АНВАР ҚОРИ ТУРСУНОВ вафот этди

ЎзМУда таҳсил олиб, умрининг охиригача университетимиз

маънавий-маърифий ишларида беназир хизмат қилган, ёшларнинг комил инсонлар бўлиб камол топиши йўлида фидойилик кўрсатган АНВАР ҚОРИ ТУРСУНОВнинг оиласига, барча дўстлари ва мухлисларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

ЎзМУ жамоаси

АНВАР ҚОРИ ТУРСУНОВ вафот этди

Тошкент шаҳар бош имом хатиби Анвар қори Турсунов оғир хасталикдан сўнг вафот этди. 
 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати бу хабарни тасдиқлади.
Анвар қори Турсунов Қўчқорович 1958 йил 21 ноябрда Тошкент шаҳри Ҳамза туманида хизматчи оиласида туғилган.
1966-1976 йилларда Ҳамза туманидаги 198-умумий ўрта таълим мактабида таҳсил олган.
1981 йил Тошкент Давлат университетининг филология факультетини, 2001 йил Тошкент ислом институтини тамомлаган.
Анвар қори Турсунов меҳнат фаолиятларини 1981-1984 йилларда – “Ёшлик” журналида муҳаррир вазифасидан бошлаган.
1984-1987 йилларда – Ўзбекистон Фанлар Академиясида, 1987-1989 йилларда эса Тошкент шаҳар, Абдулла Қаҳҳор уй музейи илмий ходим бўлиб фаолият юритган.
1989-1994 йилларда — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги таржима ва адабий алоқалар маркази Шарқ адабиёти бўйича катта муҳаррир.
1994-1999 йилларда – Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, “Янгиобод” жоме масжиди имом-хатиби бўлган.
1999– йилдан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасида фаолият юритган.
Анвар қори Турсунов оммавий ахборот воситалари орқали доимий чиқишлари, диний мавзудаги маърузалари билан халқимизнинг қалбидан чуқур жой олган уламо эди.
Шунингдек, Анвар қори Турсунов 1989-1992 йилларда Қуръони каримнинг биринчи таржимасига (Шайх Алоуддин Мансур таржимаси) муҳаррирлик қилган.
http://uza.uz/oz/society/anvar-ori-tursunov-vafot-etdi-13-06-2018
***

Абдулла ОРИПОВ,
Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири

Тавалло

абдул

Ўқинг Анвар қори, ўқинг, биродар,
Муқаддас Қуръоннинг оятларидан.
Руҳимга тинимсиз ёғдулар ёғар,
Чексиз самовотнинг қаватларидан.

Ўқинг “Фотиҳа”ни, ўқинг “Ёсин”ни,
Тавба эшиклари очилсинлар ланг.
Тазарру деб билинг кўзда ёшимни,
Ўқинг, барчамизга шафоат тиланг.

Ўқинг, бор гуноҳлар буткул тўкилсин,
Аршгача юксалсин савобнинг ҳадди.
Ўқинг ёвузликнинг бели букилсин,
Токи эзгуликнинг рост бўлсин қадди.

Инсонни минг йиллар жаҳолатидан
Аслига қайтарган иймон-ку ахир.
Ўқинг, илоҳий сўз ҳароратидан
Эрисин ҳаттоки тош қотган бағир.

Ўқинг, зарра ғубор қолмасин дилда,
Кундуз қуёш гувоҳ, тунда гувоҳ ой.
Мўминлар қатори ўша манзилда
Бормикан менга ҳам тангачалик жой?..

***

Шу раҳматли икки буюк инсоннинг ЎзМУда ўчмас излари қолган, дейди Дониш домла талабаларига шундай улуғ сиймолардан ибрат олишига ишора қилиб.

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *