qatoriga kiritsa bo’ladi

  2. Hukumat tarkibi anchayin yangilanibdi. Bu tarkib mamlakatimiz rivojiga o’z hissasini qo’shadi degan umiddamiz.

  3. Bu an’ana tarixdan saqlanib qolgan. Chunki o’tmishda ham yangi hukmdor davlat boshqaruviga kelganida o’zi bilan sinalgan odamlarini olib kelib davlatni yuksaltiriwga harakat qiladi. Bu tarkibga ishonch bildiraman.

Добавить комментарий для Javodxon Отменить ответ

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>