Ҳуқуқбузарликка йўл қўйилмайди!

Пойтахтимиз Тошкент – энг тинч, осойишта ва файзли шаҳар ҳисобланади.

Ана шундай бахтга эришиб яшаш ўзимизга боғлиқ. Бу ҳар биримиздан улкан масъулият, ҳушёрлик, огоҳликни талаб этади. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Профилактика куни” муносабати билан ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда шу мавзуда атрофлича сўз юритилди.

х3 х1 х2

“Ҳуқуқбузарликка йўл қўйилмайди!” деб номланганган тадбирда ЎзМУ Мураббийлар кенгаши раиси Аброр Хидиров, “Ёшлик” шаҳарчаси ҳокими Қаҳрамон Шоназаров, Олмазор туман ички ишлар бошқармаси масъул ходими Шавкат Мирзажонов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи “Ёшлик” шаҳарчаси кенгаши ходими Илҳомжон Камолов ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 15 ноябрь куни бўлиб ўтган мамлакатда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида белгиланган вазифаларни сўзсиз бажариш ҳар биримизнинг асосий вазифамиз эканлигини алоҳида таъкидладилар.

– Тартиб-интизом ва масъулиятни кучайтириш, жиноятчиликнинг олдини олиш муҳитини мустаҳкамлаш – ҳуқуқбузарлик профилактикаси самарадорлигининг асосий омили эканлиги талабаларимиз теран тушуниб олмоқда,– деди ЎзМУ проректори Давлатбой Жумабоев.– Давлатимиз раҳбари ўз сўзида айрим таълим муассасаларидаги баъзи бир салбий ҳолатларга эътибор қаратиб, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда омилларини чуқур ўрганиш, таҳлил қилиш асосида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик, ҳар қандай жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда ҳамда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда ўқитувчи-мураббийларнинг ўрни ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Буборада зиммамизга юклатилган вазифаларни сўзсиз бажаришимиз шарт. Бунинг учун ҳар бир мураббий масъулиятни ҳис этмоғи зарур. Айни пайтда камолга етаётган талабаларимиз ҳам ҳаётга бефарқ бўлмасликлари, аъло баҳоларга ўқиш билан бир қаторда жамиятда фаол бўлмоқлари лозим.

Тадбирда талабалар бу мавзуда ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

Лола Ғаниева,

Баҳодир Эрназаров,

ЎзМУ Математика факультети ижодий гуруҳи аъзолари

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>