Акамизни Оллоҳ шундай қилиб яратган…

(Шуҳрат Илҳомович Жалилов портретига бир чизги)

Шухрат1

Баҳор. Дов-дарахт қийғос гуллаган палла. Сўлим боғнинг ўнг ёнбошидаги дарахт гуллари шундай чиройлики, улар ҳатто бир-бирининг шу қадар гўзаллигини ҳам пайқашмайди. Бир дарахтда яшаётганлари ҳақида ҳеч қандай тушунчага эга эмаслар. Келажакда ширин мевага айланишларини, борлиққа фойда келтиришини билмасдан ранг-баранг бўлиб очилган. Гўёки, уларни келажак мутлоқ қизиқтирмайди. Улар учун фақат бугунги гўзаллиги бебаҳодек…

Шу пайт қаёқдандир ғўнғиллаб болари пайдо бўлди ва гулнинг ширин асалини аёвсиз сўриб ола бошлади. Аввал битта гулдан, кейин иккинчисидан, учинчисидан…

Ёппирай, гулнинг мулкини тортиб олиб, бошқалариникига аралаштириб юборяпти. Дарахт шохининг энг тепасидаги гул ўзининг мафтункорлиги ва асалининг мазали эканлиги ҳақида, энг паст шохдаги мўъжазгина очилган гул ҳам болари орқали бундан хабар топмоқда.

Шу тарзда ҳамма гуллар бир-бирларини англагандек бўлишди.

Дафъатан қаттиқ шамол эса бошлади. Кераксиз гулларни шамол юлиб, учириб кетди. Ерга улоқтирилган ўга гуллар тупроққа қоришди.

Вақт ўтиши билан барглар чиқиб, дарахт яшил либосга бурканди. Омон қолган гуллар меваларга айлана бошлади.

Ям-яшил дарахт, ширин меваларни кўриб болариларга тасанно айтгинг келади.

Устозимиз Шуҳрат Илҳомовични биз ана шу боларига ўхшатгимиз келади. Саксон йилдирки Устоз қанча гулдек шогирдларини ширин мевадек камолга етказди!

Бу ажойиб инсон, саксон йилдан буён Оллоҳ берган беназир Иқтидорини, бисотидаги бор Маънавиятини, Меҳр нурини, Қалб қўрини одамларга улашиш билан, Эзгуликка хизмат қилиш билан овора!

Унга Оллоҳ бахш этган, Буюк инсонларгагина хос одамийлик фазилатларини санаб, адоғига етиб бўлмайди…

Ана шунинг учун ҳам Шуҳрат Илҳомовичнинг номини айтганларнинг тилидан бол томади.

Устозимиз саксонга чиқибди. У ҳали ҳар жихатдан бақувват (ёмон кўзлардан Яратганнинг ўзи асрасин, ёмонларни Шамол учириб ташласин…) У киши ҳали боларидек хаётни хўб ва кўп ширин қилаверади, табиатни хўб ва кўп хушманзара қилаверади…

Устозимиз, акахонимиз Худо насиб этса, Тўқсон билан тўқнашганида Юз билан юзлашганида ҳам худди шундай бўлаверади!

Зеро, Яхшилик ўлмайди, Эзгулик сўнмайди. Зотан акамизни Оллоҳ шундай қилиб яратган…

Шавкат МИРАЛИМОВ

Вам может также понравиться...

1 комментарий

  1. Устозимиз Шухрат Илхомович биз шогирдларига бош булиб юрсинлар! 90 ёшларини хам биргаликда нишонлаш насиб этсин!

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *