Қуйида тақдим этилган маълумотлар асосида ўнлаб фельетонлар ёзиш мумкин,
дейди Дониш домла ҳайрат исра.
Бош прокуратура Ихтиёр Абдуллаев, Баҳодир Деҳқонов, Гулнора Каримова, Саидабдулазиз Юсупов ва Қодир Юсупов иши бўйича маълумот берди
Прокуратура органларининг 2019 йилнинг ўтган беш ойи давомидаги фаолияти натижаларига бағишланган матбуот конференцияси давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида прокуратура органларининг 2019 йилнинг ўтган беш ойи давомидаги фаолияти натижаларига бағишланган матбуот конференциясида ДХХ собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев, Олий суд раисининг собиқ биринчи ўринбосари Баҳодир Деҳқонов, Гулнора Каримова, Қодир Юсупов, Саид-Абдулазиз Юсупов бўйича журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.
Бош прокурор ўринбосари Э.Йўлдошевнинг қайд этишича, Давлат хавфсизлик хизмати собиқ раиси И.Абдуллаев ва унинг шерикларига, шунингдек, Олий суд раисининг собиқ ўринбосари Б.Деҳқоновга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу жараён давлат сири билан боғлиқ бўлгани учун ёпиқ ҳолда давом этмоқда.
Г.Каримова айни пайтда жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтамоқда. Унинг хорижга олиб чиқиб кетган маблағларини қайтариш бўйича ҳаракатлар халқаро ҳуқуқ нормалари асосида амалга оширилмоқда. Унинг саломатлиги бўйича муаммолар йўқ.
Қ.Юсупов жиноят иши судда кўриб чиқилмоқда.
С.Юсупов иши бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда. С.Юсупов фирибгарлик бўйича айбланмоқда. Ўзини ДХХ ходими, деб таништириб, кўп миқдорда пул ундиргани бўйича маълумотлар бор. Унга жисмоний ва руҳий босим ўтказилгани бўйича билдирилаётган фикрларда асос йўқлиги айтилди.
Н.АБДУРАИМОВА, ЎзА
http://uza.uz/oz/society/bosh-prokuratura-ikhtiyer-abdullaev-ba-odir-de-onov-gulnora—14-06-2019
***
417 нафар мансабдор коррупцияга йўл қўйди. Шулардан 61 нафари прокуратура органлари ходимларидир
Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида прокуратура органларининг 2019 йилнинг ўтган беш ойи давомидаги фаолияти натижаларига бағишланган матбуот конференцияси давом этмоқда.
Коррупцияга қарши курашиш бўйича амалий ишлар олиб борилгани таъкидланди.
Жорий йилнинг ўтган даврида жами 417 нафар турли тоифадаги мансабдор шахсларга нисбатан 420 жиноят иши қўзғатилган.
Жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 5 нафари республика, 17 нафари вилоят ва 262 нафари туман-шаҳар миқёсидаги вазирликлар, идоралар ҳамда корхона ва ташкилотларда ишлаб келган.
Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошевнинг қайд этишича, таъмагирликка йўл қўйганларнинг 61 нафари прокураратура органлари ходимлари бўлган.
Мазкур жиноятлар оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 35 миллиард 652 ммллмон 726 минг сўм миқдорида моддий зарар етказилган.
Тергов жараёнида ушбу зарарнинг 25 миллиард 160 миллион 870 минг сўми ёки 70,5 фоизи ундирилган.
Н.АБДУРАИМОВА, ЎзА
http://uza.uz/oz/society/417-nafar-mansabdor-korruptsiyaga-y-l-ydi-shulardan-61-nafar-14-06-2019
***
Бош прокуратура: Жиноят қилиб хорижда қочиб юрган 130 шахс олиб келиниб, жавобгарликка тортилган
Прокуратура органларининг 2019 йилнинг ўтган беш ойи давомидаги фаолияти натижаларига бағишланган матбуот конференциясида прокуратура органларига қарийб 220 минг мурожаат тушгани қайд этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этилган анжуманда Бош прокурор ўринбосари Э.Йўлдошев, Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари С.Раҳмонова ва бошқалар тизимда амалга оширилаётган ишлар бўйча журналистларга маълумот берди.
Прокуратура органларига тушган мурожаатларнинг 62,8 фоизи бевосита прокуратура органларида ҳал этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал ва Халқ қабулхоналаридан (pm.gov.uz) прокуратура органларига юборилган 31 минг 203 та мурожаатдан 26 мингга яқини бевосита прокуратура органларида кўриб чиқилди.
Мурожаатларни телефон орқали қабул қилиш марказига жами 65 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Уларни кўриб чиқиш давомида қонун талабларига номувофиқ бўлган ҳужжатларга нисбатан 33 протест, 18 тақдимнома киритилган.
Натижада 76 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган, қўпол қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 20 жиноят иши қўзғатилган.
Прокуратура органлари ходимлари томонидан республика бўйича 134 мингга яқин фуқаролар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг икки томонлама ва кўп томонлама халқаро шартномалари асосида жиноят ишлари бўйича тергов ҳаракатларини ўтказиб беришда ҳуқуқий ёрдам сўралган хорижий давлатлар ваколатли органларининг жами 175 илтимосномаси ўрганиб чиқилиб, ижрога қаратилиши таъминланган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноятлар содир этиб, чет элларга қочиб яширинган жами 212 нафар шахсни ушлаб бериш (экстрадиция) тўғрисидаги ҳужжатлар ўрганилиб, уларнинг халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ хорижий давлатлар ваколатли органларига юборилган.
Сўровномалардан қаноатлантирилганлари юзасидан жами 130 нафар шахс Ўзбекистон Республикасига этап қилиб олиб келиниб, жавобгарлик муқаррарлиги таъминланган.
Н.АБДУРАИМОВА, ЎзА
http://uza.uz/oz/society/bosh-prokuratura-zhinoyat-ilib-khorizhda-ochib-yurgan-130-sh-14-06-2019
***
Бош прокуратура: Юсупов иши бизнинг иш юритувимизда эмас, назоратимизда
Дониш домла дарсларида ҳамма идора ва ташкилотлар, жумладан, прокуратура, судлар фаолиятида ошкоралик бўлса, бажараётган ишлари ҳақида ОАВ орқали маълумотлар бериб борса, уларнинг имижи шунга яраша ортиб бораверади. Халқ шунга яраша бу идора ва ташкилотларнинг яқин ҳамкори, жамоатчилигига айланади. Натижада улар энг кучли идора ва ташкилотларга айланади, деб дарс берганида «булар хомхаёл гаплар, ҳеч қачон амалга ошмайди» деб ўйлардим. Мана, домламиз дарс қилиб ўтган ғоялар амалга ошаётгани — жамиятимиз ютуғидир.
Ҳақиқат бор, фақат унга эришишни билиш керак, бунинг ёрқин йўли — билим, деб бизга Тўлқин Эшбек домламиз кўп тушунтирган. Мана исботи. Прокуратурамиз доим мана шу темпда ишласа, адолат, ҳақиқат жамиятимизнинг воқелигига айланиб бораверади.
Тўлқин Эшбеков домламизнинг дарсларда айтган ҳамма гаплари ўз исботини топаяпти. Домламиз Юрфакда ҳам дарс берганини биламан. У ердаги шогирдлари ҳақиқий қонун ижрочилари бўлиб етишаётгани кўриниб турибди. Устоз — дарахт, биз — меваларимиз.