“Бульдозерчи бўламан”, деган ижодкор
иншо ёзардик. Ўқувчи йигитларнинг деярли ярмидан кўпи фазогир бўлишини ёзса, қизлар актриса бўлишга қизиқишини билдиришарди.
Тўлқин Эшбеков 1963 йил 1 июнь куни Самарқанд вилояти Иштихон туманида зиёли оиласида туғилган.
Иштихон туманидаги 7-ўрта мактабни тамомлаганида ўқитувчилар унга Тошкент Давлат университети (ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети)га ўқишга кириш маслаҳатини беришди. Ўқитувчиларнинг тавсиясига амал қилган ёш Тўлқин ТошДУнинг Журналистика факультетига ўқишга кирди ва муваффақиятли тамомлади. Ўша вақтларда вилоятдан келган талабалар ўз жойларига қайтиб кетишлари шарт эди. Тошкентлик битирувчилар эса йўлланма билан Сирдарё, Жиззах ёки Қашқадарё чўлларида камида 2-3 йил ишлаб келмаса, диплом берилмас экан. Тўлқин Эшбекка ҳамиша омад кулиб боққан. Унинг газета-журналларда ёритилган мақолаларини кузатиб борган устозлари Тошкент вилояти Қибрай туман газетасига мухбирликка таклиф этишди. Шу тариқа у 1985 йилда университетни тамомлаб, Тошкент вилояти Қибрай туман газетасида меҳнат фаолиятини бошлади. Сўнг қатор йиллар “Ўзбекистон социал таъминоти”, “Ўзбекистон матбуоти”, “Гулхан” журнали, “Ўзбекистон овози” газетаси, “Наврўз” нашриётида ишлади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Матбуот гуруҳида катта консультант, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Ахборотнома”си масъул котиби, Бош муҳаррир ўринбосари, Бош муҳаррир, ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультети катта ўқитувчиси, декан ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.
У 2006 йилдан буён Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети Жамоатчилик билан алоқалар ва реклама кафедраси доценти, филология фанлари номзоди. Устоз 60 ёшни қаршилаган.
Журналистика факультетида у ташкил этган “Уч илдиз” маҳорат мактабида кўплаб таниқли ёзувчи-шоир ва публицистларнинг ижоди ўрганилмоқда. Интернет тармоғида uchildiz.uz сайтида сермазмун мақолалари ва toʼlqin eshbekov ютуб канали орқали долзарб мавзудаги видеолавҳалари муттасил ёритилмоқда.
Унинг олтита ўқув қўлланмаси ва иккита дарслигини талабалар мутолаа қилиб, журналистика соҳасида назарий билимларини мустаҳкамлаётган бўлса, қисса ва ҳикоялардан иборат “Жигарбандлар” (1992), “Шабада эсган кун” (1992), “Қишлоқлик бола қиссаси” (1994), “Жайдари ҳангомалар” (1996), “Адашган қиз қисмати” (2000), ҳажвий шеърлари жамланган “Ўзбекнинг ёмони бўлмайди” (2020), публицистика, эссе ва бадиалари ўрин олган “Ҳаёт карвонлари” (2005), “Қутлуғ қадамлар” (2005), “Самарқанд фарзанди” (2020), “Олимнинг беқиёс олами” (2020), ҳажвия ва ҳангомалар, ҳикоялардан иборат “Икки аср одами” (2022) тўпламлари, “Коррупциясиз ҳаёт завқи” (2023) деб номланган маърифий қўлланмаси китобхонлар қалбидан жой олган.
Шунингдек, “Генералнинг мангу юлдузи”, Аҳмаджон Мелибоев сўзбошиси билан “Адаб аҳлин ибрати” тўпламлари нашрга тайёр турибди. Айни пайтда “Қитиқлайдиган гаплар” деб номланган шеърий тўплами, “Пиримқул Қодиров сабоқлари” деган хотира китоби, “Саратондан соғайтирган сеҳр” номли саргузашт қисса ва ўқув қўлланмалари устида ишлаяпти. Булардан ташқари Пиримқул Қодиров, Ўткир Ҳошимов ва Муҳаммад Алининг бир нечта китобларини қайтадан нашрга тайёрлаб, уларга сўзбоши ёзиб берди.
Тўлқин Эшбек Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси, “Дўстлик” ордени (2019 йил), қатор кўкрак нишонлари соҳиби, Адабиёт соҳасидаги Усмон Носир мукофоти лауреати (1993 йил), “Олтин қалам” (2008 йил) мукофоти совриндори. У Республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Олмазор туман Кенгаши депутати ҳамдир.
Шарофиддин Тўлаганов
https://uza.uz/uz/posts/buldozerchi-bolaman-degan-izhodkor_488864
Сўнгги фикрлар