Азимжон Юсупов республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланди
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан Азимжон Ражапович Юсупов
республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг маънавий-маърифий тарғибот ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги 3160-сонли Қарорига асосан Марказ раҳбарининг биринчи ўринбосари ва ўринбосари — тегишли равишда вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарига тенглаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, миллий маънавиятимизнинг маъно-моҳияти, илдизлари, ноёб ва бетакрор намуналари, унинг бугунги кундаги ривожланиш тамойиллари ҳақида аниқ мақсадга қаратилган изчил, таъсирли ва замонавий усул ва воситалардан фойдаланган ҳолда тарғибот ишларини олиб бориш Республика Маънавият ва маърифат марказининг асосий мақсади ҳисобланади.
Сўнгги фикрлар