Ақл бовар қилмас ихтиролари билан танилган олимлар

Кошки эди ихтиро, кашфиёт деганлари фақат яхшиликка хизмат қилса, дейди Дониш домла ўйланиб…

***

Ақл бовар қилмас ишларни бажарувчи олимлар даҳшатли фильмлардагина яхши кўринади, аслида эса бундайлар бутун дунёга таҳдид солади. Гап шундаки, ҳақиқий тадқиқотчи ўз кашфиётининг ҳалокатга сабаб бўлиши мумкинлигини билса-да, тўхтай олмайди, чунки унга англаш жараёнининг ўзи қизиқ туюлади. «Don’t panic» ўз ихтиролари билан бутун дунёни йўқ қилиши мумкин бўлган баъзи олимлар ҳақида маълумот берди.

Леонардо да Винчи

Аксарият кишилар Леонардо да Винчини Уйғониш даврининг буюк даҳоси сифатида билишади, бироқ ўз замонаси учун у «мукаммал хаста» ҳисобланган. Санъат, техник ихтиролар, анатомик экзерцислар ва ҳоказо — бир ўйлаб  кўринг-а, Леонардо да Винчи ҳамма нарсага улгурган.

Профессор Генри Маркрэм

Жанубий Африка олими ўз ҳаётини сунъий интеллект яратишга бағишлади ва афтидан, у ишининг уддасидан чиқади. Blue Brain лойиҳасининг амалга оширилиши 2018 йилнинг охирига белгиланган — маълумотларга кўра, Маркрэм дастлаб ўз маҳсулотини «Скайнет» деб номламоқчи бўлган. Бу ҳеч нарсани эслатмаяптими?

Жованни Альдини

Мэри Шеллининг Франкенштейн ҳақидаги романи ёдингиздами? Италиялик физик Жованни Альдини ғаройиб олим Виктор Франкиштейннинг прототипи бўлган. Унинг осиб қўйилган Жорж Фостер танаси устида олиб борган тажрибаси тиббиёт тарихида қолди: вафот этган киши электр кучи таъсирида кўзини очган, қўлларини қимирлатган. Бундай ихтиродан ўзига келиши қийин бўлган илмий комиссия Альдинини ёқиб юборишига бир баҳя қолган, натижада физик шунчаки сургун қилинган.

Чарльз Хёльфиг

Психиатр Чарльз Хёльфиг инсонларнинг нуфузли шахсларга бўйсунишга қанчалик тайёр эканликларини текширишни яхши кўрарди. Унинг буйруғига биноан шифохонадаги тиббиёт ҳамширалари беморларга «Оғу» деб ёзилган идишчалардан суюқлик (аслида эса бу дистилланган сув бўлган) тортиб юборишган. 22 ҳамширадан 21 нафари лавозимига кўра ўзидан юқори турувчи кишининг буйруғини дарҳол бажарган, лекин тадқиқотчининг ўзини шифохонадан шармандаларча ҳайдашган.

Илон Маск

Ҳамма учун севимли Тони Старкнинг ҳаётдаги акси Илон Маск аслида ақл бовар қилмайдиган ғояларни илгари суради. Hyperloop лойиҳаси бир шаҳардан иккинчисига тезкор қувур орқали ҳаракатланиши керак: бир соатда юзлаб километр тезликдаги бундай саёҳат қандай ўтишини тасаввур қила олаяпсизми? Бундан ташқари, Маск ҳам сунъий интеллект яратишга қизиқади. 2015 йилнинг декабрида у келажакни лойиҳалаштириш ва ўрганиш тадқиқот маркази бўлган OpenAI тақдимотини ўтказган. Марс сайёраси борасидаги тадқиқотларининг ўзиёқ алоҳида мавзу.

Роберт Оппенгеймер

Америкалик назариячи-физик Юлиус Роберт Оппенгеймер ўн йил давомида Беркли университетида таълим берган. Бўш вақтларида эса дунёдаги илк атом бомбалари яратилган «Манхэттен» лойиҳаси устида ишлаган. Олим бундай вайронкор қуролни Конгрессга намойиш қилишга қаршилик қилган, лекин унинг уринишлари бесамар кетган.

Суратлар: dnpmag.com

http://kun.uz

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *